Инспекция бошлиғи И. ҲОлматов


Download 359 Kb.
bet7/18
Sana30.04.2023
Hajmi359 Kb.
#1409866
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18
Bog'liq
01 05.01.2009


§ 1. Умумий талаблар.
139. Асбоб-ускуналарни танлаш, лойиҳалашнинг дастлабки маълумотлари, амалдаги меъёрий ҳужжатлар ва мазкур Қоиданинг талабларига мувофиқ амалга оширилади. Технологик тизимга кирадиган технологик блокларнинг портлаш хавфи тоифасидан келиб чиқиб, асбоб-ускуналарни ишончлилик кўрсаткичлари бўйича танлаш амалга оширилади.
140. Технологик асбоб-ускуналар ва қувурли арматуралар учун эксплуатациянинг аниқ шароитларини ҳисобга олган ҳолда, ишлатишнинг йўл қўйиладиган муддати белгиланади. Ишлаш муддати ҳақидаги маълумотлар асбоб-ускуналар ва қувурли арматураларнинг паспортларида тайёрловчи томонидан келтирилиши керак. Қувурлар учун лойиҳалаш ташкилоти томонидан ҳисоблаб аниқланган эксплуатация муддати белгиланади, бу лойиҳа ҳужжатида акс эттирилиши ва қувур паспортига киритилиши керак.
Белгиланган ишлаш муддатини ўтаб бўлган технологик асбоб-ускуналар, қувурлар арматураси ва қувурларнинг хавфсиз эксплуатация муддатини узайтириш, «Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси белгиланган тартибда амалга оширилади.
141. Портлаш хавфи бор муҳитни ҳосил бўлиши ва ўлчами, жараёнда қатнашаётган моддалар ёнишининг минимал энергиясидан ошадиган энергия манбаларини юзага келишига йўл қўймаслик мумкин бўлмаган асбоб-ускуналар (аппаратлар ва қувурлар) учун портлашдан ҳимоя ва алангани кучайишига йўл қўймайдиган усуллар ва воситалар, асосланган ҳолатларда - портлашнинг тўлиқ босимини ҳисобга олиб, механик чидамлиликни ошириш назарда тутилади.
Портлашдан ҳимоя, аланганинг кучайишига йўл қўймайдиган воситалар ва бошқа аварияга қарши мосламаларнииг самарадорлиги ва ишончлилиги - асбоб-ускуналарнинг саноат нусхаларини портлашдан ҳимоялашга синаш билан тасдиқланган бўлиши керак.
142. Асбоб-ускуналарни аварияга қарши мосламалар билан таъминланиши, унда ёниш манбалари ҳосил бўлишини олишга қаратилган чоралар ишлаб чиқиш заруриятини инкор этмайди.
143. Асбоб-ускуналар ва қувурларни тайёрлаш учун ишчи муҳит билан ўзаро таъсир беқарор бирикмалар — қайта ишлаш маҳсулотларининг портлаш сабабчисини, ҳосил қиладиган материалларни қўлланишига рухсат берилмайди.
144. Технологик асбоб-ускуналар ва қувурларни тайёрлаш сифати, ушбу асбоб-ускуналар ва қувурларнинг меъёрий ҳужжатлари ва техник ҳужжатлари талабларига мос бўлиши керак.
Ортиқча босим остида ишлайдиган аппаратларнинг тузилиши босим остида ишлайдиган сиғимлар (идишлар) учун меъёрий ҳужжатлар ва ушбу Қоиданинг талабларига мувофиқ бўлиши керак.
145. Технологик асбоб-ускуналарни ва қувурларни монтаж қилиш лойиҳага мувофиқ, қурилиш меъёрлари ва қоидалари, стандартлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ амалга оширилади.
0,07 мегапаскал (0,7 кг куч / см2)дан юқори ортиқча босим остида ишлайдиган ва технологик жараёнларда қатнашадиган, шунингдек кимёвий моддаларни сақлаш ва ташишга мўлжалланган аппаратлар, агрегатлар ва сиғимлар (идишлар) ишга туширишдан олдин «Босим остида ишлайдиган сиғимларнинг тузилиши ва улардан хавфсиз фойдаланиш Қоидалари»га асосан «Саноатконтехназорат» Давлат инспекциясида рўйхатга олинади.
Асбоб-ускуналар, материаллар ва комплектловчи (бутловчи) ашёларнинг тайёрланиш сифати ва меъёрий-техник ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлари йўқ бўлса, уларни монтаж қилишга рухсат берилмайди.
146. Асбоб-ускуналар, қувурлар арматураси, ҳимоя воситалари ва асбоблар назорати паспортларида Давлат стандартлари томонидан назарда тутилган ишончлилик кўрсаткичлари кўрсатилиши керак.
147. 1-тоифали портлаш хавфи бор технологик блоклар қурилмаларида портлаш-ёниш хавфи бор ва заҳарли маҳсулотларни узатувчи 1-тоифали қувурларнинг пайвандланган бирикмалари бузмайдиган усуллар билан (ультратовушли дефектоскопия, сиргиб кирувчи нурланиш билан ёритиб текшириш ёки бошқа шунга ўхшаш усуллар) 100 фоизли назоратдан ўтказилади.
Назоратни бузмайдиган усулларни танлаш ва бошқа тоифадаги қувурларни назорат ҳажми лойиҳа ҳужжатларида белгиланиши ва уларни хавфсиз эксплуатациясини таъминлаш учун етарлича бўлиши керак.
148. Технологик тизимлар герметик бўлиши керак. Асосланган вазиятларда, паспорт маълумотлари бўйича ёнувчи моддаларни регламентланган оқиб (сизиб) чиқишлари (иш режимида бу оқиб чиқишларнинг рухсат этилган ўлчамларини кўрсатилиши билан) мумкин бўлган асбоб-ускуналарни қўллашга рухсат берилади. Лойиҳа ҳужжатларида уларни йиғиш ва олиб кетиш тартиби кўрсатилган бўлиши керак.
149. ТАС ва СГ билан контактда ишлайдиган технологик асбоб-ускуналарнинг қўзғаладиган бирикмаларини герметиклаш учун асосан ғўла туридаги зичлагичлар қўлланилади.
150. Технологик аппаратлар ва қувурларни ташқи иссиқликдан изоляциялаш зарур бўлганда, унга ёнувчи маҳсулотлар тушишини ҳимоялайдиган чоралар назарда тутилади.
Асбоб-ускуналарнинг ташқи юзаси ва (ёки) иссиқлик изоляциялаш қопламалари ҳароратлари портлаш-ёниш хавфи энг кўп бўлган маҳсулотларнинг ўз-ўзидан алангаланиш ҳароратидан ошмаслиги, хизмат кўрсатувчи ходимлар бўладиган жойларда эса, бино ичкарисида 40° С дан ва ташқи қурилмаларда 60° С дан ошмаслиги керак.
151. Технологик асбоб-ускуналарнинг алмашиш элементлари конструкцияси ташувчи ва технологик муҳитни ўзаро бир бирига ўтиб кетиши имкониятига йўл қўймаслиги керак. Иссиқлик алмашиш элементларининг тузилиши, тайёрланиши ва ишончлилигига талаблар эксплуатацияси ва ҳолатининг назорати, синов тартиби тегишли меъёрий ҳужжатлар билан белгиланади.
152. Технологик жараёнларни олиб бориш шароитлари бўйича буғ конденсацияси бўлган газ-фаза жараёнли аппаратуралар учун қувурлари учун, зарур бўлганда суюқ фазани йиғиш ва олиб кетиш учун мосламалар назарда тутилиши керак.
153. Технологик асбоб-ускунани тозалаш бўйича даврий регламентда белгиланган ишларни олиб бориш учун, одатда, ускуналар ичида одамларнинг бўлишига йўл қўймайдиган гидравлик, механик ёки тозалаш воситалари назарда тутилади.
154. Портлаш-ёниш хавфи бор маҳсулотли аппаратлар сув, буғ, инерт гази линияларини улаш учун мосламалар билан жиҳозланади. Аппаратлар шамоллатиш учун мосламалар билан таъминланиши мумкин.
155. Иш тури бўйича эксгогуатация жараёнида вибрацияга учрайдиган портлаш-ёниш хавфи бор технологик тизимлар, асбоб-ускуналар ва қувурлар учун, вибрациянинг — уларнинг зичловчи элементларига таъсирига йўл қўймаслик ва технологик тизимлар ва қурилиш конструкцияларнинг ўзаро боғлиқ элементларига таъсирини камайтириш бўйича чоралар ва воситалар назарда тутилади.
Айрим турдаги асбоб-ускуналар ва уларнинг элементлари (узеллари ва деталлари) учун вибрациянинг рухсат этилган даражаси, бу ўлчамларни назорат қилиш усуллари ва воситалари, ҳамда уларнинг қийматларини пасайтириш усуллари давлат стандартлари, меъёрий ҳужжатлар талабларига мос бўлиши ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳужжатларида акс этиши керак.
Download 359 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling