Иқтисодий сиёсат фанининг назарий асослари
Жон Мейнард Кейнс, америкалик иқтисодчи
Download 477.04 Kb.
|
1-mavzu ИҚТИСОДИЙ СИЁСАТ ФАНИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
Жон Мейнард Кейнс, америкалик иқтисодчи.Бугунги замонавий иқтисодий тизимларнинг фаолияти, уларнинг хусусиятлари, ўзгарувчанлиги, янги соҳаларнинг ривожланиши натижасида мураккаблик даражасининг ортиб боришини кузатиш мумкин. Бу эса ўз навбатида янги билим ва малакаларни ўрганиш, шакллантириш ва янги тадқиқот фаолиятини олиб боришнинг аҳамиятини оширишга хизмат қилмоқда. Тадқиқотлар эса бевосита амалиёт билан боғлиқлигини сақлаган ҳолда ривожлантириб борилиши бугунги куннинг талаби эканлиги кўпчилик учун маълум. Нима учун иқтисодчилар бир вақтнинг ўзида ҳам илмий тадқиқотчилар ҳам амалиётчилар бўлишлари лозим? Бунинг жавоби оддий: иқтисодий қарорлар қабул қилишда илмий асосланганлик ва амалий тажрибада мавжуд билимларнинг ўрни бениҳоя муҳимлиги учун. Масалан иқтисодчилар инфлацияни жиловлаш бўйича чуқур таҳлиллар олиб бориш жараёнларида бир қанча хулосалар ишлаб чиқишларо лозим бўлади. Натижада, нақд пул эмиссиясини қисқартириш ҳамда экспортни рағбатлантириш лозимлиги ҳақидаги умумий хулосалар ишлаб чиқилди. Бошқа бир гуруҳ иқтисодчилар эса мамлакатдаги жараёнларнинг бошқа мураккаб жиҳатларини таҳлил қилиши асосида, инфлациянинг юқори эканлигини қисқа муддат учун ижобий жараёнлар деб баҳолашди. Назарий жиҳатдан юқори истеъмол нархлари, кўпроқ фоиз тушумлари ҳамда юқори қўшилган фойда миқдоринга сабаб бўлиши маълум. Бу эса, ишлаб чиқаришда иштирок этадиган бизнес субйектлари учун нисбатан қулай шароит бера олади дейиш мумкин. Демак ушбу жараёнда ҳукумат қандай қарор қабул қилиши лозим? Бу эса навбатдаги муҳим саволларга йўл очади. Нақд пул ҳажмини назорат қилишнинг амалиётда самарали усуллари қандай? Инфлациянинг қайси миқдорида ишлаб чиқариш ҳақиқатдан ижобий таъсирга эга бўлади? Юқори назхларнинг аҳоли турмуш даражасига таъсири масаласини қандай ҳал этиш мумкин? ва яна бошқа кўплаб ўринли саволлар. Иқтисодиётнинг бош ғояси чекланган ресурслардан унумли фойдаланган ҳолда, биз инсонларнинг доим ўзгарувчи, ўсиб борувчи эҳтиёжларимизни қондиришга эришиш, унинг энг самарали йўлларини топишдан иборатдир. Шу сабабдан, ўрганилаётган назарий тадқиқот натижаларининг амалий таъсирларини синаб кўриш, ушбу таъсирнинг қанчалик аҳамиятли эканлигини кўрсатади. Албатта, ҳар бир жараёнлар бўйича синовлар ўтказиш мураккаб ва узоқ вақт ва кўп ресурсларга сабаб бўладиган жараёндир. Шунинг учун, воқеликда содир бўлган ва бўлаётган тажриабаларга асосланган билимларни ўзлаштириш, тайёр синов натижаларига эга бўлишни англатади. Бу эса жуда қимматли ахборотларни таҳлил қилиш дегани. Иқтисодий сиёсат фани бошқа иқтисодий соҳалар каби илмий асосланганлик, амалий тажрибалар ва кўникмаларга таянган ҳолда, чуқур таҳлилий фаолият орқали янги билимлар ва тушунчаларни ҳосил қилишга хизмат қиладиган йўналишдир. Мазкур макро даражадаги масалалар билан шуғулланиши баробарида, микро даражадаги субйектрлар манфаатлари ва хоҳиш истаклари асосида иқтисодий ислоҳотлар ва ривожланиш стретегияларини шакллантиришга хизмат қилишда. Иқтисодий сиёсатнинг бош мақсади мамлакатда иқтисодий барқарор ривожланишни таъминлашдан иборатдир. Иқтисодий барқарорлик эса ўз ичига барча иқтисодий соҳаларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва асосли хулосаларга эга бўлишни тақозо этади. Download 477.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling