Қишлоқ хўжалик машиналари ва жиҳозларини


-маъруза Мавзу: Фрезали машиналар


Download 5.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/86
Sana20.11.2023
Hajmi5.02 Mb.
#1790091
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   86
Bog'liq
Қишлоқ хўжалик машиналари ва жиҳозларини ҳисоблаш ва лойиҳалаш

7-маъруза
Мавзу: Фрезали машиналар 
 
Режа
1. Фрезали машиналар вазифаси ва классификацияси. 
2. Фреза иш органларининг кинематикаси. 
3. Фрезага таъсир этувчи кучлар. 
4. Тупроққа ишлов берувчи мураккаб машина ва агрегатлар. 
1.Фрезали машиналар вазифаси ва классификацияси. 
Фрезаларнинг иш органлари тракторнинг қувват олиш валидан мажбурий 
айланма ҳаракатга келтирилганидан улар актив иш органлари деб аталади. 
Фрезалар вазифасига кўра тўқай, ўрмон, дала, боғларда ишлайдиган, экин 
қаторлари орасини чопиқ хилларга бўлинади. Дала фрезалари шудгордаги 
кесакларни майдалаб, далаларни кўкламги экин экишга тайѐрлашда
ишлатилади. Чопиқ фрезалари ғўза қаторларига орасини чопиқ қилиб, бегона 
ўтларни йўқотиш ҳамда тупроқни юмшатиш учун мўжалланган. 
Фрезаларнинг айланиш ўқи вертикал ва горизантал жойлашиши мумкин. 
Ҳозирги фрезаларда иш органлари ҳаракат йўналишига кўндаланг жойлашган 
горизонтал ўқда айланади.
Фрезаларнинг иш органлари лискларни айланаси бўйлаб бир ҳил 
оралиқда жойлашган Г-симон пичоқлардан иборат. Бундай дисклар тўплами
фрезали барабанни ташкил этади. Дискдаги пичоқлар (ўнақай ва чапақай) 
сони фрезанинг вазифасига қараб 3...8 та бўлади. Пичоқларни шакли ва 
ўлчамлари фрезанинг вазифаси ва иш шаройитларига боғлиқ.
Пичоқлар юқоридан пастга, яъни тўғрига ва пастдан юқорига, яъни 
машинанинг ҳаракат йўналишига тескари томонга айланиш мумкин. Тўғри 
айланишда машинани олдига суришга интилувчи кучлар пайдо бўлади, 


68 
тескари айланишда эса, аксинча, тортиш қаршилиги ошади, энергия кўп талаб 
қилинади. Шунинг тўғри айланиш усули барча дала фрезаларида, тескари 
айланиш эсади тошли ерларда ва кундаков қилинган ўрмонларни 
ўзлаштиришда ишлатиладиган фрезаларда қўлланилади. 
36-расм. 
Фреза 
машинасининг 
тузилиши 
Фрезанинг 
намунавий 
тузилиши 
36-расмда 
келтирилган. Унинг ишчи кисми: 
учи букилган пичок 2 лар диск 3 
ларга 
урнатилиб, 
барабанни 
ташкил килади. Диск 3 лар 
барабанни айлантирадиган вал 1 га эркин кийдирилган булиб, уларни бир-
биридан ажратиб турадиган фрикцион диск 4 лар эса мазкур валга шпонка 
ѐрдамида махкамланган. Диск 3 ва 4 ларни бир-бирига сикилиб туриш 
даражасини махсус пружина ѐрдамида узгартириш мумкин. Демак, харакат вал 
1 дан пичогли диск 3 га фрикцион диск 4 нинг ишгаланиш кучи хисобига 
узатилади. Агар бирон дискдаги пичок тусигга учраб колса, дискни тойиши 
хисобига вактинча айланмасдан колади, пичоклар синишдан сакланади. Пичог 
тусикдан утгандан сунг, диск яна айланиб кетади. 
Фреза пичогининг тезлиги катта булганлиги сабабли, у тупрок 
кириндисини катта тезликда узокка иргитади. Иргитилган тупрокни керакли 
жойга ѐткизиш максадида фреза барабани махсус гилоф 8 билан ѐпилади. 
Гилофнинг пастки чети хаскаш 9 билан тугаган булиб, пичоклар иргитаѐтган 
тупрок хаскаш 9 га урилиб, кушимча майдаланади. Трактор ЈОВ идан 
барабанга харакат 6 ва 7- редукторлар оркали узатилади. Иш жараѐнида фреза 
рамаси иккита гилдирак 11 га таяниб, ишлов бериш чукурлиги а ни бир 
меъѐрда таъминлаб туради. а ни созлаш учун гилдирак холатини (баландлиги) 
рамага нисбатан винтли механизм 10 ѐрдамида узгартирилади. 
Фреза пичоклари букилган ва букилмаган чопки, исканасимон 
куринишда булади (37- расм). 

Download 5.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling