Т.Р.
|
ТЕРМИН
|
ТЕРМИН ИЗОҲИ
|
1.
|
Аварияли герметиксизланиши
|
Аппаратурада портлаш ёки атмосферага ёнувчи муҳитни чиқиши имконига олиб келувчи кимё-технологик тизим асбоб-ускуналари элементларининг бутунлигининг ва (ёки) герметиклигининг назорат қилинмайдиган бузилиши.
|
2.
|
Автоматлаштирилган бошқарув
|
Инсон иштирокида технологик жараённи назорат ва автоматика воситалари ва элементлари, ҳисоблаш техникасидан фойдаланиш билан ва улар бошқарувидаги ижро қурилмалари билан бошқариш.
|
3.
|
Автоматик бошқарув
|
Инсон иштирок этмаган ҳолда технологик жараённи назорат ва автоматика воситалари ва элементлари, ҳисоблаш техникасидан фойдаланиш билан ва улар бошқарувидаги ижро қурилмалари билан бошқариш.
|
4.
|
Портлаш хавфи бор моддалар
|
Портлаш хавфи бор муҳитни мустақил ёки оксидловчи аралашма билан ҳосил қилиш имконияти бор моддалар (материаллар).
|
5.
|
Портлаш хавфи бор технологик блок
|
Аппаратурада портлаш ёки атмосферага ёнувчи муҳитни чиқиши эҳтимолли технологик ва ишлаб чиқариш операцияларини бажаришда берилган режимдан ва регламентланган шартлардан оғишидаги технологик блок.
|
6.
|
Бирданига (бир йўла) отилиб чиқиш
|
Асбоб-ускуналарнинг аварияли ёки бошқа сабабларга кўра герметиксизланишида атмосферага катта миқдорда ёнувчи ёки портлаш хавфи бор моддаларни қисқа муддатда отилиб чиқиши.
|
7.
|
Портлаш хавфи бор даражалари бўйича технологик блокларининг таснифи
|
Технологик тизимлар ва ишлаб чиқариш хоналарининг тўлиқ беркитилган ҳажмларида буғ булутлари портлаганида иштирок этиши мумкин бўлган ва технологик блоклардаги типик аварияларда атмосферага чиқиши мумкин бўлган ёнувчи буғ-газ муҳити массаларига олиб келинган ва энергетик потенциалининг нисбий қийматлари бўйича технологик блокларнинг градацияси.
|
8.
|
Параметрларнинг критик қийматлари
|
Технологик тизимда портлаш вужудга келиш эҳтимолида ёки технологик аппаратура герметиксизланишида ва ёнувчи муҳитнинг атмосферага чиқиш эҳтимолида битта ёки ўзаро боғланган бир нечта параметрларининг (берилган режим билан материал муҳитнинг таркиби, босими, ҳарорати, ҳаракат тезлиги, зонада бўлиш вақти бўйича) энг охирги қийматлари.
|
9.
|
Технологик блокнинг умумий энергетик потенциали
|
Технологик блокнинг тўсатдан аварияли очилишидаги буғ-газ муҳити адиабадик кенгайиши, мавжуд ички ва ташқи (атроф муҳит) энергиялар ҳисобига суюқликлардан ҳосил бўладиган буғлар (газлар) тўлиқ ёнишининг энергиялари йиғиндиси.
|
10.
|
Параметрнинг хавфли қиймати
|
Регламентдан ташқарига чиққан ва энг сўнги рухсат берилган қийматга яқинлашган параметр қиймати.
|
11.
|
Нисбий энергетик потенциал
|
Бевосита зарбали тўлқин шаклланишига технологик блокнинг умумий энергетик потенциали сарфланиши шартида технологик блокда буғ-газ муҳитининг портлашидан келиб чиқиши эҳтимоли бўлган бузилишларининг даражаси ва масштаблари кўрсаткичи.
|
12.
|
АҚАҲ (ПАЗ)
|
НЎАваА воситалари ва элементлари, ҳисоблаш техникаси ва уларни бошқариш ижро қурилмаларига таянувчи аварияга қарши автоматик ҳимоя.
|
13.
|
Потенциал портлаш хавфи бор технологик жараён
|
Технологик аппаратурада портлаш вужудга келиши ёки атмосферага ёнувчи муҳитни чиқиб кетиши эҳтимоли бор регламентланган ишчи қийматларидан параметрлар оғишида, ёнувчи ва портлаш хавфи бор материал муҳитлари борилигида ўтказиладиган технологик жараён.
|
14.
|
Авария олди сигнализацияси
|
Технологик жараённинг параметрлари рухсат берилган энг охирги қийматига етганида ишлаб кетадиган сигнализация.
|
15.
|
Параметрларнинг рухсат берилган энг охирги қийматлари
|
Технологик жараёнда параметрнинг критик қийматидан, унинг экспериментал ёки ҳисоблаш тавсифда хатоси суммасига тенг катталиги ва параметрларни ўлчаш, назорат қилиш тартибга солиш ва АҚАҲ воситаларининг хатоликларидан фарқланадиган потенциал портлаш-ёниш хавфи бор муҳитлардаги критик олди қийматлари.
|
16.
|
Огоҳлантирувчи сигнализация
|
Технологик жараён параметрининг огоҳлантирувчи қийматига етилганда ишлаб кетадиган сигнализация.
|
17.
|
Параметрнинг огоҳлантирувчи қиймати
|
Технологик жараён параметрининг регламентланган (рухсат берилган) қиймати чегарасидаги параметр қиймати.
|
18.
|
Буғ-газ муҳитнинг келтирилган массаси
|
Тўлиқ ёниш энергияси ягона солиштирма ёниш иссиқлиги 46 • 103 кДж/кг бўйича аниқланадиган портлаш хавфи бор буғ-газ муҳитидаги ёнувчи модда массаси.
|
19.
|
Технологик муҳит параметрларининг регламентланган қийматлари
|
Берилган йўналишда хавфсиз оқиши мумкин бўлган технологик жараёнда технологик муҳит ҳолатини тавсифловчи параметрлар қийматининг жамламаси.
|
20.
|
Технологик муҳит
|
Технологик аппаратурада (технологик тизимда) жойлашган ва харакатланаётган хом-ашё материаллар, реакцион масса, ярим маҳсулотлар, тайёр маҳсулотлар.
|
21.
|
Технологик блок
|
Ёнма-ён аппаратларда ёки тизимларда аварияни ривожланишига олиб келадиган режимни хавфсиз ўзгартиришда технологик тизимдан берилган вақтда ўчирилиши (ажратилиши-изолирование) мумкин бўлган аппарат ёки аппаратлар гуруҳи(минимал сонда).
|
22.
|
Технологик объект
|
Ҳудудий бирлашган ва технологик оқимлар (поток) билан боғланган аппаратлар гуруҳидан иборат кимё-технологик тизимлар қисми.
|
23.
|
Технологик жараён
|
Аппаратда (ўзаро боғлиқ аппаратлар тизимида, агрегатда, машинада) мақсадга мувофиқ моддаларнинг физик-кимё алмашинувининг ва материал муҳит параметр қийматлари ўзгаришининг жамламаси.
|
24.
|
Портлашнинг тротил эквиваленти
|
Зарбали тўлқинни тайёрлашда буғ-газ муҳитида (БГМ) ёнувчи модда портлашидаги ҳақиқий улушини, БГМ ва тринитротолуол (ТНТ) портлашида энергия сарфи улушини ҳисобга олиб, БГМ портлашида бузулиш даражаси бўйича портлашнинг адекватлигида ТНТнинг шартли массаси.
|
25.
|
Шартли тротил эквиваленти
|
Фақат зарбали тўлқин шаклланишидаги БГМ нинг сарфида, унинг барча массасининг портлаш энергиясига мос ТНТ нинг шартли массаси.
|
26.
|
Кимё-технологик тизим
|
Ўзаро боғлиқ технологик оқимларнинг ва белгиланган кетма-кетликда технологик операцияларни амалга оширилаётганида (хом-ашёни реакцияга тайёрлашда, маҳсулотларнинг мақсадли ва ёрдамчи кимёга хос алмашиниши ва ажратилиши) яхлит ҳаракатланаётган аппаратлар жамламаси.
|
27.
|
Технологик блокнинг (тизимнинг) энергетик чидамлилиги
|
Аниқ технологик блокларнинг (тизимларининг) портлаш хавфлилигини комплекс таҳлилида аниқланадиган энергия таъминланишини тўсатдан тўхтатилганида турли авариялар вужудга келиши имкониятлари(эҳтимоли) ва ривожланишининг тавсифи.
|