Инспекция бошлиғи И. ҲОлматов


§ 5. Иссиқлик алмашиш жараёнлари


Download 359 Kb.
bet5/18
Sana30.04.2023
Hajmi359 Kb.
#1409866
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
01 05.01.2009


§ 5. Иссиқлик алмашиш жараёнлари.
87. Иссиқлик алмашишни ташкил қилиш, иссиқликни ташувчиларни (совуқлик агентлари) ва унинг параметрларини танлаш, иситилаётгаи (совутилаётган) материалларнинг физикавий-кимёвий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, маҳсулотнинг ортиқча қизиб кетмаслигига ва емирилишига (парчаланишига, майдаланишига) имкон бермаган ҳолда, зарур иссиқлик узатилиши мақсадида амалга оширилади.
88. Иссиқлик алмашиш жараёнларида технологик муҳит билан кимёвий ўзаро таъсирда портлаш хавфи бор маҳсулотлар ҳосил қиладиган иссиқлик ташувчиларни ишлатилишига йўл қўйилмайди.
89. Иссиқликни девор орқали бериладиган жараёнларни ишлаб чиқишда, агарда иссиқлик ташувчи ва технологик маҳсулотларнинг ўзаро тўқнашиши натижасида портлаш хавфи бор муҳит ҳосил бўлишига олиб келадиган бўлса, бу ҳақда хабар берувчи ва назорат қилувчи усуллар, ҳамда воситалар назарда тутилади.
90. Аппаратда иситилаётган ёнувчи суюқликнинг сатҳи пасайган вазиятда ва иссиқлик алмаштириш юзаси очилиб (яланғоч) қолган вазиятда, ёнувчи маҳсулот ортиқча қизиб кетишига, қуриб қолишига ва парчаланишига (емирилишига). бошқариб бўлмайдиган жараёнларни ривожланишига олиб келса, жараёнларни назорат қилиш ва тартибга солиш воситалари, шунингдек ёнувчи иситилаётгаи маҳсулотлар сатҳи рухсат берилган қийматлардан пасайганда, иситилаётган агентни берилишини тўхтатувчи тўсиқлар (блокировкалар) назарда тугилади.
91. Юзали иссиқлик алмашиш аппаратларида ёнмайдиган иссиқлик ташувчиларнинг (совуқлик агенти) босими одатда, иситилаётган ёнувчи моддаларнинг босимидан юқори бўлиши керак. Бу талабларни бажариш имконияти бўлмаган вазиятларда, ёнмайдиган иссиқлик ташувчилар таркибида ёнувчи моддаларнинг миқдорини қилиб туриш тутилиши керак.
92. Иссиқлик алмашиш, шу жумладан реакция ўтказиладиган аппаратларда регламентланган технологик параметрлардан оғиш, бошқариб бўлмайдиган, ўз-ўзидан тезлашадиган экзотермик реакцияларнинг ривожланиши мумкин (имкон) бўлса, уларнинг ривожланишини олиш воситалари назарда тутилади.
93. Иссиқлик алмашиш жараёнларида, уларни олиб боришда (бошқаришда), маҳсулотларнинг кристаллашиши ва кристаллгидрантлар ҳосил бўлиши мумкин бўлганда, бу маҳсулотларнинг ҳосил бўлишини олдини олувчи реагентлар киритилади ва технологик жараёнларни олиб борилишининг узлуксизлиги, ишончлилиги ва уларнинг портлаш хавфсизлигини таъминловчи бошқа чоралар қўлланилади.
94. Олов билан иситиладиган иссиқлик алмашиш жараёнларини ташкил қилишда иситиладиган элементларда, ўтхона бўшлиғида ва печнинг ишчи минтақасида (зонасида) портлаш хавфи бор аралашмалар ҳосил бўлиш имконини бермайдиган чоралар ва воситалар назарда тутилиши керак.
а) Иситадиган печларнинг ўтхона бўшлиғидаги аварияга қарши автоматик ҳимоя қуйидагилар билан таъминланади:
ёнилғи, ҳаво ва сув буғларининг берилган нисбатини тартибга солиш тизимлари билан;
газсимон ёқилғи ва ҳавонинг, уларнинг босими белгиланган параметрлардан пасайганда келишини, тўхтатувчи, шунингдек назорат ўлчаш асбоблари ва автоматика электр (ҳаво) келиши тўхташи билан;
ўтхона бўшлиғига ёқилғини-ҳавони мажбурий беришда, уларнинг келишини тўхтагани ҳақидаги хабар бериш (сигнализация) воситалари билан;
печдаги тутун сўрувчи тўхтаганида ёки сийраклашув рухсат этилмаган даражада пасайганда, ёниш зонасига ёқилғи гази берилишини автоматик равишда тўхтатишни ва тутун тортиш даражасини назорат қилиш воситалари билан, печ агрегатларини қайта ишлатиш қозонлари билан жойлаштирганда, агрегатларни тутун сўрғичсиз ишга ўтказиш бўйича тизимлар билан;
қувурлар ўта қизиганда сув буғларини ўтхона бўшлиғига ва бурама найчаларга автоматик бериш воситалари билан таъминланади.
б) Иситувчи печларининг иситилаётган элементлари (змеевик-бурама найчалар), аварияга қарши автоматик равишда ҳимояси қўйидагилар билан таъминланади:
қувурлар шикастланганда ёки циркуляция тўхтаганида, печлар найчаларини иситилаётган суюқ маҳсулотлардан бурама аварияли бўшатиш билан;
хом-ашё берилиши тўхтаганида ёқилғи берилишини тўхтатувчи тўсиқлар (блокировкалар) билан;
змеевиклар тизимидаги авария вазиятларида хом-ашё ва ёқилғи беришни масофадан ўчириш воситалари билан;
хом-ашё бериш тизимида босим тушиб кетганлиги ҳақида хабар бериш воситалари билан.
в) Ташқи қурилмада ёки биноларида авариялар содир бўлганда очиқ олов жараёнлари билан ишловчи печларни газ муҳитидан изоляция қилиш учун, автоматик ёки масофадан ёқиладиган (ўчириладиган) буғ пардалари билан жиҳозланиши керак. Парда ҳосил қилинганда сигнализация ишлаб кетиши керак.
95. Иситувчи печлар учун ёқилғи газ - ундаги суюқ фазалар, намлик ва механик аралашмалар миқдори бўйича регламентланган талабларга мос бўлиши керак. Горелкага келадиган ёқилғи газда суюқлик ва механик аралашмалар бўлишига йўл қўймайдиган воситалар назарда тутилади.
96. ЮҲОИТ (юқори ҳароратли органик ташувчилар) — ароматли ёғларни ва бошқаларни ишлатиш (қўллаш) билан иссиқлик алмашиш жараёнларни ташкил қилишда, уларнинг қисман парчаланиши натижасида ҳосил бўлувчи учувчи чиқариб ташловчи тизимлар назарда тутилади.
ЮҲОИТ ишлатилишининг рухсат берилган юқори нуқтаси (чегараси) яқинида жараён олиб борилганда, иссиқлик ташувчининг таркиби ўзгариши устидан назорат ўрнатилади. ЮҲОИТ таркиби кўрсаткичларининг рухсат этилган қийматлари регламентланади.
97. Қуритувчи агент ва қуритиш режимлари (тартиблари), қуритилаётган материалнинг, иссиқлик ташувчининг портлаш-ёниш хавфи бор хусусиятларини ва блокнинг портлаш хавфини камайтириш имконини ҳисобга олган ҳолда, танланади.
а) Инерт газ атмосферасида қуритиш жараёнини олиб боришда, қуритгичга киришда ва (ёки) чиқишда (жараённи ўзига хослигини инобатга олган ҳолда) инерт газда кислород миқдорини автоматик назорат қилишни тутиш зарур.
Кислороднинг рухсат этилган концентрациясидан ошиши мумкин бўлган вазиятда, қуритиш жараёнини тўхтатиш бўйича автоматик тўсиқлар (блокировкалар) назарда тутилади, ва аппаратурада портлаш хавфи бор аралашмалар ҳосил бўлиш имконини йўқотишнинг бошқа чоралари ишлаб чиқилади.
б) Қуритгич агрегатларда, қуритгичдан орқага қайтиш йўлига эга иситиш ускуналарига портлаш хавфи бор аралашмаларини келишига йўл қўймаслик чоралари тутилади.
в) Газ-ҳаво муҳитида қуритиш жараёнини олиб боришнинг асосланган заруриятида жараёнда портлашни огоҳлантириш чоралари ва портлашда ҳимоялайдиган асбоб-ускуналар назарда тутилади:
фрикцион (зарба бериш, ишқаланиш) ва электр токидан келиб чиқадиган учқун ҳосил бўлишига йўл қўймайдиган ускуналар билан таъминланадилар;
маҳаллий ўта қизиб кетишга, ҳаракатсиз зоналарнинг ҳосил бўлишига, қуритилаётган материални юқори ҳароратли жойда бўлиш вақтининг узайишига ва қуритиш камералари деворларида маҳсулотларнинг қатламлари ҳосил бўлишига йўл қўймайдиган қуритиш режимини ушлаб турли таъминланади;
пурковчи қуритгичларни, қуритилувчи материал ва қуритадиган агентлардан бирининг келиши тўхтаганида, уларнинг берилишини автоматик тўхтатиш воситалари билан таъминлаш;
термодеструкциянинг ва (ёки) — ёнувчи ўт олиб кетишининг олдини олиш учун қуритиш агрегатлари қуритиладиган материал ва қуритадиган агентнинг ҳароратини автоматик тартибга солиш воситалари билан таъминланади, шунингдек бу ҳароратларни рухсат берилган қийматларидан ортишига имкон бермайдиган тўсиқлар (блокировкалар) билан таъминланади (қуритиладиган агент берилишини тўхтатиш, совуқ агент берилишини улаш ва шу кабилар);
қуритиладиган материал ҳарорати рухсат берилган қийматдан юқори нуқтага етганда совуқ агент (совуқ газ, сув ва шу кабилар) берилишини автоматик амалга ошириш.
98. Вакуум остида ёнувчи моддаларни қуритиш жараёнларини олиб боришда, одатда, қуритгични ишга туширишдан олдин, шунингдек уни тўхтатганда ишчи бўшлиққа инерт газини бериш (инерт гази билан пуфлаш) назарда тутилади. Инерт газини бериш давомийлиги технологик жараённи олиб борилишининг аниқ шароитларини ҳисобга олган ҳолда аниқланади ва регламентланади. Бундан ташқари, қуритиш агрегатлари, ишчи бўшлиғида вакуум йўқлигида, ёки пастки рухсат берилган қийматдан пасайганда, уларни ёқилишига имкон бермайдиган автоматизация тизимлари билан таъминланади.
99. Ёнувчи моддаларни қуритиш учун қуритувчи агрегатлар, ўт ўчирувчи воситалар билан таъминланади. Ўт ўчириш усуллари, чанг ҳосил бўлишга, атроф муҳитга ёнувчи маҳсулотларни отилиб чиқишига ва аппаратурада, ҳамда ишчи зонадаги ускунада хавфи бор аралашмалар ҳосил бўлишига йўл бермаслиги зарур.
100. Қуритиладиган маҳсулотни қуритиш агенти билан бевосита алоқаси бор қуритиш ускуналари, ишлатилган қуритиш агентини қуритилаётган маҳсулот чангидан тозаловчи ускуналар билан ва тозалашни қилувчи воситалари билан таъминланиши керак. Тозалаш усуллари ва назорат давомийлиги регламентланади.
Download 359 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling