Қишлоқ хўжалик машиналари ва жиҳозларини
Фрезага таъсир этувчи кучлар
Download 5.02 Mb. Pdf ko'rish
|
Қишлоқ хўжалик машиналари ва жиҳозларини ҳисоблаш ва лойиҳалаш
3.Фрезага таъсир этувчи кучлар.
Пичоқлари тўғрига айланадиган фрезага бўйлама-вертикал текисликдаги пичоқларнинг тупроқни қирқишидаги қаршилик кучларининг тенг таъсир этувчи Р машина оғирлиги G м ; таянч ғилдиракларидаги вертикал реакция кучи к шунингдек ўрнатиш механизмининг тортқилардаги реакция кучлари Р 1 , Р 2 ва Р 3 таъсир этади. 39-расм. Ротацион фреза-култиваторга таъсир этувчи кучлар ва мувозанатлик шарти. Тенг таъсир этувчи куч Р ни барабан ўқи О га кўчириб, уни горизонтал Р х ва вертиал Р z ташкил этувчиларга ажратамиз. Р куч қаршилик моменти М с ни ҳосил қилади. Бу момент тракторнинг қувват олиш валидан барабан валига узатиладиган буровчи момент М б билан мувозанатланади. Р z куч фрезани кўтаришга, Р х куч эса итаришга интилади. Бу кучлар машинанинг таянч ғилдиракларидаги реакция кучлари к ва ўрнатиш системаси тортқиларидаги реакция кучлари билан мувозанатланади. Олдинга горизонтал йўналган Р х куч, машинанинг ғилдирашига қаршилик кучидан катталик қилса, у ҳолда тракторни титраб, бошқаришини ѐмонлаштиради. Р z куч машина оғирлигидан катта бўлса, ишлаш чуқурлиги камаяди. Барабан олдида культиватор панжалари ўрнатилса, бу камчиликлар бартараф этилади. Культиватор панжаларига қаршилик кучларининг тенг таъсир этувчиси Р п машинанинг ҳаракат томонига Р п х итарувчи куч Р х нинг ортиқча қисмини мувозанатлайди., 71 вертикал ташкил этувчи куч Р п z эса панжалари тупроққа ботиришга ѐрдам қилади. Бундан ташқари, панжалар барабан олдида тупроқни юмшатиб, ротацион пичоқларга тушадиган нагрузкани камайтиради. Фрезанинг умумий тортиш қаршилиги Р ни ва унинг горизонтал Р х ҳамда вертикал Р z ташкил этувчиларини график усулда тортиш учун кучларини қўшиб чиқиш керак. Оғирлик марказига қўйилган куч G м ни фреза пичоқларининг умумий қаршилик кучи Р йўналиши билан 1 нуқтада кесиштирамиз. Кучлар кўпбурчаклигида G м ва Р нинг таъсир этувчиси Р G нинг йўналишининг топамиз. 1-нуқтадан Р G га параллел чизиқ ўтказиб уни 2-нуқтага Р п нинг йўналиши билан кесиштирамиз. Кучлар кўпбурчаклигида Р нинг учидан тескари йўналишда Р п нинг қийматини олиб қўямиз ва тенг таъсир этувчи Р 0 кучнинг йўналишини топамиз. Фреза схемасида 2-нуқтадан Р 0 га параллел чизиқ чизиб, уни к нинг йўналиши билан 3-нуқтада кесиштирамиз, сўнгра оний айланиш маркази билан кесиштириб, машинанинг умумий тортиш қаршилиги Р нинг йўналишини аниқлаймиз. Фрезага культиватор панжалари ўрнатилмаган 2-нуқта к кучнинг пастки йўналишида жойлашади ва вертикал ташкилэтувчи куч Р z катта бўлиб, машинанинг ҳаракат турғунлигини бузади. Download 5.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling