Иқтисодий сиёсат фанининг назарий асослари


Download 477.04 Kb.
bet4/14
Sana31.01.2024
Hajmi477.04 Kb.
#1818103
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
1-mavzu ИҚТИСОДИЙ СИЁСАТ ФАНИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ

Милтон Фридман: “Аксарият иқтисодчилар фундаментал иқтисодий билимлар доирасида муштарак қарашларга эга, аммо иқтосидй сиёсатга келганда улардан қизиқарли баҳсларни кузатиш мумкин. Иқтисодий билим асосидаги қарорлар, бизни ҳаётимизни ўзгартиришга сабаб бўладиган бўладиган муҳим қарорлардир”.
Берние Сандерс: “Иқтисодий фаровонликка эришиш, биз эришаётган улкан ютуқдир. Шу билан бирга, биз ижтиомий масалалар ва атроф-муҳит ҳимояси ҳақида янада кўпроқ бош қотиришимиз, энг тўғри иқтисодий сиёсат йўналишларини белгилашимиз ниҳоятда долзарб масалага айланди”.
Марк Занди: “Иқтисодий турғунлик даврида иқтисодий сиёсатнинг аҳамиятини кўпчилигимиз тушунмаймиз. Аммо инқирозлар даврида,
мазкур соҳа марказий аҳамиятга эга эканлигини кўрамиз”.
Гавин Девиас: “Ўтган асрда биз энг кўп қизиқарли мунозараларни монетаристлар ҳамда кейнсчилар орасида кузатдик. Улар илгари сурган фикрлар асосида яшадик. Энди эса, юз бераётган инқирозлар барчаси ўзгараётганини кўрсатмоқда. Биз энди эски билимлар билан янги иқтисодий қарорлар чиқара олмаймиз”.
Жон Деланей: “Иқитосидй сиёсат соҳаси бу ҳудди бизнес кабидир.
Унда барча нарса муроса қилиш йўлларини излашдан иборат”.
Элвира Набиуллина: “Бугунги малакатлар жумладан, Россия иқтисодий сиёсатидаги асосий нуқта, ишлаб чиқаришдаги самарадорликни оширишга қаратилган бўлиши лозим. Самарадорлик бу барча иқтисодий соҳаларга тегишлидир”.
Нима учун баъзи давлатлар ривожланган, баъзилари эса ривожланаётган давлатлар ҳисобланади, баъзи гуруҳ давлатлар эса камбағал давлатлар қаторига киради деган саволга жавоб излаш жараёнида, ривожланишнинг шартлари, унинг иқтисодий, сиёсийм ижтимоий ва бошқа сабаблари ҳақида фикр юритиш лозим бўлади. Барча мамлакатлар учу универсал ривожланиш модели мавжуд эмас. Шу нуқтаи назардан иқтисодий сиёсатда, таҳлил ва тадқиқотлар муҳим аҳамият касб этади.
Билим ва ўрганишнинг аҳамияти донишмандлар томонидан доим таъкидлаб келинган. Афлотун шундай деб ёзган эди: "Агар бирор киши таълимни эътиборсиз қолдирса, у умрининг охиригача чўлоқ юради". Нобел мукофотига сазовор бўлган иқтисодчилардан Т.В. Шулц,
таълимга қилинадиган инвестиция энг самарали сармоя ётқизиш
эканлигини изоҳлаши билан, бу сармоя бир неча авлодлар ҳаёти давомида фойда олиб келтирувчи оқилона бинес деб таърифлайди.
Инсон капитали назарияси бўйича тадқиқот олиб борган йетук олимлардан Гари Бекер фикрига кўра, иқтисодий билимларни эгаллаш бугунги ёшлар, айниқса ҳукумат ишида фаол ишлашни истайдиганлар, ҳамда хусусий компанияларда бошқарувчиликни орзу қиладиганлар учун бирламч зарурий билимлардан эканлиги таъкидлайди. Иқтисодий сиёсат масаласи, бевосита барча иқтисодий ислоҳотларнинг мазмунини ўзида жамлайди ҳамда таълим соҳасини ислоҳ қилишда муҳим аҳамиятга эга деган фикрни билдирган.
Жеймас Хекман фаразларига мувофиқ, келажакдаги таълимнинг қудрати илмий янгилик ва кашфиётлар билан белгиланади. Илмий кашфиётлар эса молиявий рағбатларга боғлиқдир. Илмга ва таълимга катта сармоя киритадиган давлатлар, келажакда тараққиёт масаласида рақобат қилишга қодир бўлишларини башорат қилиш мумкин деб таъкидлайди олим.
Мазкур дарслик, айнан мамлакат иқтисодиётининг бутун бир комплекс
тизим сифатида ўрганиб, ҳар бир соҳанинг аҳамияти, уларни иқтисодий асосларга эга сиёсий инструментлар билан бошқариш амалиёти ва тажрибаларини тушунтиришни мақсад қилади. Зеро, бутун иқтисодий билимларнинг бош мақсади, мавжуд ресурслардан энг оқилона фойдаланиш усуллари орқали, узоқ ва доимий жараён ҳисобланган тараққиёт ҳодисасини қўллаб-қувватлаш, бу йўналишдаги зарурий иқтисодий билимлар ва кўникмаларни шакллантириш
ҳисобланади.

    1. Download 477.04 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling