Chorvachilik ishlab chiqarish xarajatlarining sintetik va analitik hisobi.
Чорвачилик ишлаб чиқариш харажатларининг синтетик ҳисоби 2020 «Асосий ишлаб чиқариш счётлари» тизимида олиб борилади Ушбу счётлар тизимида чорвачилик соҳаларига қараб турли счётларни ишчи счётлар режасида очиш мумкин, масалан: 2021 «Қорамолчилик»; 2022 «Қўйчилик»; 2023 «Паррандачилик» ва бошқалар.
Ишлаб чиқариш харажатларининг аналитик ҳисоби чорвачилик соҳаларининг йўналишларига қараб юритилади Масалан, 2023 «Паррандачилик» счёти бўйича қуйидаги аналитик счётларни очиш мумкин: тухум; гўшт ва бошқалар
Қишлоқ хўжалик корхоналарида ишлаб чиқариш харажатлари счётларининг (2021, 2022, 2023) дебетида ҳақиқатда қилинган харажатлар акс эттирилади. Бунда, мос равишда харажатларнинг моддаларига кўра қуйидиги ёзувлар қилинади:
Дебет 2021,2022,2023 Кредит 1010-1090 - материал харажатларига;
Дебет 2021,2022,2023 Кредит 1110 – ўстиришда ва боқувдаги ўлган
молларнинг қийматига;
Дебет 2021,2022,2023 Кредит 6710 - меҳнат ҳақи харажатларига;
Дебет 2021,2022,2023 Кредит 6520 - ижтимоий суғурта харажатларига;
Дебет 2021,2022,2023 Кредит 6510 - молларни суғурталаш
харажатларига;
Дебет 2021,2022,2023 Кредит 6010,6990 - иш, хизмат харажатларига;
Дебет 2021,2022,2023 Кредит 2310 - ёрдамчи ишлаб чиқариш
харажатларини ҳисобдан чиқарилишига;
Дебет 2021,2022,2023 Кредит 2510 - умумишлаб чиқариш харажат-
ларининг ҳисобдан чиқарилишига.
Ишлаб чиқариш харажатлари счётларининг кредитида ҳисобот йили давомида олинган маҳсулотлар режа таннархи бўйича акс эттирилади, яъни унга қуйидагича ёзув қилинади:
Дебет 2810 Кредит 2021,2022,2023.
Ҳисобот йили охирида чорвачилик ишлаб чиқаришининг ҳар бир соҳаси бўйича етиштирилган маҳсулотларнинг режа таннархи ва ҳақиқий таннархи ўртасидаги фарқ суммалари ҳисоб-китоб қилинади.
Режа таннарх ва ҳақиқий таннарх ўртасидаги фарқ суммаси барча маҳсулотлар бўйича қуйидагича топилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |