Ызбекистон Республикаси ички ишлар идоралари


-§. ППХ саф бўлинмалари ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Download 224.5 Kb.
bet5/10
Sana21.04.2023
Hajmi224.5 Kb.
#1376544
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
razmer

2-§. ППХ саф бўлинмалари ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

22. Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ППХ саф бўлинмалари ходимлари ўзларига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:


ППХ саф бўлинмаси ходимлари хизмат ўташ чоғида жиноятлар ва маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни бартараф қилиш ҳамда уларни содир этган шахсларни ушлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонуни 21–24-моддаларига мувофиқ жисмоний куч ишлатиш, махсус восита (ПР-73 резина таёқчаси, қўл кишани, электрошок қурилмаси ва бошқа)ларнива ўқотар қуролни қўллаш;
фуқаролардан қонунчилик ҳужжатларига риоя этишни, ғайриқонуний хатти-ҳаракатларни тугатишни талаб қилиш, бу талаблар бажарилмаган тақдирда эса мажбурлов чораларини қўллаш;
ўз хизмат мажбуриятларини амалга ошириш чоғида фуқароларнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатларини текшириш, агар уларда қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар, портлатиш қурилмалари, пиротехника буюмлари, гиёҳвандлик воситалари ва бошқа муомалада бўлиши тақиқланган ёки чекланган нарсалар бор деб ҳисоблашга асослар мавжуд бўлганда, фуқароларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шахсий кўрикдан ўтказиш;
жиноят, маъмурий ҳуқуқбузарлик изларини, ҳодиса ҳолатларини сақлаб қолиш учун фуқаролардан жиноят, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жойни ёки ҳодиса жойини тарк этишни талаб қилиш;
содир этилаётган ҳуқуқбузарликка чек қўйиш, шунингдек, уларни содир этаётган шахсларни ушлаш учун, агар бунинг кечиктирилиши фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини, жамият ва давлат хавфсизлигини таҳдид остига қўйиши мумкин бўлса, ташкилотлар ва фуқароларнинг турар жой ва бошқа биноларига, ер участкаларига уларнинг транспорт воситаларидан ҳамда сутканинг исталган вақтида тўсқинликсиз кириш (ошиб тушиш) фойдаланиш;
террорчиликка қарши операция ўтказилаётган ҳудудда жисмоний шахсларни шахсий кўрикдан ўтказишни, улардаги ашёларни, транспорт воситаларини ҳамда олиб ўтилаётган юкларни кўрикдан ўтказишни, шу жумладан назорат қилишнинг техник ва бошқа воситаларини қўллаган ҳолда кўрикдан ўтказишни амалга ошириш;
хизмат йўналишида шубҳа уйғотган фуқаронинг шахсини аниқлаш мақсадида уни планшет орқали текшириш;
ҳуқуқбузарлик содир этган ҳамда содир этганликда гумон қилинаётган шахсларни қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Низомда белгиланган тартибда ушлаш ва ички ишлар органларига олиб бориш;
ҳуқуқбузарлик содир этганликда гумон қилинаётган ҳарбий хизматчиларни ички ишлар органларига олиб бориш, уларни ҳарбий патрулга, ҳарбий комендантга, ҳарбий қисмлар командирларига топширилгунига қадар ушлаб туриш;
шахсини аниқлаш имкони бўлмаган шахсларни муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказларига олиб бориш;
ўз хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида паспорт режими қоидаларига, шунингдек, бажарилиши устидан назорат қилиш ички ишлар органлари зиммасига юклатилган бошқа қоидаларга риоя этилишини назорат қилишда фуқароларнинг турар жойларига ва бошқа биноларига уларнинг розилиги билан соат 6-00 дан соат 22-00 гача кириш;
ҳуқуқбузарлик содир этганликда гумон қилинаётган шахсларни алкоголь, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки ақл-ирода фаолиятига таъсир кўрсатувчи бошқа моддалар таъсирида мастлик ҳолатида эканлигини ўрнатилган тартибда аниқлаш чораларини кўриш;
ташкилотлар ёки фуқароларнинг транспорт воситаларидан табиий офат юз берган жойга бориш, шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож фуқароларни тиббий муассасаларга олиб бориш, жиноят содир этган шахсларни таъқиб қилиш ва ички ишлар органларига олиб келиш, ҳодиса жойига ёки ички ишлар органларининг шахсий таркибини жанговар тревога бўйича тўплаш жойига бориш учун фойдаланиш;
жамоат жойларида алкоголь, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки ақл-ирода фаолиятига таъсир кўрсатувчи бошқа моддалар таъсирида мастлик ҳолатида бўлган ва мустақил равишда ҳаракатланиш ёки адашмай йўл топиш қобилиятини йўқотган фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари ёки тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига олиб бориш;
ППХ саф бўлинмалари ходимлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
23. Қуйидагилар пост ва патруллик йўналишларида хизмат ўтайдиган ППХ саф бўлинмалари ходимларининг мажбуриятлари ҳисобланади:

Download 224.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling