Иқтисодий сиёсат фанининг назарий асослари


Download 477.04 Kb.
bet7/14
Sana31.01.2024
Hajmi477.04 Kb.
#1818103
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14
Bog'liq
1-mavzu ИҚТИСОДИЙ СИЁСАТ ФАНИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ

Иқтисодий сиёсатнинг воситалари. Иқтисодий сиёсатни амалга ошириш маълум воситалардан фойдаланишни тақозо этади. Воситалар турфа хил бўлиб, уларни кўп гуруҳларга ажратиб ўраганиш мумкин. Ҳозирча, уларни умумий қилиб анъанавий иқтисодий сиёсат юритиш воситалари сифатида монетар сиёсат (расмий фоиз ставкаларини белгилаш ва назорат қилиш) ва фискал сиёсат (давлат харажатлари ва солиқ йиғимлари даражасини белгилш)га ажратиш мумкин. Иқтисодий сиёсат юритиш деганда асосан шу иккита йўналиш назарда тутилади. Аммо бошқа муҳим макроиқтисодий интрументлар ҳам мавжуд бўлиб, улар солиқ тизимини такомиллаштириш, субсидиялар, дотациялар, ижтимоий хавфсизликка қаратилган тўловлар, соғлом рақбоат, савдо сиёсати ва бошқа кўплаб йўналишларни қамраб олади.

  • Муассаса ва институтлар. Институтлар бозор мувозанатига ва сиёсат воситаларининг самарадорлигига бевосита таъсир қиладиган муассасалар ҳисобланишади. Иқтисодчи олим Нобел мукофоти совриндори Дуглас Норт (1993), Институтлар - бу инсонларнинг ўзаро таъсирини тузадиган инсон томонидан ишлаб чиқилган чекловлар. Улар расмий чекловлардан ташкил топган (қоидалар, қонунлар, конституциялар), норасмий чекловлар (хулқ-атвор нормалари,

    конвенсиялар ва ўз-ўзини белгилайдиган хулқ-атвор меъёрлари) ва уларнинг ижро этилиш хусусиятлари эканлигини таъкидлаб ўтади. Улар биргаликда жамиятларнинг ва хусусан иқтисодиётнинг рағбатлантирувчи тузилишини белгилайдилар.
    Маҳсулотлар, меҳнат ва капитални ташкил этишнинг сўнгги хусусиятлари бозорлар (яъни банкротлик тўғрисидаги қонунчилик, иш билан бандликни тартибга солувчи қоидалар ва шартномалар, монополия ва рақобат тўғрисидаги қонунчилик) ёки иқтисодий сиёсат қарорлари доираси (яъни бюджет процедуралари, давлат низоми, ҳукумат қарорлари, давлат лойиҳалари ва стратегиялари) марказий банк (валюта курси режими, рақобатни тартибга солувчи қоидалар ва бошқалар) муассасалар сифатида қаралади. Хусусий бўлмаган нодавлат нотижорат ташкилотлари, касаба уюшмалари каби нодавлат ташкилотлар уюшмалар, аммо меҳнат бозорлари фаолиятига таъсир қилувчи ташкилотлар ҳам шулар жумласига киради.
    Ушбу доирада институтлар ўзига хос ижтимоий капитални ифодалайди. Улар доимий мавжуд бўлмаслиги мумкин яъни ривожланиши, ислоҳ қилиниши ёки ёпилиши мумкин, аммо улар ижтимоий эҳтиёжлар, фикрлар ва хоҳиш-истакларни акс эттириш, рўёбга чиқаришда муҳим муассаса сифатида иштирок этишади.
    Иқтисодий сиёсатнинг бош ғояси бу муросага эришиш йўлларини аниқлашдир.
    Иқтисодий сиёсатнинг бош ғояси бу иқтисодий мувозанат ва барқарорликни таъминлаш ва шу йўналишдаги изланишлар, ислоҳотларни ишлаб чиқишни ўз ичига олади. Ушбу мақсадларга
    эришиш эса муроса қилиш орқали амалга оширилиши мумкин. Яъни мамлакатда мавжуд ресурслар ва имкониятлар чэкланганлиги учун, кўп сонли ислоҳотларни амалга оширишда оқилона танловлар қилиш лозим бўлади.
    Маълум бир мамлакат ҳукумати ўз олдига бир нечта иқтисодий натижаларга эришишни мақсад қилади деб ҳисоблаймиз. Масалан, ишсизлик даражаси, инфлация кўрсаткичи ва жорий ҳисоблар баланси каби учта ўзгарувчи танаб олинди (n=3) ва ҳар бир ўзгарувчи учун алоҳида мақсадлар қўйилди. Жумладан, мамлакат ҳукумати ишсизлик даражасини 5% атрофида, инфлацияни эса 2% миқдорида сақлаш, жорий ҳисобларда балансга эришишни мақсад қилган. Ушбу устувор вазифаларни йўқотишлар (харажатлар) функсияси орқали жамлаб уларнинг ҳар бири бўйича фарқлар ва эришилиши мқасад қилинган кўрсаткичларни аниқлаш мумкин бўлади.
    Мамалакат ҳукумати ислоҳотлар амалга ошириш учун п мустақил инструментидан фойдаланмоқчи. Инструментлар сони бир нечтани ташкил қилиши мумкин, хусусан бу ҳолатда ҳукумат иккита ислоҳот инструментини қўллашни мақсад қилади, демак p=2, булар фискал мувозанатлаш ва қисқа муддатли фоиз ставкалари инструментлари. Бунда иқтисодий сиёсат п инструментларни қўллаш вазифасини бажаради ҳамда йўқотишлар функсияси минималлаштирилади деб ҳисоблаймиз.
    Агар p=n бўладиган бўлса, барча мақсадлар амалга ошади, сабаби барча мақсадлар учун тенг миқдорда сиёсий ислоҳотлар
    инструменти мавжуд бўлгани учун. Бизни мисолда эса p < n, барча учта қўйилган мақсадлар бир вақтда амалга ошмаслигини кўрсармоқда. Бунда битта мақсадни иккинчисига нисбатан муроса қилиш орқали сиёсий ислоҳотлар амалга оширилиши мумкин. Учта мақсаддан биттаси иккинчисига нисбатан воз кечиб турилади. Масалан, ҳукумат жирий ҳисобларда дефицит бўлишига рози бўлади, қачонки мамлакатда ишсизликни 5%га қисқартириш ҳамда инфлацияни 2% атрофида сақлашни таъминлаш учун.
    Бундан чиқадиган хулоса шуки, ҳукумат н та сиёсий мақсадларни амалга ошириш учун, энг камида шунча миқдорга тенг сиёсий ислоҳотлар элементини қўллаши лозим бўлади. Бу нарса фанда Тинберген қоидаси деб аталади.
    Ушбу қоида орқали ислоҳотларни амалга оширишга яққол мисол бу марказий банкнинг битта мақсади учун, яъни нархларни барқарор сақлаш мақсади учун, ўзида мавжуд бир дона инструментдан фойдаланиши (яъни асосий фоиз ставкаси, ушбу ставка нархларга самарали таъсир ўтказади деб ҳисоблаймиз) орқали самарали натижага эришишини келтириш мумкин. 1990- йилларда кўплаб мамлакатлар марказий банклари ушбу инструментни қўллаш орқали инфлацияни қисқартиришда катта натижаларга эришишган эди.
    Бироқ мамлакатлар жуда кўп мақсадларни амалга оширишга ҳаракат қилишади аммо инструментлар сони чекланган. Чунинг учун ҳукумат ислоҳотлар бўйича мавжуд инструментларни тақсимлашни оқилона амалга оширишга интиладилар.

    Download 477.04 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling