Қишлоқ хўжалик машиналари ва жиҳозларини
-маъруза Мавзу: Мелиорация машиналари
Download 5.02 Mb. Pdf ko'rish
|
Қишлоқ хўжалик машиналари ва жиҳозларини ҳисоблаш ва лойиҳалаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.Канал қазиш машиналари
- М.С. Плуг ва ариқ қазгичларни фарқлари қандай
16-маъруза
Мавзу: Мелиорация машиналари. Режа 1. Канал қазиш машиналари. 2. Плугсимон ариқ қазгичга таъсир этувчи кучлар ва тортиш қаршилиги. 3. Суғориш машиналари. 4. Ёмғирлатиш аппаратларининг асосий кўрсаткичлари. 1.Канал қазиш машиналари Мелиорация (латинча meliorate- яхшилаш)-ерларни тубдан яхшилашга қаратилган техник, иқтисодий ва ташкилий–хўжалик тадбирлари комплексидан иборат. Бажариладиган ишлар ва қуйилган вазифаларга қараб мелиорация уч 143 турга: гидротехник, маданий-техник ва химиявий ишларга бўлинади. Гидотехик ишлар ортиқча нам ерларни қуритиш ва қурғоқчилик районларда ерларни суғориш йули билан уларнинг сув билан таъминланиш режимини ростлашдан иборат. Маданий-техник ишлар янги ерларни шудгорлаш учун ўзлаштириш, яьни бедапоя, ўтлок ва аввалдан хайдаладигани ерларни тубдан яхшилашдан иборат. М.С. Плуг ва ариқ қазгичларни фарқлари қандай? Мелиорация машиналари бажариладиган ишлар турига қараб қуйидаги группаларга бўлинади: маданий-техник ишлар (ерни тайѐрлаш ва унга дастлабки ишлов бериш)га мўлжалланган машиналар; очиқ мелиорация (суғориш ѐки зах қочириш) тармоқларини тайѐрлаш машиналари, очиқ мелиорация тармоқларидан фойдаланиш (каналларни тозалаш, каналлардаги ўсимликларни олиб ташлаш ва ҳакозо) машиналари; ѐпиқ горзонтал дренаж тайѐрлаш машиналари; суғориш (трубалар, ѐмғирлатиш ва ҳакозо) машиналари; мелиорция қиланадиган ерларда умум қурилиш ишлари машиалари. Канал қазгичлар узлуксиз ва циклик ишлайдиган турларга бўлинади. Улар ратцион, шнекли бир ковшли ва кўп ковушли актив, плугсимон ҳамда ағдаргичли пассив, шнек-роторли, шнек-ковшли, ротор- пичоқли ва ротор ағдаргичли комбинациланган иш органлари билан жиҳозланади. Ротатцион актив иш органлари турли шаклларда ясалган фреза ҳамда роторлардан иборат. Иш вақтида ротор машина билан бирга илгарилама ва ўз ўқи атрофида айланма ҳаракатланиб, ер қазийди, тупроқни кўтариб каналдан ташқарига ташлайди. Очиладиган канал шакли ва катталиги ратцион иш органларининг шаклига ўлчамларига, сонига, ҳаракат йуналишига нисбатан ўрнатилиш бурчагига боғлиқ. Актив иш органи бор машина чуқурлиги 0,5..2 м ,тубининг эни 0,1 ..1,5 м ли канал қазийди. Комбинацияланган иш органлари билан жиҳозланган машиналарнинг актив иш органи тракторнинг двигателидан ҳаракат олади, пассив иш органи эса тортиш кучи ҳисобига ер қазийди, суради. Плугсимон ва ағдаргичли канал қазигичлар чуқурлиги 0,4..1,2 м, тубининг эни 0,2..1,0 м ли канал қазийди. Суғориладиган далаларда ўқариқлар ва муваққат ариқлар плугсимон бир ѐки икки ағдаргичли иш органлари билан очилади. Бундай қуроллар ариқ қазгичлар деб аталади. Ариқлар экинларни суғориш давридагина керак бўлади, ҳосилни йиғиш даврида улар текисланади. Шунинг учун ариқ қизгичлар билан бирга ариқ текислагичлар ҳам мавжуд. Пахтачиликда КЗУ-0,3 маркали универсал ариқ қазгич-текислагич (89-расм) ишлатилади. Бу қурол универсал рама 2 ва унга бажариладиган ишлар турига қараб ўрнатиладиган алмашма иш органлари: канал, ариқ қазгичлар, ариқни кўмиб текислагичлар, пол олгич, пол текислагич, далани юза текислагич, чизель-культиваторидан иборат. Муваққат ариқ очиш учун рама 2 га (89-расм, а) ариқ қазгич, яъни икки ағдаргичли корпус ўрнатилади. Бу корпус стойкаси 8, лемех 7, ўнг ва чап ағдаргичлар 3, пичоқлар 4 ва таянч чанғи 6 дан иборат. Лемех ва пичоқлар 144 трапециясимон кесимли ариқ қазийди. Ариқ очишда қирқилган тупроқ қатлами икки қисмга ажралиб, ағдаргичларнинг сирти бўйлаб силжийди, ариқнинг икки ѐнига ѐтади. Таянч чанғи ариқ тубини зичлайди. Алмашма пичоқлар (кенг ва энсиз) чуқурлиги 25 ва 30 см, тубининг эни 30 ва 50 см ли ариқ қазишга имкон беради. Ариқларни текислаш учун (89-расм, б) чап ва ўнг ағдаргичлар 9 очиқ томонини қаратиб ўрнатилади, таянч ғилдираклар 1 стойкаларини орқага қиялатиб ўрнатилади. Иш вақтида ағдаргичларнинг пичоқлари 10 ариқ четларидаги тупроқ (дамба) ларни кесади, ағдаргичлар эса тупроқларни ариқ ичига ағдаради, тахта тупроқни текислайди, ғалтак эса зичлайди. Пол олишда (89-расм, в) ағдаргичлар ҳолати ўзгартирилмайди, лекин уларнинг учларига узайтиргичлар 14 ўрнатилади. Иш вақтида пичоқлар кесган тупроқ ағдаргичларни сирти бўйла бўртага силжийди ва баландлиги 40 см, дала сатҳидаги эни 90 см, тепасининг эни эса 10 см ли марза ҳосил қилади. Полнинг марзаларини текислаш учун (22-расм, г) чап ва ўнг ағдаргичлар ўрни алмаштирилиб, ағдаргичларнинг учлари бир-бирига тақалади, пичоқлар 10 ўртасидаги бурчак 60 қилинади. Барча иш органларининг ишлаш чуқурлиги таянч ғилдираклари 1 ѐрдамида ростланади. Чуқурлиги 0,6 м ли каналлар Д-267А плугсимон канал қазгичлари билан қазилади. Чуқурлиги 0,8..1,0 м, тубининг эни 0,2 м ли каналлар КМ-1400М канал қазгичи билан қазилади. Чуқурлиги 1,2 м, тубининг эни 0,25 м ли каналлар КФН-1200А (ЭТР-123) ротацион канал қазгичлари билан қазилади. Бу машинанинг иш органи каналнинг икки ѐнини кавлайдиган икки фрезадан иборат. 89-расм. Универсал ариқ қазгич- текислагич. а-ариқ қазгич; б-ариқ текислагич; в-пол олигич; г-пол текислагич; 1-таянч ғилдирак; 2-рама; 3- ағдаргич; 4-пичоқ; 5-кронштейн; 6- таянч чанғи; 7-лемех; 8-корпус стойкаси; 9-ағдаргич; 10-пичоқ; 11- текисловчи тахта; 12-ғалтак мола; 13- кўндаланг балка; 14-узайтиргич; Download 5.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling