Iv qism. Qishloq xo‘jalik korxonalarida buxgalteriya hisobining xususiyatlari


«Ишлаб чиқариш ва бошқарувни ташкил этиш харажатлари»


Download 170.27 Kb.
bet31/67
Sana17.06.2023
Hajmi170.27 Kb.
#1543515
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   67
Bog'liq
4 қисм

«Ишлаб чиқариш ва бошқарувни ташкил этиш харажатлари» моддасида чорвачиликка доир умумишлаб чиқариш харажатлари акс эттирилади.
«Суғурта тўловлари» моддасида чорва молларини суғурта қилиш харажатлари ҳисобга олинади.
«Бошқа харажатлар» моддасида чорвачилик ишлаб чиқаришга бевосита дахлдор, аммо юқорида кўриб чиқилган моддаларга киритилмаган харажатлар акс эттирилади.
Чорвачилик ишлаб чиқариш харажатларининг дастлабки ҳисоби уларнинг алоҳида моддалари бўйича гувоҳлик берувчи бошланғич ҳужжатлар асосида юритилади Чунончи:

  • меҳнат харажатлари - чорва молларини парваришлаш, боқиш, совиш ва бошқа ишларни бевосита олиб борувчи ишчилар (чўпонлар, сут соғувчилар, жун қирқивчилар ва бошқалар) томонидан бажарилган ишларга гувоҳлик берувчи наряд, табель, сут соғиш ҳисоби журнали, ҳисоб-тўлов қайдномалари асосида ҳисобга олинади;

  • ижтимоий суғуртага мажбурий ажратмалар махсус ҳисоб-китоб асосида ҳисобга олинади;

  • ем-хашак харажатлари «Ем-хашак сарфлаш қайдномаси» (94-шакл) асосида ҳисоб-китоб қилинади;

  • дори-дармонлар, тўшаш материалларининг сарфи махсус далолатномалар асосида ҳисобга олинади;

  • бошқа турдаги ишлаб чиқариш харажатлари тегишли ҳужжатлар асосида ҳисобга олинади.

Чорвачилик тармоғида етиштириладиган маҳсулотлар турли тумандир. Уларнинг асосийлари бўлиб гўшт, сут, жун, тухум, гўнг, насл ҳисобланади. Айнан ушбу чорвачилик маҳсулотлари ва уларни етиштиришга доир ишлар харажатлар объекти, мос равишда, калькуляция объекти бўлиб ҳисобланади.
Чорвачилик маҳсулотлари кирими қуйидаги ҳужжатлар билан расмийлаштирилади:
1Сут соғиш ҳисоби журнали ((112-шакл) ва сут харакати қайдномаси (114-шакл) - ушбу ҳужжатлар асосида сигирларни соғишдан олинган сутнинг кунлик ҳисоби ферма мудирлари томонидан юритилади.
2. Молларни сўйиш қайдномаси (100-шакл) ва накладнойлар –молларни сўйишда комиссия томонидан тузилади.
3. Жунни қирқиш ва кирими далолатномаси (116-шакл) – жун қирқиш пайтида комиссия томонидан тузилади.
4Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари кирими кундалиги (81-шакл) – асал, пилла, балиқ ва бошқа маҳсулотлар бўйича юритилади.
5.Тухумларни қабул қилиш ва саралаш далолатномаси ((109-шакл).
6.Туғилган молларни қабул қилиш далолатномаси (95-шакл).
7. Моллар вазнини тортиш қайдномаси (98-шакл).
8. Тирик вазннинг ўсишини аниқлаш ҳисоб-китоби (98 а-шакл).


  1. Download 170.27 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling