Қишлоқ хўжалик машиналари ва жиҳозларини
Тугунаклардан кесак ва тошларни ажратадиган мосламалар
Download 5.02 Mb. Pdf ko'rish
|
Қишлоқ хўжалик машиналари ва жиҳозларини ҳисоблаш ва лойиҳалаш
4.Тугунаклардан кесак ва тошларни ажратадиган мосламалар
Майда тупрокдан эланиш хисобига тозаланган тугунаклар орасида йирик кесак ва тошлар хам сакланиб колади. Тош ва кесакларни эса куйидаги турт усулда ажратиб олиш мумкин: 1. Харакатланувчи стол атрофида утирган ишчилар тош ва кесакларни картошкадан кулда ажратиб олишади. 2. Шу стол атрофида утирган ишчилар тошлардан картошкани кулда ажратиб оладилар. 3. Эланиб майда тупрокдан тозаланган махсулот механик тузилма ѐрдамида икки булакка — картошка ва аралашмаларга ажратилади. 4. Эланган махсулотлардаги хар бир жисм электрон тузилма ѐрдамида текширилиб, икки булакка — картошка ва аралашмаларга ажратилади. Биринчи ва иккинчи усулларнинг иш унуми пастрокдир, туртинчи усул эса кимматрок булганлиги сабабли, асосан, учинчи усул кенг кулланилади. Механик тузилмалар картошканинг хоссаси тош ва кесак хоссаларидан фарк килишини хисобга олган холда ишлайди. Бу хоссаларга зичлиги, аэродинамик курсаткичлари, сиртининг каттик-юмшоклиги, ишкаланиш коэффициенти ва бошкалар киради. Зичлиги буйича суюк суспензияда картошкани тош кесаклардан ажратиш мумкин (86-расм). Катта идиш 1 нинг ичига суспензия (зичлиги сув зичлигидан ортикрок булган, картошка чукмайдиган аралашма) куйилган булиб, унинг ичига транспортѐр 2 тозаланадиган махсулотни келтириб ташлайди. Идишдаги суюклик винтсимон 3 мослама ѐрдамида соат мили буйича доимий харакатга келтирилади, суспензияга тушган махсулотдаги тугунаклар суюклик бетига калкиб чикади ва тоза картошка транспортѐр 4 га караб сузиб кетади. Транспортѐр 4 эса тугунакларни махсус идишга етказиб ташлайди. Махсулотдаги майда тупрок пастки транспортѐр 6 устига чукинди булиб тушади, кейин чикариб ташланади. Картошкадан огир булган тошлар суспензияга чукаѐтиб, транспортѐр 5 устига тушади ва алохида идишга чикариб ташланади. Картошкани тошлардан кайнаѐтган (тагидан катта хаво босими бериладиган) кум устида тозалаш мумкин. Бу аэродинамик усул хаво окимининг тезлиги 35 м/с дан ортса содир булади. Шу сабабли ута куп кувват сарфлашга тугри келади. Ишкаланиш коэффициентига асосланиб ишлайдиган мосламалар жуда куп булиб, уларнинг бири куйидагича ишлайди (86- расм). Транспортѐр 1 140 махсулотни узига нисбатан тикрок урнатилган транспортѐр 2 га келтириб ташлайди. Транспортѐр тасмаси билан ишкаланиш коэффициенти купрок булган кесаклар юкорига кутарилиб, идиш 3 га тушади. Картошка тугунаклари эса пастга, идиш 4 томонга юмалаб тушади. Баъзи комбайнларда картошкани тошдан тозалаш максадида, резина матоли кия тасма устига юмшок резинадан ясалган козикчалар урнатилган мослама ишлатилмокда (87-расм). Козикчалар устига тушган туганак уз огирлиги билан (енгил булганлиги сабабли) уларни энгаштириб ораликларига кириб ололмайди ва киялик буйлаб пастга юмалаб тушади. Тош эса огир булганлиги сабабли козикчаларни энгаштириб, уларнинг орасига кириб кетади ва транспортѐр билан юкорига, бошка жойга чикариб ташланади. Комбайн бир вактнинг ичида картошкани ковлаб олади, уни аввалига майда тупрокдан, кейин тошлардан ажратиб, махсус транспортга юклайди. Комбайн турлари куп булгани билан уларнинг ишчи кисмлари бир-биридан деярли фарк килмайди. Куйида 88-расмдаги схема буйича ишлайдиган комбайннинг иш жараѐнини мисол тарикасида келтирамиз. 141 Галтаклар 1 ѐрдамида ернинг паст-баландлигига мосланиб, ковлаш чукурлигини узгартирмасдан харакатланади. Лемех 3 картошка тупини тагидан купориб беради, дисксимон лемех 2 лар эса тугунаклар аралашган тупрокни четга тукмасдан элеватор 4 га узатади. Элеваторда тупрокни юмшатиш, титиш ва унинг майда кисмини элаб ажратиш жараѐни бошланади. Кейинрок тозаланаѐтган махсулот кесак эзувчи баллон 5 лар орасига тушади. Бу ерда йирик кесаклар эзилиб, палакнинг бир кисми ажратилади. Элеватор 6 да тугунакларни тозалаш давом этади. Элеватор 6 дан сунг палакюлгич 7 утаѐтган махсулотдан усимлик пояларини ажратиб ерга ташлайди. Колган махсулот козикчали транспортѐр 8 га тушади ва у ерда поянинг колдикларидан тозаланади. Асосий махсулот кутарувчи барабансимон элеватор 12 га тушса, майда кесак, тош ва майда поялар кия урнатилган козикчали транспортѐр буйлаб машина оркасига, ерга тушиб кетади. Транспортѐр 9 йирик пояларни чикариб ташлайди. Барабансимон элеватор 12 махсулотни юкорига, иккинчи каватга кутариб чикаѐтиб, майда кесаклардан тозалайди ва уни козикчали кия транспортѐр 18 га туширади. Козикчали транспортѐр 18 кенг ясалган булиб, 142 кияликка перпендикуляр йуналишда харакатланади. Шу сабабли у тушаѐтган махсулотни иккига ажратади. Йирик тугунак ва аралашмалар унинг устидан юмалаб тушиб, тозалаш столи 15 га узатилади. Махсулотнинг колган кисми транспортѐр 11 ѐрдамида буйлама урнатилган козикчали кия транспортѐр 10 га утади ва майда аралашмалардан ажратилиб, машинанинг оркасидан ташкарига чикиб кетади. Тозаланган тугунак ва унга аралашган жисмларнинг колдиги тош ажратувчи транспортѐрли мослама 13 ва 14 га тушади. Уларнинг устидаги чуткалар колган тугунакларни тозалаш столи 15 га утказиб юборади, майда аралашмалар эса ерга тушади. Тозалаш столининг икки томонида утирган ишчилар тош-кесакларни тугунаклардан сунгги марта ажратиб ташлайдилар. Нихоят, тозаланган тугунаклар транспортѐр 16 ѐрдамида бункер 17 га келтирилади. Бушатувчи элеватор 18 эса картошкани бункердан транспорт воситасига юклаб беради. Комбайнни ишга тайѐрлашда биринчи навбатда тугунакларни ковлаш чукурлиги созланади. Бунинг учун комбайн олдидаги галтакларнинг лемехларга нисбатан баландлиги узгартирилади. Элеваторлар, бармокли транспортѐрлар, саралаш столининг тасмаси, юклагич транспортѐри, кисмларни харакатлантирувчи занжирли узатмаларнинг таранглиги уларнинг таянч валини силжитиш хисобига созланади. Хамма бармокли транспортѐрларнинг энгашиш бурчаклари ковланаѐтган картошка ва уларга аралашган тош-кесакларнинг хоссаларига караб урнатилади. Назорат саволлари 1.Картошка йиғиштириш машиналари турлари ҳақида гапириб беринг? 2.Картошка кавлагич қандай қисмлардан тузилган? 3.Тугунакларни тупроқдан ажратиш усулларини гапириб беринг? 4.Тугунаклардан кесак ва тошларни ажратидиган мосламалари тузилишини тушунтиринг? Download 5.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling