Инспекция бошлиғи И. ҲОлматов


§ 4. Насослар ва компрессорлар


Download 359 Kb.
bet9/18
Sana30.04.2023
Hajmi359 Kb.
#1409866
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18
Bog'liq
01 05.01.2009


§ 4. Насослар ва компрессорлар.
163. Компрессорларнинг ва насосларнинг тузилиши ва ишлатилиши амалдаги меъёрий ҳужжатлар ва ушбу Қоидалар талабларига жавоб бериши керак. Ёнувчи, қисилган ва суюлтирилган газларни, тез (енгил) алангаланадиган ва ёнадиган суюқликларни узатиш учун ишлатиладиган насослар ва компрессорлар, ишончлилиги, ҳамда конструктив хусусияти бўйича, критик параметрларини, узатилаётган маҳсулотларнинг физик-кимёвий хоссалари ва технологик жараён параметрларини ҳисобга олган ҳолда, танлаб олинади. Бунда насослар ва компрессорларнинг сони технологик жараёнларнинг узлуксизлигини таъминлайдиган шароитлардан келиб чиққан ҳолда аниқланади; асосланган ҳолларда (ишончлиликни таъминланиши ҳисоби билан тасдиқланган) уларнинг захиралари ҳам назарда тутилади.
164. Насослар ва компрессорлар блокировка тизимларининг ишлаб кетиш тартиби технологик қурилманинг аварияга қарши автоматик ҳимоялаш тизимининг ишлаб кетиш дастури (алгоритм) билан аниқланади.
165. Насос ёки компрессор ҳайдаш ва сўриш қувурларида ўрнатиладиган беркитиш арматураси унга максимал яқинлаштирилган ва хизмат кўрсатиш учун қулай бўлган зонада бўлиши керак.
Агарда ташилаётган моддаларни орқага қайтишининг олдини олувчи бошқа қурилма бўлмаса, ҳайдаш қувурларида қайтма клапан ўрнатилиши назарда тутилади.
166. Амалдаги меъёрий-техникавий ҳужжатлар ва ушбу Қоида талабларига мувофиқ қурилма конструкциясида назарда тутилган ва тайёрловчи — завод паспортида кўрсатилган автоматлаштирилган назорат воситалари ва блокировка тизимлари ҳолати носоз ёки йўқ бўлганда, компрессор қурилмаларидан фойдаланишга рухсат берилмайди.
167. ТАС (тез алангаланувчи суюқликни) ҳайдаш учун, одатда, иккита торецли, асосланган ҳолларда эса битта торецли қўшимча зичлагичли марказдан қочирма (сальниксиз) насослар қўлланилади. Суюлтирилган углеводородли газлар учун, одатда, марказдан қочирма герметик (сальниксиз) насослар қўлланилади. Иккита торецли зичлагичли, тандем туридаги марказдан қочирма насослар қўлланишига рухсат берилади. Зичловчи суюқлик сифатида, одатда, ҳайдаладиган муҳитда ёнмайдиган ва (ёки) нейтрал ишлатилиши керак. ЁС (ёнадиган) учун насослар тармоқ меъёрлари талабларига мувофиқ танлаб олинади.
Айрим ҳолларда ТАС ва ЁСни ҳайдаш учун узатишнинг кичик ҳажмий тезлигида, шу жумладан дозалаш тизимларида, поршенли насосларни ишлатишга рухсат берилади.
168. Иккита торецли зичлагичли марказдан қочирма насослар зичловчи суюқликларни сирқишини (сизиб чиқиши) назорат қилиш ва тизимлари билан таъминланиши керак. Насосларни тўхтатиш, захирага ўтказиш бўйича операциялар кетма-кетлиги ва АҚАҲ тизимига блокировка зарурияти, лойиҳани ишлаб чиқувчи томонидан аниқланади.
169. Насосларнинг ва компрессорларнинг айланувчи ва ҳаракатланувчи қисмлари ҳимояланиш тўсиқлари ва ғилофлари билан жиҳозланган бўлиши керак.
170. I ва II тоифали портлаш хавфи бор технологик блокли қурилмаларда торец зичлагичли марказдан қочирма компрессорлар ва насослар охирги қийматга эришганда ишлаб кетадиган сигнализация ва бу қийматлардан ошиб кетганда ишлаб кетиши керак бўлган АҚАҲ тизимига блокировкалар билан, ҳарорат бўйича подшипниклар ҳолати устидан назорат қилиш тизимлари билан таъминланиши керак. Насосни тўхтатиш ва қайта улаш бўйича операцияларнинг кетма-кетлиги лойиҳани ишлаб чиқувчи томонидан белгиланади. Компрессорларнинг ва насосларнинг конструкциялари подшипник ҳарорати датчикларини ўрнатилишини тутади.
Вибрация даражаси устидан даврий назорат ўрнатилиши керак.
Download 359 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling