Iv qism. Qishloq xo‘jalik korxonalarida buxgalteriya hisobining xususiyatlari


«Меҳнатга ҳақ тўлаш ва ижтимоий суғуртага ажратмалар»


Download 170.27 Kb.
bet30/67
Sana17.06.2023
Hajmi170.27 Kb.
#1543515
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   67
Bog'liq
4 қисм

«Меҳнатга ҳақ тўлаш ва ижтимоий суғуртага ажратмалар» моддасида чорва молларини ўстириш, парваришлаш, боқиш, соғиш, жунни қирқиш ваш у каби бошқа ишлар билан банд бўлган ишчилар меҳнатига ҳақ тўлаш, меҳнат таътилларига ҳақ тўлаш ҳамда бу суммаларга нисбатан ҳисобланган тегишли ижтимоий суғурта ажратмалари ҳисобга олинади. Бу харажатлар бошланғич хужжатлар асосида бевосита тегишли чорва моллари ва иш турларига ўтказилади.
«Ем-хашак» моддасида чорва молларини боқиш учун сарфланган ем-хашаклар ҳисобга олинади.
«Дори-дармонлар» моддасида чорва молларини парваришлашда сарфланган дори-дармон препаратлари харажатлари ҳисобга олинади.
«Тўшаш материаллари» моддасида чорва моллари сақланаётган жойларда моллар тагига тўшаладиган материал харажатлари киритилади.
«Иш ва хизматлар» моддасида чорвачилик фермаларига бошқа корхона ва ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган ишлаб чиқариш характеридаги хизматларга ҳақ тўлаш харажатлари акс эттирилади.
«Асосий воситаларни сақлаш харажатлари» моддасида бевосита ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган асосий воситаларни сақлаш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ харажатлар киритилади. Уларга бу асосий воситаларга хизмат кўрсатиш ва улардан фойдаланиш харажатлари, амортизацияси ажратмалари ва тузатиш харажатлари киритилади.
Асосий воситаларни сақлаш ва улардан фойдаланиш харажатларига асосий воситаларга хизмат кўрсатувчи ходимларнинг меҳнат ҳақлари, ижтимоий суғуртага ажратмалар, ёқилғи ва мойлаш материаллари, ёрдамчи ишлаб чиқариш, шунингдек чет ташкилотлар хизматлари ва бошқа харажатлари киритилади.
Тузатиш харажатларига энг аввало ўзининг таъмирлаш устахоналарининг харажатлари киритилади.
Амортизация харажатларини асосий воситалар бўйича амортизация ажратмалари ташкил қилади. Амортизация ажратмалари ҳар ойда алоҳида «Чорвачиликда ишлатиладиган асосий воситалар бўйича тақсимланган амортизация» аналитик счётида қайд этиб борилади. Йил охирида асосий воситаларнинг эскириш суммаси чорва моллари гуруҳлари ва иш турлари бўйича тақсимланади ва бу махсус қайднома орқали расмийлаштирилади. «Ёрдамчи ишлаб чиқаришлар» счётида ҳисобга олинган жорий тузатиш харажатлари амортизация суммасига мутаносиб равишда тақсимланади.

Download 170.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling