Инспекция бошлиғи И. ҲОлматов
§ 8. Алоқа ва хабар бериш тизимлар
Download 359 Kb.
|
01 05.01.2009
§ 8. Алоқа ва хабар бериш тизимлар. 242. Ўз таркибида барча портлаш хавфи бор тоифадаги технологик блокка эга бўлган объектлар, ҳамда бошқа улар билан технологик боғлиқ бўлган объектлар икки томонли баланд товушли мослама ва телефон алоқаси тизимлари билан жиҳозланади. Икки томонли баланд товушли алоқа, асосланган ҳолларда диспетчер ходимлари, саноат объектларининг фуқоралар ҳимояси (ФҲ) штаби, газдан қутқариш ҳарбийлаштирилган хизмати (ГҚҲХ), ёнғиндан сақлаш ҳарбийлаштирилган қисм (ЁСҲҚ), тўкиш-қуйиш, ёнувчи, суюлтирилган ва заҳарли маҳсулотлар омборлари ва насосларига эга, I тоифали портлаш хавфи бор технологик блокли объектлар учун назарда тутилади. Алоқа ўрнатиладиган ишлаб чиқариш бўлинмалар рўйхати, алоқа тури лойиҳа ишлаб чиқарувчи томонидан технологик жараён хусусиятларидан, технологик блоклар портлаш хавфлилиги тоифасини ҳисобга олган ҳолда ва ишлаб чиқариш шароитлари ҳамда бошқа факторларга боғлиқ ҳолда аниқланади. 243. Барча тоифали портлаш хавфи бор технологик блокларда хавфли бирданига чиқариб юбориладиган ва бошқа кимёвий чиқиндиларни аниқлаш, кенгайиб кетишини олдини олиш ва бартараф этиш ҳақида хабар беришни таъминловчи техник воситалар назарда тутилади, бунда ахборот, ўзига портлаш хавфи бор (ёки заҳарли кимёвий) блокни, мумкин бўлган тарқалиб кетиш йўллари ҳақида башорат маълумотларини киритган ҳолда саноат объектлари ГҚҲ хизмати, ФҲ ва ташкилот диспетчери ҳамда юқоридаги бошқариш тизимларига берилиши керак. 244. Ўз таркибида I тоифали портлаш хавфи бор блокларга эга бўлган ишлаб чиқаришларни бошқариш хоналарида, ташқи қурилмаларда, корхона диспетчери хонасида, саноат объектлари ва яқинидаги аҳоли ФМ штабида кимёвий хавфли чиқиндилари ҳақида хабар бериш учун сирена ва бошқариш постлари қурилмалари назарда тутилади. Хабар бериш воситалари ўз ташқи жиҳозланиши бўйича шунга ўхшаш саноатда ишлатиш воситаларидан фарқ қилиши керак, уларни жойлаш ва ўрнатиш, бегона шахслар киришига ва бехосдан ишлатиш мумкинлигига йўл қўймаслик керак. Хабар бериш сигнал мосламалари тамғаланади. 245. Ишлаб чиқариш ходимлари ва аҳолини авария вазиятлари ҳақида хабар бериш тартиби ва ташкил этилиши, техник воситалар ва тегишли хизматларни кимёвий зарарланиш хавфини бартараф этиш бўйича тайёргарлик ҳолатини ишлаб туришга жавобгарлик авария вазиятларни тарқалиб кетишига йўл қўймаслик режаси орқали аниқланади. Download 359 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling