Тф = (Тх – Тр) х Мц
Бу ерда:
Тф – бир бирлик маҳсулот режа ва ҳақиқий таннархлари ўртасидаги фарқ суммаси;
Тх – бир бирлик маҳсулотнинг ҳақиқий таннархи;
Тр – бир бирлик маҳсулотнинг режа таннархи;
Мц – етиштирилган маҳсулотнинг миқдори (ц.)
Режа таннарх ва ҳақиқий таннарх ўртасидаги фарқ суммаси мос равишда ишлаб чиқариш харажатлари счётларида «қизил ёзув» ёки «қўшимча ёзув» усуллари бўйича акс эттирилади. Бунда режа таннархи ҳақиқий таннархдан юқори бўлган ҳолларда «қизил ёзув» усули, режа таннархи ҳақиқий таннархдан паст бўлганда эса «қўшимча ёзув» усулидан фойдаланилади.
Қизил ёзувлар ёки қўшимча ёзувларни қайси корреспонден-цияланадиган счётларга берилишини аниқлашда етиштирилган маҳсулот-ларнинг тўлиқ сотиб юборилганлиги, ишлатилганлиги ҳамда омборда тайёр маҳсулот сифатида сақланаётганлиги эътиборга олиниши керак. Чунончи, тўлиқ сотиб юборилган маҳсулотлар бўйича режа таннарх ва ҳақиқий таннарх ўртасидаги фарқ суммалари бевосита 9130 «Сотиш таннархи» счётига, қисман сотилган маҳсулотлар бўйича ушбу фарқ уларнинг сотилган ва омборда сақланаётган қисмларини акс эттирувчи счётлар ўртасида тақсимланиши лозим. Ўз мақсадларида ишлатилган маҳсулотлар (масалан, ем-хашакларни чорва молларига берилиши) бўйича режа таннархи ва ҳақиқий таннарх ўртасидаги фарқ мос равишдаги ишлаб чиқариш счётларига олиб борилиши керак.
Барча етиштирилган маҳсулотлар бўйича ҳақиқий таннарх ва режа таннарх ўртасидаги фарқ суммаларининг ҳисоб-китоби ҳамда уларни тегишли счётларда акс эттириш тартиби мисол тариқасида 15.3-жадвалда келтирилган.
15.3-жадвал
Деҳқончилик тармоғи соҳаларида етиштирилган маҳсулотларнинг режа ва ҳақиқий таннархлари ўртасидаги фарқ ҳисоб-китоби
Do'stlaringiz bilan baham: |