Солиқ тўловларини оптималлаштириш мамлакатда тадбиркорликни ривожлантириш ва инвестиция учун жозибадор иқтисодий муҳит ташкил қилишда муҳим аҳамиятга эга. Прогрессив яъни даромадга мутаносиб ўсиб борувчи ёки регрессив даромадга нисбатан ўсиб бормайдиган солиқ ставкаларидан фойдаланиш, шунингдек, қўшилган қиймат солиғини белгилаш тартиби бўйича иқтисодчилар орасида кўплаб мунозараларни кузатиш мумкин. Оптимал солиқ ставкаси атамаси, солиқ миқдорининг тадбиркорликни қўллаб қувватлаш сиёсатига мутаносиб эканлигига эътибор қаратишни англатади. Универсал солиқ сиёсати мавжуд эмас, шундай экан, ҳар бир соҳага нисбатан белгиланадиган солиқларнинг таъсирини аниқлаш, самарали миқдорини белгилашга эришиш масаласи иқтиосидй сиёсат доирасидаги муҳим вазифалардан эканлигини тушуниш мумкин.
Имтиёзли тўловлар ва йиғимлар
Ҳукуматлар томонидан ижтимоий қатламни қўллаб қувватлаш мақсадида, солиқ имтиёзлари ҳамда баъзи соддалаштирилган йиғимларни жорий қилиш амалиёти мавжуд бўлиб, ҳар бир мамлакатнинг иқтисодий ҳолати ва сиёсий амбицияларига кўра белгиланиши мумкин. Иқтисодчилар томонидан ушбу ёндашувнинг
қанчалик самара беришини аниқлаш ва зарур ҳолатларда янги имтиёзлар ишлаб чиқиш ёки мавжудларини бекор қилиш масаласини кўтариш талаб қилинади.
Фаол ижтимоий йўналтирилган иқтисодий сиёсат.
Халқаро тажрибада энг кўп муҳокама қилинаётган мавзу, ҳукуматларнинг қанчалик ижтимоий соҳаларни қўллаб-қувватлаши, бу борада қайси йўналишларда ислоҳотлар қилиниши лозимлиги ҳақидаги қарашлардир. Ёвропа иттифоқи томонидан илгари сурилаётган иқтйисодий сиёсатнинг асосини ижтимоий трансферларни шакллантириш масаласи ташкил қилади. Иккинчи муҳим масаласа, атроф муҳит ҳимоясини таъминлаш, тоза энергия ишлаб чиқаришга ўтишдан иборат. Фаол ижтимоий ислоҳотлар нима учун бугунги кунда кўплаб хулқ-атвор ва атроф-муҳит иқтисодчилари томонидан долзраб масалас сифатида ўрганилаётганлиги, тадқиқотлар учун катта эътибор ва маблағлар сарфланаётганининг асосий сабабларидан бири, бозор иқтисодиётининг муҳим камчиликларидан бир бўлмиш даромадлар бўйича номутаносиблик ҳамда иқтисодий ижтимоий табақаланишнинг олдини олиш ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |