Ызбекистон Республикаси ички ишлар идоралари


жиноят – Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси билан тақиқланган, айбли ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик); жиноятчиликка қарши кураш


Download 224.5 Kb.
bet2/10
Sana21.04.2023
Hajmi224.5 Kb.
#1376544
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
razmer

жиноят – Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси билан тақиқланган, айбли ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик);
жиноятчиликка қарши кураш – жиноятнинг содир этилишига имконят туғдирувчи ҳолатларни бартараф этиш (камайтириш), жиноятларнинг олдини олиш, уларни тўхтатиш, рўйхатга олиш, очиш, жиноятчиларни қидириш ва тергов қилиш, одил судловни амалга ошириш, жиноят содир этган шахсни тузатиш, жазони ўтаб чиққанидан сўнг уларнинг ахлоқини назорат қилиш, шунингдек, жиноятнинг салбий оқибатларини тугатишга қаратилган иқтисодий-сиёсий, ҳуқуқий, руҳий, ташкилий, техник хусусиятдаги чора-тадбирлар йиғиндиси;
жамоат тартибини сақлаш – фуқароларнинг шахсий хавфсизлиги, жамоат хавфсизлиги, ташкилотларнинг нормал фаолият кўрсатиши, фуқароларнинг меҳнат қилиши ва дам олиши учун тўлиқ шароит яратишга, уларнинг шаъни, қадр-қимматини ҳамда умумахлоқий қадриятларни ҳурмат қилишга йўналтирилган ҳуқуқий ва ижтимоий нормалар асосида жамоат жойларида юзага келадиган ва ривожланадиган ижтимоий муносабатлар тизими;
махсус воситалар – ички ишлар органлари таъминотида бўлган “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда қўлланиладиган, инсонга ёки бирор-бир моддий объектга мажбурий жисмоний таъсир ўтказиш учун мўжаллаган техник буюмлар (электрошок қурилмаси, махсус резина таёқчаси, қўл кишани ҳамда предметлар, моддалар ва бошқалар);
маъмурий ҳуқуқбузарлик – маъмурий жавобгарликка тортиш назарда тутилган, шахсга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, мулкчиликка, давлат ва жамоат тартибига, табиий муҳитга тажовуз қилувчи ғайриҳуқуқий, айбли (қасддан
ёки эҳтиётсизлик орқасида) содир этилган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик;
патруль-пост хизмати – ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларнинг кўчалар ва бошқа жамоат жойларида жамоат тартибини сақлаш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича аниқ белгилаб берилган ҳудудлар ва жойларда хизмат ўташи;
патруль-пост наряди – патруль-пост хизматини ўташга жалб этилган ички ишлар органи ходими ёки ҳарбий хизматчиси ёхуд улардан иборат бўлинма (гуруҳ);
планшет – маълумотлар базаси ахборот тизимига интеграция қилинган техник восита. Шахснинг биометрик идентификацияси (юз қиёфаси ёки бармоқ изи)ни электрон равишда олиб, унинг шахсига оид (судланганлиги, қидирувдалиги, профилактик, пробация ва маъмурий назорат ҳисобида туриши ва бошқа) тезкор маълумотларни мобиль ҳолатда жойида текшириш воситаси;

Download 224.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling