Қишлоқ хўжалик машиналари ва жиҳозларини
Картошка ковлагичнинг ишчи кисмлари
Download 5.02 Mb. Pdf ko'rish
|
Қишлоқ хўжалик машиналари ва жиҳозларини ҳисоблаш ва лойиҳалаш
2.Картошка ковлагичнинг ишчи кисмлари
Лемехлар. Лемех тугунаклар жойлашган тупрок катламини тагидан киркиб уни ердан ажратади ва бир оз кутариб ажраткичга узатади. Иш жараѐнига караб лемехлар пассив, актив ва комбинацияланган (курама) шаклига кура — ясси учбурчаксимон, булакланган ва новсимон турларга булинади. Учбурчак шаклидаги ясси лемех (81 ва 82- а расмлар) тиглари бурчаги остида жойлаштирилган булиб, илдиз ва пояларни сирпаниб кесади. Лемех илдиз остидаги тупрокни 22 см чукурликкача, 40...41 см кенгликда тугунаклари билан бирга кучириб ажратиб олади. 135 Икки каторли ковлагичларда, каторлардаги тупрок аралаш тугунакларнинг битта элеваторга утишини таъминлаш учун икки лемех уртасига кушимча кичик лемех урнатилади (82- в расм). Ясси лемех четларидан тупрок билан биргаликда тугунак тушиб кетиши холлари хам руй бериши мумкин. Бунга йул куймаслик учун лемехлар тупламининг четларига айланувчан дисксимон пичоклар урнатилади (82- г расм) ѐки новсимон лемех (82- д расм) ишлатилади. Пассив лемех кумлок жойларда ишлатилганда унинг усти буйлаб силжиѐтган тупрок катламининг яхлитлиги тез булинади ва юкорига силжиши кийинлашиб, тупрок лемех олдига сурилиб, уюм булиб колиши мумкин. Шунинг учун кумлок ерларда комбинацияланган ѐки актив (фаол) лемехлар ишлатилади. Масалан, комбинацияланган (курама) ковлагич (83- расм) пассив лемех 1, узатувчи битер 4 ва транспортѐр 5 дан иборат. Лемех киркиб ажратган тупрок катлами кутарилаѐтиб, барабан ва лемех орасига сикилиши туфайли майдаланиб, четга тукилмай, юкоридаги битерга етиб боради, битер тупрокни майдалаб транспортѐрга узатади. Оддий лемех кривошип-шатунли юритма ѐрдамида тупрок ичида харакатлантирилса, у актив лемехга айланади (83-расм). Машина билан 136 биргаликда V M йуналишида кучирма харакат килаѐтган лемехни тиги титраб харакатланади, унинг траекторияси 83- расмдагига ухшаш булади. Титраш натижасида лемехнинг тупрокка ботиши енгиллашиб, тупрокни кучиришга сарфланадиган куч микдори камаяди. Шунда кривошипнинг айланма ва машинанинг илгариланма тезликлари нисбатини тугри танлаб, лемех тигининг узгарувчан абсолют тезлиги оний йуналишларидан бири V к (83 - расм) лемех устидаги тупрокни кутариб ташлашга олиб келади. Натижада тупрок катлами парчаланиб, картошкани тупрокдан ажралиши енгиллашади. Амалда лемехнинг тебраниш амплитудаси 25 мм, тебраниш сони минутига 500 – 700 мартага етади. Лемехнинг судрашга каршилиги 20 – 30% га камаяди. Download 5.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling