Инспекция бошлиғи И. ҲОлматов
§ 5. Қувурлар ва арматуралар
Download 359 Kb.
|
01 05.01.2009
§ 5. Қувурлар ва арматуралар. 171. Ёнувчи ва портлаш хавфи бор маҳсулотлар учун қувурларни ва арматураларни тайёрлаш, монтаж қилиш ва ишлатиш, ташилаётган муҳитнинг кимёвий хусусияти ва технологик параметрларидан, ҳамда амалдаги меъёрий-техник ҳужжатларнинг талабларидан келиб чиққан ҳолда, амалга оширилади. 172. Портлаш хавфи бор технологик тизимларда суюлтирилган ёнувчи газлар, буғ-газ ҳолатидаги моддалар, тез алангаланадиган суюқликлар ва ёнувчи суюқликларни ташиш учун стационар қувурлар сифатида эгилувчан шлангаларни (резинали, пластмассали ва шу кабилар) қўллаш тавсия этилмайди. Темир йўл ва бошқа ностационар асбоб-ускуналарга қуйиш ва тўкиш операцияларини олиб бориш учун, ёрдамчи операцияларни бажариш учун (қувур, насос участкаларини пуфлаш, пуфланувчи газ ва буғларни олиб кетиш, қувурларни СГ, ТАС, ЁС ва х.к. қолдиқларидан бўшатиш) эгилувчан шлангалар қўлланиши мумкин. Ёрдамчи операцияларни бажариш учун эгилувчан шлангаларни улаш фақат бу ишларни олиб борилиш давригагина рухсат берилади. Шлангаларни қувурларга бириктириш стандарт бўлинмалар ёрдамида амалга оширилади. Шлангаларни танлаш, ташилаётган маҳсулот хусусияти ва жараённи ўтказиш параметрларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади; шлангаларни ишлатиш муддати амалдаги давлат стандартлари ва меъёрий ҳужжатлар билан белгиланади ва узайтирилмайди. 173. Регламентланган параметрлардан оғишларда қувурларда детонацион портлашлар юз бериши мумкин бўлган портлаш хавфи бор технологик тизимларда, детонацион портлашларни ва бу қувурлар билан боғлиқ бўлган аппаратларга портлашлар ўтишини олдини олиш бўйича чоралар кўрилиши керак. 174. Қувурларни ётқизишда, коммуникациялар узунлигининг энг кам қиймати таъминланиши, осилиб қолиши ва турғин зоналарни ҳосил бўлишига йўл қўймаслик керак. 175. Биноларнинг қурилиш конструкциялари ва бошқа тўсиқлар орқали қувурларни ётқизишда, қувурларга қўшимча юкланиш тушиши имкониятига йўл қўймайдиган чоралар кўрилади. 176. Қувурларда, одатда, фланецли ёки бошқа қисмларга ажраладиган бирикмалари бўлмаслиги керак. Фланецли бирикмаларга арматуралар ўрнатиладиган ёки қувурлар аппаратларга бириктириладиган жойларда, ҳамда технология шартлари бўйича қувурларни тозалаш ва таъмирлаш учун даврий ишлаб чиқиш талаб этиладиган участкаларда рухсат берилади. 177. Фланецли бирикмалар кўз билан кузатиш, хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқиш, таъмирлаш ва монтаж қилиш учун очиқ ва қулай жойларга жойлаштирилади. Портлаш хавфи бор, заҳарли ва ўювчи моддалари бўлган қувурларнинг фланец бирикмаларини одамлар доимо ўтадиган жойларга ва иш майдончалари устига жойлаштиришга рухсат берилмайди (ходимларнинг доимо бўладиган жойларга). Фланецлар материали, зичлаш конструкцияси ишлатиш шароитларини ҳисобга олган ҳолда, тегишли меъёр ва стандартлар бўйича қабул қилинади. Қувурларнинг фланец бирикмаларни танлаб олишда, бу ҳужжатларда кўрсатилмаган шароитларда моддаларни ташиш учун фланецлар материали ва зичлаш конструкцияси лойиҳа, конструктор ёки илмий-тадқиқот ташкилотлари тавсияси бўйича қабул қилинади. Ўз таркибида I-тоифали портлаш хавфи бор технологик блокларга эга бўлган объектларда портлаш хавфи бор маҳсулотли технологик қувурлар учун силлиқ юзали зичловчи фланец бирикмаларни қўллашга рухсат берилмайди, спирал шаклидаги ўрама қистирма(прокладка)ларни қўллаш бундан истисно. 178. Зичлаш конструкцияси, қистирма материали ва фланец бирикмалар монтажи технологик тизимни ишлатиш, таъмирлаш орасидаги давр ичида бўлакларга ажратиш, бирикмаларнинг зарур бўлган герметик даражасини таъминлаши керак. 179. Ёнувчи маҳсулотли қувурларни коллекторга бириктирган жойларда уларни даврий узиш учун арматура ўрнатиш назарда тутилади. I тоифали портлаш хавфи бор технологик блокларни қувур коллекторларига улашда, асосланган ҳолларда ишончлилигини ошириш учун такрорловчи ўчириш мосламаларини ўрнатиш назарда тутилади. 180. Ёнувчи ва портлаш хавфи бор муҳитларнинг блоклар ораси қувурларида ҳар бир алоҳида технологик блокни авария ҳолатида ўчириш учун мўлжалланган масофадан бошқариладиган беркитиш арматураси ўрнатилади. Арматура, хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш, ҳамда унинг ҳолатини кўз билан назорат қилиш учун қулай бўлган жойларда ўрнатилади. Qв < 10 га эга бўлган технологик блоклар қувурларидаги дастакли узатмали арматура, уни минимал вақтда ҳаракатга келтиришни таъминлашни ҳисобга олган ҳолда ўрнатилади. I-тоифали портлаш хавфи бор блокли технологик тизимларда пўлат беркитиш ва беркитиш-тартибга солиш (ростлаш) арматураси қўлланиши керак. 181. II ва III тоифали портлаш хавфи бор блокли технологик тизимларда, одатда, ишлатилиш шароитларида ва меъёрий-техникавий ҳужжатлар талабларига, саноат хавфсизлиги, ҳамда ушбу Қоида бўйича жавоб берувчи, ишчи муҳит коррозияси таъсирига чидамли пўлат арматура қўлланилади. Qв ≤ 10 га эга бўлган технологик блокларда, асосланган ҳолда (махсус тадқиқот натижалари бўйича), ишлатиш шароитларида қўшимча хавфсизлик чораларини ишлаб чиқишда чўянли ва нометалл конструкцион материалли (пластик массалар, шиша ва бошқалар) арматураларни қўллашга йўл қўйилади хавфсизлик чоралари саноат хавфсизлиги соҳасида амалда бўлган меъёрий-техникавий ҳужжатлар талабларига мувофиқ ишлаб чиқилади. 182. Портлаш-ёниш хавфи бор маҳсулотлар қувурларида ўрнатиш учун қўлланиладиган, затворида металл зичлагич ишлатиладиган арматура Давлат Стандарти (ДСТ) 9544 «қувурли арматура. Затворларнинг герметик меъёрлари.» бўйича зичлиликнинг «В» синфига мос бўлиши керак. 183. Босими Р >2,5 МПа га тенг бўлган, регламентланган босимда қайнаш ҳароратига тенг ҳароратга эга муҳитли ва бирикмалари ишончлилиги ва зичлиги бўйича юқори талаблар қўйилган 1-тоифали портлаш хавфи бор технологик блоклар қувурларида пайвандлаб уланадиган арматура қўлланиши керак. Download 359 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling