Ищзбекистон республикаси олий ва щрта махсус таoлим вазирлиги фарьона политехника институти


Download 0.52 Mb.
bet10/27
Sana19.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1602707
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   27
Bog'liq
iqtisodiy nazariya

ТАЯНЧ ИБОРАЛАР
Миллий бойлик. Иктисодий потенциал. Миллий бойлик харакати. сарфланиши, тикланиши, усиши, мехнат потенциали, интеллектуал бойлик. Моддий ва номоддий бойлик, жамгариш конуни.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ

  1. Бозор иытисодиётининг мазмуни ва асосий белгилари нималардан иборат?

  2. Классик ва хозирги замон бозор иытисодиётининг умумий томонларини ва фарыларини тушунтириб беринг.

  3. Бозор иытисодиётининг афзалликлари ва камчиликлари нималардан иборат?

  4. Бозор тушунчасининг таoрифини беринг ва унинг асосий вазифаларини кщрсатинг.

  5. Бозорни туркумлашда ыандай мезонлар асос ыилиб олинади? Уларни санаб кщрсатинг.

  6. Етуклик даражасига ыараб бозорнинг ыандай турлари ажратилади?

7. Миллий бойлик ва унинг таркиби.
8. Миллий бойлик харакати.
9. Жамиятнинг иктисодий потенциали ва унинг унсурлари.
10. Узбекистон Республикасининг иктисодий потенциали ва ундан фойдаланиш самарадорлиги.


МАВЗУ : СОЦИАЛ ИКТИСОДИЙ ТИЗИМЛАР

РЕЖА


1. Социал - иктисодий тизимларнинг мохияти ва умумий белгилари.
2. Социал - иктисодий тизим турлари ва уларни фарклантирувчи мезонлар.
3. Социал иктисодий тизимларнинг хусусиятлари.
4. Аралаш иктисодиет ва унинг куп укладли иктисодиет эканлиги.
АДАБИЕТЛАР
1. И.А. Каримов. Узбекистон XXI асрга интилмокда. Т. 1999 и.
2. И.А. Каримов. Узбекистон иктисодий ислохотларни чукурлаштириш йулида. Т.1995 и.
3. М.Р. Расулов. Бозор иктисодиети асослари. Т. 1999 и.
4. А.Улмасов, М. Шарифхужаев. Иктисодиет назарияси. Т. 1995 и.
Маълумки, биз жамият ишлаб чикарувчиларнинг ривожланишини "ижтимоий тараккиет" деб юритамиз. Ижтимоий тараккиет уз ривожланиш даврида куйи боскичдан юкори боскичга утиши билан характерланади. Ишлаб чикарувчи кучлар ривожланиши уз тараккиети даврида турт боскични босиб утди:
1. Табиий - технологик боскич ибтидоий ишлаб чикариш усули пайдо булиши ва ривожланишдан иборат булиб, бунда асосий мехнат воситаси кишилар жисми хисобланади, факатгина улар энг оддий табиат жисмларини кайта ишлаш йули билан улардан тирикчилик учун фойдаланганлар. Мехнат куроллари калтак, таек, тош, суяк ва бошкалар булган.
2. Техника тараккиети боскичи - бу оловдан фойдаланиб, мехнат куролларини металдан (мис, бронза, темир) тайерлаб, улардан кейинчалик кенг куламда фойдаланилганлигини билдиради. Натижада бу жамиятни ривожланишига олиб келди ва ибтидоий жамият уз-узини кулдорлик жамиятига, у эса уз навбатида феодал жамиятига бушатиб берди.
3. Фан -техника тараккиетининг боскичи - феодализм даврида ривожланиб, капитализм даврида узининг юкори погонасига кутарилди. Бу давр уз учига XVIII охири ва XIX аср бошларини камраб олади, илмий кашфиетлар асосида капитализмнинг моддий- техника базаси хисобланган йирик машиналашган ишлаб чикариш боскичи майдонига келди.
4. Фан - техника революцияси боскичи - бу асосан XX асрнинг 50 йилларига мансуб булиб, бу даврда фан сохасида улкан кашфиетлар килади. Бу даврда фан жамиятнинг бевосита ишлаб чикарувчи кучига айланди.
Демак, мана шу боскичларда турли социал - иктисодий тизимлар пайдо булди ва улар маълум давр яшаганидан сунг уз уринларини узларидан кучлирок ривожланган бошка тизимга бушатиб берадилар. Хар бир тизим маълум даврда амал килади, уз имкониятларини тугаллагач, унинг урнига янги тизим келади.
Тизим - бу жамиятнинг социал- иктисодий тузилиши, уни ташкил этувчи, узаро бир-бирини такозо этувчи ва таъсир утказувчи унсурларининг йигиндисидир.
Тизим деганда, унда амал килувчи ишлаб чикарувчи кучларнинг улар уртасида киладиган ишлаб чикариш муносабатлари тушунамиз. Ишлаб чикариш муносабатлари тизимининг моддий томонини ифодалайди. Тизимда номоддий муносабатларни хам курамиз, улар сиесий, хукукий, ахлокий, диний ва бошка шаклларга эга булади. Аммо уларнинг хар бирида иктисодиет мухри бор. Хар бир тизимининг уз иктисодиетига мое тушадиган уз дуне караши мавжуд булади, бу дуне карашлар турли гоялар мажмуасидан келиб чикади. Машхур инглиз иктисодчиси Д.М.Кейнс айтганидек "Дунени иктисодчилар ва сиесатчилар гояси" бошкариб туради. Масалан, бозор тизимига мое гоя - бу эркинлик ва демократия гоясидир. Тоталитар иктисодиет тизимида тобелик ва итоаткорлик гояси бирламчи булади. Гоялар яратувчанликдан ва бузгунчиликдан иборат булади. Социал -иктисодий тизимга иктисодий фаолият натижаси булган ЯММ хам киради. У уз ички тузилишига эга булиб, ишлаб чикариш воситалари ва истеъмол буюмлари сифатида узлаштирилади. Бир тизимда натурал махсулот асосий булса, иккинчисида товар махсулот етакчи уринда туради.
Барча тизимда бир-биридан тубдан фарк килиши билан бирга умумий белгиларга эга. Тизимлар учун умумий белги уларда мувозанатнинг мавжудлигидир. Мувозанат тизимнинг турли томонлари уртасидаги мувофиклидир. Мувозанатнинг статик (бир холатдаги ) ва динамик (узгарувчан) куринишдаги мавжуд тизим нормал ривожланиши учун статик ва динамик мувозанатлар узаро богликдаги булиши зарур.
Турли тизимларга бахо берилганида уларнинг халк фаровонлиги учун нима бера олганлиги мезон булади.
Инсоният тараккиети бугунги кунгача турлича тизимларни бошдан кечирди. Тизимлар турли назарияларда хар - хил мезон асосида табакалаштирилади. Марксизм назариясида мулкчилик ва синфий мезонлар асос килиниб, тизимлар формация деб каралади. Макрсизм таълимотига кура беш формация мавжуд:
1. Ибтидоий жамоа, кулдорлик, феодализм, капитализм ва нихоят коммунизм . Коммунизм энг сунггги тизим деб каралади. XX асрнинг 60 йилларида АКШ олими У. Ростоу "Ривожланиш боскичлари" назариясини яратди. Бу назарияга кура жамият икки типга булинади:
2. Анъанавий жамият.
3. Индустриал жамият.
Шунга монанд равишда иктисодий ривожланишиннг 6 боскичи бир-биридан ажратилади:
1. Анъанавий жамият, 2. Уткинчи жамият, 3.Индустриал жамиятга утиш, 4. Индустриал жамият, 5. Оммавий истеъмол жамияти, 6. Янги турмуш сифати бор жамият.
Аммо жахоннинг купчилик олимлари иктисодий тизимларни тарихан турт турга булиб урганадилар.
1. Анъанавий еки натурал иктисодий тизим.
2. Бозор иктисодиети тизими.
3. Тоталитар - режали еки буйрукбозлик маъмурий иктисодий тизим .
4. Аралаш иктисодий тизим.
Мулкий жихатдан караганда социал иктисодий тизимларни икки тоифага ажратиш мумкин.
1. Моноструктурали ( бир таркибли тизимлар) . Бу тизимларнинг асосий белгиси бир мулк шаклининг хукмрон булишидир. Бундай иктисодиет монотизм еки моноиктисодиет деб айтилади.
2. Турли туман мулк шаклларига таянган, айрим мулк шаклининг устиворлиги инкор этувчи социал-иктисодий тизимлар. Уларни политизм, уларга хос иктисодни полииктисодиет дейиш мумкин.
Поликтисодиет мазмунан аралаш иктисодиетдир.Кулдорлик, феодализм, капитализм ва социалистик тизимларни моноиктисодиетга асосланган тизимлар деб айтиш мумкин. Моноиктисодиетнинг классик куринишига мисол тарикасида капиталистик тизимни олиш мумкин.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling