Қишлоқ хўжалик машиналари ва жиҳозларини


Тупроққа ишлов берувчи мураккаб машина ва агрегатлар


Download 5.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/86
Sana20.11.2023
Hajmi5.02 Mb.
#1790091
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   86
Bog'liq
Қишлоқ хўжалик машиналари ва жиҳозларини ҳисоблаш ва лойиҳалаш

4.Тупроққа ишлов берувчи мураккаб машина ва агрегатлар. 
 
Экин экиш олдидан тупроқни мумкин қадар сифатли тайѐрлашга катта 
эътибор берилади. Маълумки, фақат оптимал ишлов берилган ерлардагина 
уруғларни текис экиб, ниҳолларнинг ўз вақтида тўлиқ униб чиқишига эришиш 
мумкин. Тупроқни бир хил машина билан сифатли тайѐрлаш қийин, турли 
машиналарни даладан такрор ўтказганда эса, тупроқ куп зарарланади. Шунинг 
учун тупроққа бир йўла турли ишлов берувчи қуроллар туркумини яратиш, 
баъзан эса бундай мураккаб машиналар кетига сеялка тиркаш масалалари 
кўрилмоқда. 
Саноатмизда бир неча хил мураккаб машина ва агрегатлар ишлаб 
чиқарилмоқда. Улар қуйидаги талабларни қондириш лозим: барча турдаги 
қуроллар турли тупроқларда ва шароитларда ишлай олиши керак; қуроллар 
бирикмаси тракторнинг тортиш кучидан тўлиқ фойдаланишга мосланган 
бўлиши керак. 
РВК-3,6 ва РВК-5,6 мураккаб агрегатлар экиш олдидан тупроққа ишлов 
беради: бир ўтишда тупроқни 15 см чуқур культивация қилади, катта ва кичик 
кесакларни майдалайди, дала бетини текислайди ва молалайди. Бу ишларни 
бажариш учун рамада навбат билан юмшаткичлар, шпорали ҳалқалардан 
тузилган ғалтакмола, яна юмшаткичлар қатори, текисловчи брус ва яна 
ғалтакмола ўрнатилган. 
ВИП-5,6 мураккаб агрегат нинали дисклар батареяси, текисловчи брус, 
тишли понасимон дисклардан тузилган ғалтак моладан тузилган агрегатлар бир 


72 
ўтишда катта кесакларни майдалайди, даланинг юза текислайди ва тупроқнинг 
10-12 см ли юқори қатламини зичлайди. 
Пахтачиликда чизел култиватор, тишли бороналар, ер текислагич ғалтак 
моладан тузилган мураккаб агрегатлар ишлатилади. 
Оғир тупроқли КА-3,6 маркали мураккаб машина тупроққа ишлов 
бериши билан бир йўла дон уруғларини экади, тупроқни мола бостириб кетади. 
Бир ўтишда ерни шудгорлайдиган ва дала бетига ишлов бериб экин 
экишга тайѐрлайдиган мураккаб машиналар ҳам ишлатилади. ПКА маркали 
мураккаб мураккаб хайдов агрегати ерни шудгорлайди, катта палахсаларни 
майдалайди, дала бетини текислайди ва икки қатор ғалтакмола билан зичлайди. 
АПК-2,5 мураккаб агрегат нам етарли бўлмаган районларда тупроқ 
қатламини ағдармасдан асосий ва қўшимча ишлаш учун мўлжалланган.
Назорат саволлари 
1. Фрезали машиналарни тузилиши ишлаши ва тузилиши? 
2. Фрезали машиналар ишчи органлари? 
3. Фрезали машиналар кинематикаси?

Download 5.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling