Инспекция бошлиғи И. ҲОлматов


§ 3. Масса алмашиш жараёнлари


Download 359 Kb.
bet3/18
Sana30.04.2023
Hajmi359 Kb.
#1409866
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
01 05.01.2009


§ 3. Масса алмашиш жараёнлари.
75. Регламентланган қийматлардан технологик параметрларнинг оғиши натижасида масса алмаштириш жараёнларини ишлаб чиқишда ва олиб боришда портлаш хавфи бор беқарор бирикмалар ҳосил бўлиши мумкин бўлган, портлаш хавфи бор I ва II тоифали технологик блоклардаги объектлар учун бу параметрларни автоматик тартибга солиш воситалари тутилиши керак.
Портлаш хавфи бор III тоифали технологик блоклардаги объектлар учун, жараённинг кўрсатилган параметрларини автоматик назорати ва уларнинг рухсат берилган қийматлари ошганлиги ҳақидаги сигнализация билан таъминланган қўлда (қўл кучи билан) (ишлаб чиқариш ходимлари томонидан) тартибга солиш операциясини бажаришга рухсат берилади.
76. Ҳаводаги кислород портлаш хавфи бор аралашмалар ҳосил қилиш хусусиятига эга моддалар ишлатиладиган, сийраклашиш остида ишлайдиган колонналарда буғ-газ фазасида кислороднинг миқдорини автоматик назорати назарда тутилади. Портлаш хавфи бор III-тоифали технологик блокли объектлар учун, даврий назорат усуллари ва воситалари назарда тугилишига рухсат берилади; назорат даврийлиги ва усуллари регламентланади.
77. Ёнувчи суюқликларни ректификациялаш колонналари, куб қисмидаги суюқликнинг сатҳини ва ҳароратини, ажратишга келаётган маҳсулот ва флегманинг ҳароратини назорат қилувчи ва автоматик равишда тартибга солувчи воситалар билан таъминланади, шунингдек портлаш хавфсизлиги жараёнларини аниқлайдиган, параметрлар қийматларининг хавфли оғишлари ва зарурият бўлганда колоннанинг пастки ва юқориги қисмларида босим ўзгариши ҳақида сигнал воситалари билан таъминланади.
78. Ректификация колоннасига келаётган флегмалар келиш тўхтаса содир ва жараён параметрларининг хавфли оғишига олиб келиш ҳолати бўлса, флегмаларни узлуксиз берилишини таъминловчи чоралар назарда тутилади.
79. Адсорбция ва десорбция жараёнларини ўтказишда, ютқичларни ўз-ўзидан ёниб кетишига йўл қўймаслик чоралари тутилади, шунингдек адсорберларни ўз-ўзидан ёниш ўчоқларини автоматик назорат қилиш воситалари ва уларни ўчириш мосламалари билан таъминлаш бўйича чоралар назарда тутилади.
Download 359 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling