Ызбекистон Республикаси ички ишлар идоралари


-боб. ППХ саф бўлинмалари нарядларининг алоҳида вазиятлардаги тактик ҳаракатлари


Download 224.5 Kb.
bet9/10
Sana21.04.2023
Hajmi224.5 Kb.
#1376544
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
razmer

7-боб. ППХ саф бўлинмалари нарядларининг алоҳида вазиятлардаги тактик ҳаракатлари


1-§. Жиноят содир этилганда, жиноят содир этилган ва ҳодиса жойида
ППХ нарядларининг ҳаракатлари

Қуйидагилар жиноят содир этилган жойда ППХ нарядларининг мажбуриятлари ҳисобланади:


жиноятни бартараф этиш бўйича қатъий чоралар кўриш;
жиноятчиларни таъқиб қилиш ва ушлашни ташкил этиш;
жабрланувчига ёрдам кўрсатиш, зарурат бўлганда тез тиббий ёрдам хизматини чақириш;
имкониятдан келиб чиққан ҳолда гувоҳларни аниқлаш;
жиноят содир этилган жойни қўриқланишини таъминлаш;
жиноят ҳолатлари ҳақида навбатчига ахборот бериш ва унинг кўрсатмасига мувофиқ ҳаракат қилиш.

3-§. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланганда ППХ нарядларининг ҳаракатлари


227. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланганда, ППХ ходимлари қонунчилик ҳужжатлари ва Вазирликнинг ички идоравий ҳужжатлари талабларига риоя этишлари ҳамда уларни бажаришлари шарт. Бунда улар қуйидагиларга мажбур:


а) ғайриқонуний хатти-ҳаракатларни тугатишни талаб қилишга;
б) ҳуқуқбузарнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатларини текширишга, улардаги маълумотларни қайд этишга;
в) гувоҳларни (агар улар мавжуд бўлса) аниқлаш ва улар ҳақидаги маълумотларни ёзиб олишга, гувоҳларга қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтиришга;
г) ишни ҳал қилиш учун зарур бўлган ҳолатларни аниқлашга, хусусан:
маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳодисасини ёки аломатини;
ғайриқонуний ҳаракатларни содир этган шахсни;
шахснинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишда айбдорлигини;
маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни истисно этувчи ҳолатларни;
маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этиш сабабларини ва содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни;
ишни ҳал қилиш учун зарур бўлган бошқа ҳолатларни;
д) Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 281-моддаси талабларига мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани тузишга ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш мақсадида ушбу Кодекснинг 284-моддасига мувофиқ ҳуқуқбузарни ички ишлар органига ёҳуд маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканига ёки таянч пунктига ушлаб келтиришга.
228. ППХ ходимлари ҳаракатларининг изчиллиги содир этилган ҳуқуқбузарликнинг характери, наряднинг таркиби ва бошқа ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
229. Қуйидагилар маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланганда,
ППХ ходимларининг биринчи навбатдаги вазифалари ҳисобланади:
маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилишини тугатиш ва ҳуқуқбузарни ушлаш чорасини кўриш;
маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича материалларнинг сифатини ва тўлиқлигини таъминлаш;
ғайриқонуний қилмиш ҳолатларини ҳужжатлаштириш.

Download 224.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling