Иқтисодий сиёсат фанининг назарий асослари
Иқтисодий сиёсатнинг замонавий таълимдаги ўрни
Download 477.04 Kb.
|
1-mavzu ИҚТИСОДИЙ СИЁСАТ ФАНИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
Иқтисодий сиёсатнинг замонавий таълимдаги ўрни.Бугунги замонавий таълим тизими ўз олдига улкан мақсадлар ва мураккаб вазифаларни қўйган бўлиб, тезлашиб бораётган илмий, технологик ва инновацион ривожланиш жараёнларида фаол ўзгаришларни амалга оширишга интилмоқда. Бугунги таълимга қўйилаётган талаблар, бевосита жамиятнинг ҳар томонлама тараққий этиши, иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан янги эҳтиёжларни қондириши, бу борадаги назарий билимлар ва амалий кўникмаларни доимий шакллантириб боришдан иборат эканлигини кўриш мумкин. Ҳозирги мутахассислар аввалгидек кенг қамровли назарий билимларни эгаллашга кўп вақт ва ресурсларини сарфлашдан кўра, маълум бир мутахассисликка ихтисослашган ҳолда, ресурсларини уша йўналишдаги билим ва малакани эгаллашга сарфлаш, ҳар бир ўзгаришларга тез мослашувчан кўникмаларни шакллантиришга ҳаракат қилишмоқда. Иқтисодчилар кўпроқ илмий тадқиқотларнинг назарий жиҳатлари билан чекланмай, уларнинг амалий натижаларини билиш, мамлакатдаги сиёсий жараёнларда фаол иштирок этиши ҳамда хусусий сектор билан кучли интеграция жараёнларига хисса қўшишни мақсад қилаётганликларини кузатишимиз мумкин. Ахборот технологиялари тақдим қилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб, иқтисодий муаммоларга амалий ечимлар ишлаб чиқиш, хусусий сектор ва давлат ташкилотлари учун таҳлилий лойиҳаларни амалга ошириш, янги иқтисодий моделлар, макроиқтисодий башоратлар, ички ҳамда ташқи иқтисодий-сиёсий қарорларда зарурий назарий ва амалий билимларни берадиган фан иқтисодий сиёсат фанидир. Мазкур фанга тегишли илмларни эгаллашнинг аҳамиятини дунё иқтисодчи олимлари бўлажак иқтисодчилар, сиёсатчилар ҳамда ижтимоий фаол ҳисобланган ҳар бир соҳа вакиллари эгаллаши зарурлигини таъкидлашади. Иқтисодиёт мамлакатни бошқаришда муҳим ҳисобланган илм соҳаси эканлиги кўпчилик учун маълум. Иқтисодий билимлар орқали, мураккаб хўжалик муносабатлари тартибга солиниши ва ҳамма учун манфаатли, адолатли қарорлар қабул қилинишига эришиш мумкин. 2008-йилда юз берган жаҳон молиявий иқтисодий инқирози, 2020 йилда бошланган коронавирус пандемияси каби глобал ижтимоий, иқтисодий ҳамда сиёсий характерга эга воқеаларнинг кўлами, сабаблари, оқибатлари, жамият аъзоларининг ҳар бир гуруҳига келтирган таъсирини баҳолаш, таҳлил қилиш ва оқилона хулосаларга эришишда, иқтисодий сиёсат фанига доир билим ва тафаккурнинг аҳамияти муҳим ҳисобланади. Иқтисодий сиёсат фанини ўрганиш, бевосита бир қанча бошқа иқтисодий фан соҳаларини ўрганишни тақозо этади. Чунки иқтисодий сиёсат мамлакат ривожланиши, фаровонликни таъминлаш, иқтисодий хавфсизлик, ички ва таши иқтисодий йўналишларни белгилаш учун зарурий қарорлар қабул қилиш билан шуғулланади. Бу қарорларни ишлаб чиқиш, уларнинг таъсирини олдиндан баҳолай олиш, уша таъсирлар натижасида ютадиган ва ютқазадиган томонларнинг манфаатларини инобатга олиш анча мураккаб жараёндир. Хусусан, бирламчи зарурий билимлар иқтисодий назария фани, иқтисодий таълимотлар тарихи, иқтисодий мактаблар шакллантирган назариялар, молиявий иқтисодиёт, макроиқтисодиёт фанлардан эгалланиши мақсадга мувофиқдир. Шунингдек, сиёсий билимлар, сиёсий тафаккурни ўстирувчи ҳар бир фан соҳаларига тегишли билимларни ўзлаштириш тавсия этилади. Иқтисодий билимлар эгаллашни мақсад қилувчилар томонидан фаннинг қизиқиш билан ўрганилишига биринчи сабаб сифатида унинг мамлакат иқтисодий тақдирини ҳал қилишга алоқадор ислоҳотларни тушунишга оид билимларни ўрганиш эканлиги билан изоҳлаган бўлсак, иккинчи муҳим сабаб сифатида сиёсий жараёнларнинг кўлами ва йўналишларини белгилашда иштирок этиши билан тушунтириш мумкин. Фаннинг ўрганишдаги аҳамияти, унинг жамият ривожланишидаги ролини тушунишда, бир қанча олимлар ва эксперт иқтисодчилар фикрига эътибор беришни лозим деб ҳисоблаймиз. Download 477.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling