Қисқартирилган номлар
КОН ЁНҒИНЛАРИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА ЎЧИРИШ
Download 0.86 Mb.
|
ХҚ-2018-2019-Мажмуа
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЭНДОГЕН ЁНҒИНЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ
КОН ЁНҒИНЛАРИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА ЎЧИРИШ
Конларни лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланиш, ёнғинга қарши хавфсизлик қоидалари ва ер ости кончилик ишларида ягона хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга оширилади. Ҳамма ер ости ёнғинларини ўчиришда ёнғинга қарши хавфсизлик қоидалари, ер ости усули кончилик ишлари ягона хавфсизлик қоидалари ва ҳалокатларни бартараф этиш режалари талабларига риоя қилган ҳолда амалга оширилади. Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисмлари (ХККҚ) жойлаштирилган ердан узоқдаги ҳамма кон, шахталарда кўнгилли ёрдамчи кон-қутқарув командалари ташкил қилиниши керак. Команда аъзолари сони ХККҚ бошлиқлари билан келишилган ҳолда кон, шахта бош мухандиси томонидан белгиланади. Коннинг, шахтанинг ҳамма инженер-техник ходимлари ажратувчи аппаратдан фойдаланишга ўргатилган бўлиши керак. Газдан муҳофаза қиладиган жойларни, ер ости камераларни барпо этиш зарурияти кон, шахта лойиҳасида аниқланади. Ёғочлар йиқилиши мумкин бўлган қазиб олиш тизимлари шипини қулатишда ҳамда қатлам ва нимқават лаҳимлари мустаҳкамлагичлари ёғоч бўлганда, портлатиш ишларида “олов билан портлатиш усулини” қўллаш тақиқланади. Ёнғиндан хавфли фойдали қазилма конларни қазиб олаётган кон, шахталарда шамоллатишнинг барқарор тартиби энг кам депрессия билан ўрнатилиши керак. Айниқса қазиб олинган бўшлиқлардан ҳаво сўриб олиш имкониятлари бўлган жойларда, қазиб олинган бўшлиқларга ер юзасидан (ёриқлар, қудуқлар, қулаган гирдоблар орқали) ҳаво киришига йўл қўймаслик чоралари амалга оширилиши керак. Ёнғиндан хавфли фойдали қазилма конларини қазиб олаётган кон, шахталарда ер ости ёнғинларини олдини олувчи махсус хизмат бўлиши керак. Бу хизмат, ер ости ёнғинлари олдини олиш ва уларни ўчириш билан боғлиқ ишлар мажмуасини амалга оширади. ЭНДОГЕН ЁНҒИНЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ Янги фойдаланишга топширилаётган фойдали қазилма кони учун рудалар ва уни қамраб олган тоғ жинслари моддий таркибини, иссиқлик графиги илмий текшириш ишларини ва кон-геологик шароитини таҳлил қилиш асосида ўрганилиб унинг ёнғиндан хавфлилик даражасини аниқлаш керак. Фойдали қазилма конини ер ости усулида қазиб олиш лойиҳасида аниқланган ёнғиндан хавфлилигига боғлиқ ёнғинга қарши махсус тадбирлар кўзда тутилиши керак. Уларнинг асосийлари қуйидагилар ҳисобланади: а) ёнғинда хавфсиз қазиб олиш тизимини танлаш; б) олдини олиш лойланиш имконини яратадиган конни тайёрлаш схемасини танлаш; в) лой ишлаб чиқарувчи заводни ва қуйқа қувурларини қуриш; г) ёнғинни ўчириш учун воситалар ва ёнғинга қарши жиҳозлар омборхонасини барпо этиш. Қўлланилаётган қазиб олиш тизимига мос ҳолда йил давомида ўтказиладиган олдини олиш лойлаш графиги, унга керакли лой, қудуқлар, тўсиқлар миқдорини ўз ичига олган йиллик режа тузилади. Олдини олиш тадбирлар йиллик режалари корхона бош муҳандиси томонидан тасдиқланади. Кон, шахта геологик-маркшейдерлик хизмати ҳар ойда ёнғин содир бўлган ёки олдини олиш лойлаш ўтказилган ҳамма участкалар чегаралари, ҳажми ва муддатини кўрсатиб кончилик иши режаларида тасвирлаб бориши керак. Участка руда заҳиралари тўлиқ қазиб олинган, фойданилаётган лаҳимлардан пухта ажратилган, дренаж учун керакли ишлар бажарилган ҳолда участкалар олдини олиш лойланишга топширилади. Ёнғиндан хавфли конларни қазиб олишда кон, шахталарда оксидланиш жараёнлари ҳолати, ривожланиши ва газ ҳарорати тартиби( ҳаво таркиби ва ҳарорати, руда, бўш тоғ жинси ва сув ҳарорати) ўзгариши устидан мунтазам кузатиш ўрнатилиши ва олинган натижаларни махсус журналда қайд этилиши керак. Тозалаб қазиш ишларини олиб борилаётганда оксидланиш жараёнлари ривожланиши устидан назорат олиб бориш қуйидагича амалга оширилади: а) қазиб олинаётган ва ёнма-ён жойлашган блокларда руда ва тоғ жинси ҳароратини ўлчаш билан; б) қазиб олинаётган жойдан олинган ҳаво намунасини таҳлил қилиш билан; в) сув таркибидаги кислота миқдорини аниқлаш билан. Ҳамма белгиланган нуқталардан сув, ҳаво ва рудадан намуна олиш ва ўлчашнинг миқдори, даврий такрорланиши кон, шахта бош муҳандиси томонидан белгиланади. Тозалаб қазиб олинган бўшлиқ газ ҳарорати ҳолатини назорат қилиш учун махсус ўтилган ва эски лаҳимлардан фойдаланилган ҳолда, ҳамда назорат қудуқларини ишлатиш йўли билан ҳароратини ўлчаш ва ҳаводан намуна олиш ҳар хил чуқурликларда амалга оширилади. Руда массиви ва рудани қамраб олган тоғ жинслари ҳароратини махсус бурғиланган шпур ва қудуқларда ўлчанилади. Қатлам ва нимқават қулатиш тизимларида блок (қазиб олиш участка) нинг ёнғин ҳолатини назорат қилиш, маҳаллий винтилятори тўхтатилган ҳолда ишчи қатлам шипи қазиб олиш жойида ҳаво ҳароратини ўлчаш билан амалга оширилади. Нимқават баландлиги узайтирилган нимқават ва қават қулатиш тизимларида рудани етказиш лаҳим горизонтида руда ҳароратини ўлчаш билан, ҳамда қазиб олинаётган блок яқинидаги шамоллатиш штреки ҳароратини ўлчаш ва ҳаво намунасини олиш билан назорат амалга оширилади. Тўлдиргич билан тўлдирилган, тўлдиргич билан тўлдирилган ва мустаҳкамланган тизимларда блокларнинг ёнғин ҳолатини қазиб олинган бўшлиқлар билан туташган лаҳимлар ҳаво ҳароратини ўлчаш билан назорат қилинади. Тозалаб қазиб олиш ишларида ҳароратни ўлчаган жойларда ҳаво намунасини ҳам олиш керак. Сувдаги кислота миқдорини аниқлаш учун сув намунаси кузатилаётган участка ташиш штрекидан олинади. Ёнғиндан хавфлилик даражаси тўғрисида хулоса ҳар ой кузатилишининг ҳамма элементлари бўйича таҳлил натижалари асосида амалга оширилади. Ер ости кон сувларида эркин олтингугурт кислотаси 0,2-0,3 г/л бўлганда бу кон шахтада оксидланиш жараёни мавжудлигини кўрсатади ва уни бартараф қилиш учун чоралар кўрилиши керак. Қатлам қулатиш тизимини қўллаганда лаҳимларда ҳаво ҳарорати 400 С гача кўтарилиши (агарда бу ҳарорат тоғ жинси ва руда қизиши қолдиғи бўлмаса) ва ёппасига қулатиш тизимларида етказиш горизонтига чиқарилган руда ҳарорати 500-600 С гача кўтарилса тозалаб қазиб олиш ишлари тўхтатилади ва зудлик билан ёнғинга қарши олдини олиш чоралари амалга оширилади. Ёнғиндан хавфли конларни қазиб олишга лойли қуйқа билан олдини олиш, лойлантириш ишлари технологиясининг ажралмас қисми бўлиши керак. Қўлланилаётган тизимни ҳисобга олган ҳолда олдини олиш лойлантиришнинг ҳажми ва муддати қуйидагиларга боғлиқ: а) қазиб олишда руда йўқотилиши характери ва кўламига; б) қазиб олинган бўшлиқда қолдирилган ёғоч мустаҳкамлагич миқдорига; в) қазиб олинган бўшлиқни тўлдириш зичлигига; г) блокни (қазиб олиш участка) қазиб олиш вақтига; Қалинлиги 30 м гача бўлган фойдали қазилма конлари эндоген ёнғинларни олдини олиш ва бартараф қилиш учун руда жисми ётган ёнбошидан “дала” тайёрлаш, руда қалинлиги ундан катта бўлганда руда жисми осилган ва ётган ёнбошларида “дала” тайёрлаш мажбурий. Руда жисмини қулатиш тизимлари билан қазиб олиш ва олдини олиш лойлантиришда қуйидаги шартларни бажариш керак: а) руда жисми қалинлиги 15 м гача бўлганда руда жисми чўзилган томони ҳар юз метрда 15-20 м тўсиқ целиклари қолдириши ва бир нимқават орқада қолиб қазиб олиш; б) руда жисми қалинлиги 15 м дан 60 м гача бўлса қазиб олиш бир блок қолдирилиб руда жисми чўзилган томони бўйлаб олиб борилади; в) руда жисми қалинлиги 60 м дан ортиқ бўлса, блок ўлчамлари нимқават қулатиш тизими билан қазиб олинган қисмини тўлиқ намлантириш имкониятидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Қатлам қулатиш тизимида тозалаб қазиб олиш ишларида лойлантириш даври оралиғи 12-15 ойдан ошмаслиги керак. Лойлантириш учун лойнинг ҳажмини қазиб олинган руда ҳажмининг 20-25% ни қабул қилинади ва бу лой хажмига лойлантириш жараёнида аниқлик киритилади. Нимқават баландлиги узунроқ бўлган ва қават қулатиш тизимларида массивдан ажратилган рудани жадал равишда чиқариш керак. Массивдан ажратилган руда блокда 6 ойдан ортиқ қолдирилиши мумкин эмас. Тозалаб қазиб олинган бўшлиқ, руда чиқарилиши тамом бўлгандан кейин лойлантирилиши керак. Олдини олиш лойлантириш қуйидаги усуллар билан амалга оширилиши мумкин: а) ер юзасидан бурғиланган қудуқлар орқали; б) ер ости лаҳимларидан бурғиланган қудуқлар орқали; в) пуч тоғ жинслари лаҳимларида ўрнатилган насослар билан қуйқақувурлари ёрдамида тўсиқ орқасига ҳайдаш орқали; г) мураккаблашган усулда. Ер юзасидан бурғиланган қудуқ орқали лойлантириш чуқурлиги 100 м гача бўлган ҳар хил кон-геологик шароитида қўллаш мумкин. Қудуқ лойиҳада белгиланган чуқурликгача бурғилангандан кейин қуйқа пастдан юқорига қараб тўлдириш усули билан амалга оширилади. Ер ости “дала” лаҳимидан бурғиланган қудуқ орқали лойлантириш руда жисми ётган қиялик бурчаги 45 градусдан юқори бўлганда, қўллаш мумкин. Ер ости лаҳимидан бурғиланган қудуқ орқали лойлантиришда қудуқ ювувчи сув йўқолганича бурғиланади, кейин бурғилаш тўхтатилади ва қудуқ қуйқа билан тўлдирилади. Кейинчалик қудуқ тозаланади ва қудуқни бурғилаш яна ювувчи сув йўқолганича давом этади, ундан кейин қудуқ қуйқа билан тўлдирилади ва ҳоказа. Ер ости қуйқақувур билан тўсиқ орқасига қуйқани ҳайдаш орқали лойлантиришни қуйидаги ҳолатларда қўллаш зарур: а) қатлам ва нимқават қулатиш тизимларида қазиб олинган нимқават (қатлам) орт лаҳими пуч тоғ жинси пастки қисмида қазиб олинган нимқаватда (қатлам) тўсиқ барпо этиш; б) қават қулатиш тизимларида рудани етказиш горизонти лаҳимида тўсиқ барпо қилиш; Олдини олиш лойлантириш учун бурғиланган қудуқларнинг жойлаштирилиши лойиҳада белгиланади. Қудуқларни мустаҳкамловчи қувурлар билан бурғилаш керак. Мустаҳкамловчи қувурларнинг охирги диаметри 89 мм дан кам бўлмаслиги керак. Қудуқларни қувурлар билан мустаҳкамлаганда мустаҳкамловчи қувур қудуқ ковлаш жойигача 2-3м га етмаслиги керак. Агарда лойиҳада белгиланган чуқурликгача бурғиланган лойлантириш қудуқлари ювувчи сувни йўқотмаса, унда қудуқни сув йўқотилганига қадар бурғилаш керак, лекин иш бажарилаётган горизонтга қадар (ер юзасидан бурғилашда), ёки тозалаб қазиб олинган бўшлиқнинг қарама-қарши томони чегараси рудани қамраб олган тоғ жинсларигача (ер ости лаҳимларидан бурғилашда). Қуйқани қудуққа юборишдан аввал сувни босим остида юбориб қудуқнинг қуйқа қабул қилиш қобилияти текширилади. Лойлантиришнинг охирги даврида босими 0,8-1,0 МПа, (8-10 кг куч/см2) дан кам бўлмаган қуйқа қудуқларга жўнатилади. Лойлантириш материали сифатида лойлантиришда сувни тез берадиган, лой қуйқаси жойлаштириладиган жойга қуйқақувурлар орқали енгил ташиш хусусиятларига эга лойни қўллаш тавсия этилади. Лойлантириш учун танланаётган лойнинг аввало физик-коллоид хоссаларини аниқлаш керак. Лойлантирилаётган бўшлиқ характеристикасига мос лой танланади. Қулатилган жойда катта бўшлиқлар бўлса, лойнинг қўпол навлари, бўшлиқлар катта бўлмаса майин навлари қўлланилади. Қулатилмаган ва тўлдиргич билан тўлдирилмаган камераларга тўлдиргич сифатида қуйқа юбориш, лойқанинг ёппасига оқиб кетиши олдини олиш учун, ман қилинади. Олдини олиш лойлантиришда Қ:С (қаттиқ, суюқ) нисбати 1:1,2 дан 1:1,5 бўлган қуйқа қўлланилади. Тозалаб қазиб олинган бўшлиқни ажратиш учун бетон тўсиқ ёки цемент қоришмасида ғишт ва тошлардан барпо этилган тўсиқлар қўлланилади. Ҳар тўсиққа, унинг ҳолати ва рақами кўрсатилган паспорт тузилади. Лойлантириш иши ҳажми, лойлантириш усули ва кутилаётган босимларни ҳисобга олган ҳолда тўсиқ тури қўлланилади. Тўсиқлар лаҳимлар туташган жойидан камида 5 метр узоқликда монолит тоғ жинслари (руда) да ўрнатиладилар. Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling