Iv qism. Qishloq xo‘jalik korxonalarida buxgalteriya hisobining xususiyatlari


Download 170.27 Kb.
bet33/67
Sana17.06.2023
Hajmi170.27 Kb.
#1543515
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   67
Bog'liq
4 қисм

Тф = (Тх – Тр) х Мц
Бу ерда:
Тф – бир бирлик маҳсулот режа ва ҳақиқий таннархлари ўртасидаги фарқ суммаси;
Тх – бир бирлик маҳсулотнинг ҳақиқий таннархи;
Тр – бир бирлик маҳсулотнинг режа таннархи;
Мц – етиштирилган маҳсулотнинг миқдори.
Режа таннарх ва ҳақиқий таннарх ўртасидаги фарқ суммаси мос равишда ишлаб чиқариш харажатлари счётларида «қизил ёзув» ёки «қўшимча ёзув» усуллари бўйича акс эттирилади. Бунда режа таннархи ҳақиқий таннархдан юқори бўлган ҳолларда «қизил ёзув» усули, режа таннархи ҳақиқий таннархдан паст бўлганда эса «қўшимча ёзув» усулидан фойдаланилади.
Қизил ёзувлар ёки қўшимча ёзувларни қайси корреспонден-цияланадиган счётларга берилишини аниқлашда олинган маҳсулотларнинг тўлиқ сотиб юборилганлиги, ишлатилганлиги ҳамда омборда тайёр маҳсулот сифатида сақланаётганлиги эътиборга олиниши керак. Чунончи, олинган наслнинг режа таннархи ва ҳақиқий таннархи ўртасидаги фарқ суммалари бевосита 1110 «Ўстиришдаги ва боқувдаги моллар» счётига, тўлиқ сотиб юборилган маҳсулотлар бўйича режа таннарх ва ҳақиқий таннарх ўртасидаги фарқ суммалари бевосита 9130 «Сотиш таннархи» счётига, қисман сотилган маҳсулотлар бўйича ушбу фарқ уларнинг сотилган ва омборда сақланаётган қисмларини акс эттирувчи счётлар ўртасида тақсимланиши лозим.
Бухгалтерия ҳисобининг комбинациялашган шаклида чорвачилик ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби қуйидаги махсус реестрларда юритилади:
-«Ҳисобот даври харажат (сарф)ларини ҳисобга олиш қайдномаси»;
-«Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот чиқишини ҳисобга олиш қайдномаси».

  1. Chorvachilik mahsulotlari tannarxini aniqlash usullari

Чорвачиликдан олинган маҳсулотлар асосий ва ёрдамчи маҳсулотларга бўлинади.


Чорвачилик тармоғида асосий маҳсулот деганда чорвачиликнинг ихтсослашган соҳасини юритишда олиниши бош мақсад қилиб олинган маҳсулот тури тушунилади. Чунончи, қорамолчиликда бош маҳсулот бўлиб гўшт, сут, насл (бузоқ), ўсган вазн ҳисобланади. Паррандачиликда тухум ва парранда гўшти бош маҳсулот ҳисобланади. Қўйчиликда бош маҳсулот бўлиб олинган қўзи ва жун ҳисобланади.

Download 170.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling