Ызбекистон Республикаси ички ишлар идоралари


-боб. Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати саф бўлинмалари


Download 224.5 Kb.
bet7/10
Sana21.04.2023
Hajmi224.5 Kb.
#1376544
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
razmer

5-боб. Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати саф бўлинмалари
хизматини ташкил этиш

1-§. ППХ нарядларининг турлари, шахсий таркибни кунлик хизматга чиқариш меъёрлари, постлар ва патруллик йўналишларида хизмат олиб бориш талаблари


29. ППХ нарядларининг турлари ва таркиби ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларидан ҳамда юзага келган тезкор вазиятдан келиб чиққан ҳолда белгиланади.


30. Қуйидагилар нарядларнинг турлари ҳисобланади:
а) патруль – икки ва ундан ортиқ ички ишлар органлари ходимлари, Вазирлик тизимидаги таълим муассасаларининг курсант ва тингловчилари, ҳарбий қисмлар ҳарбий хизматчиларидан иборат ҳаракатдаги наряд.
Патруль ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни патруллик йўналишларида пиёда, мото, автомобиль ва хизмат отида амалга оширади.
Қоида тариқасида, патруллик йўналишининг масофаси пиёда патруль учун 1-1,5 км,
отлиқ патруль учун 2-3 км, мотопатруль учун 3-4 км ва автопатруль учун
6-8 кмни ташкил этади. Зарур ҳолларда патруллик масофаси узайтирилиши
ёки қисқартирилиши мумкин;
б) патруль гуруҳи – ягона раҳбарлик остида аҳоли гавжум бўлган кўчалар, майдонлар, хиёбонлар, истироҳат боғлари ва бошқа жамоат жойларида хизмат ўташ учун бирлаштирилган икки ва ундан ортиқ патруллардан иборат наряд.
Патруль гуруҳига туман (шаҳар) ҳудудидаги фуқаролар гавжум бўладиган участкалар бириктирилиб, унинг негизини автомобилдаги патруль ташкил этади. Ушбу автомобиль радиостанция, махсус нур ва товуш чиқарувчи мосламалар, овоз кучайтириш қурилмаси ва бошқа техник воситалар билан жиҳозланади.
в) пост – ички ишлар органлари ходимларининг кечаю-кундуз ёхуд сутканинг маълум вақтларида узлуксиз хизмат ўташлари зарур бўлган аниқ жойда ёки ҳудуд участкасида ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажарадиган наряд.
Постнинг маркази ва чегаралари белгиланади. Кузатувни амалга ошириш, шунингдек, жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳамда турли фавқулодда ҳодисаларнинг олдини олиш, уларни бартараф этиш учун қулай бўлган жой постнинг маркази этиб белгиланади. Бунда пост марказидан унинг чегарасигача бўлган масофа 100 м дан ошиши мумкин эмас;
г) назорат-ўтказиш пункти – оммавий тадбирларни ўтказиш чоғида, табиий
ва техноген хусусиятга эга бўлган фалокатлар, шу жумладан зилзилалар, сув тошқинлари, ёнғинлар, авариялар, эпидемиялар, эпизоотиялар ва бошқа фавқулодда вазиятларда ўтказиш тартиботини таъминлаш ёки транспорт воситалари ва пиёдалар ҳаракатини чеклаш бўйича аниқ жойда ёки ҳудуд участкасида хизмат ўтайдиган наряд;
Захира нарядининг таркиби, жойлашиши ва уни сафарбар этиш тартиби ваколатли раҳбарлар томонидан белгиланади;
ж) назорат-кузатув гуруҳлари – оммавий тадбирлар якунланганидан сўнг тадбир иштирокчиларининг объект ҳудудидан чиқиши ва тарқалиши давомида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш учун мўлжалланган наряд.
31. Нарядларни хизматга жалб этиш ва уларнинг хизмат ўташ давомийлигини белгилашда, жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилиши эҳтимоли юқори бўлган жойлар ва вақтларда нарядларнинг зичлиги оширилиши ҳисобга олинади.
Хизматга қўйиладиган ходимлар сонининг коэффиценти сутка давомида саккиз соатдан ёпиладиган патруллик йўналишлари ва постлар учун 1.43 бирликни ташкил этади (формула – 100:1,43=70, отряднинг сержантлар ва сафдорлар таркиби – 100 нафар, коэффицент – 1,43, шахсий таркибни хизматга қўйиш қатъий меъёри – 70 нафар) Агар патруллик йўналишлари ва постлар саккиз соатдан ортиқ ёпиладиган бўлса, коэффициент ҳар бир соат учун 0.18 бирликка ошади.
ППХ саф бўлинмалари ходимларининг хизмат ўташи қуйидаги уч босқичли режимда ташкил этилади:
биринчи босқич – соат 08:00 дан 16:00 га қадар;
иккинчи босқич – соат 16:00 дан 00:00 га қадар;
учинчи босқич – соат 00:00 дан 08:00 га қадар.
Бунда жамоат тартибини таъминлаш кучлари биринчи босқичга – 30 фоиз, иккинчи босқичга – 40 фоиз ва учинчи босқичга – 30 фоиз хизматга жалб этилади.
33. Кунлик мажбурий хизматга чиқариш меъёрларини белгилашда ППХ саф бўлинмасининг командирлар таркиби (бригада, батальон, отряд командирлари ва уларнинг ўринбосарлари), аппарат ходимлари, шунингдек, бўш лавозимлар инобатга олинмайди.
35. Туман (шаҳар) ИИО бошлиғи ва ППХ саф бўлинмаси командири кейинги суткада патруль-пост хизматини ташкил этиш бўйича ҳар куни соат 18-00 га қадар қарор қабул қиладилар. Қарорда куч ва воситаларнинг ҳисоби, нарядларнинг смена бўйича тақсимоти белгиланади.
36. Бошланғич тайёргарликдан ўтмаган ҳамда қасамёд қабул қилмаган ходимларни мустақил равишда хизмат ўташга жалб этиш ва қуроллантириш тақиқланади.
38. Патруллик йўналишида (постда) хизмат ўтайдиган ППХ ходимлари туман (шаҳар) ИИО, Транспортда ХТБ бошлиқларига ва уларнинг жамоат хавфсизлиги хизматига раҳбарлик қилувчи ўринбосарига, ППХ саф бўлинмаси командири ва унинг ўринбосарларига, навбатчига бўйсунадилар.
Фақатгина ушбу мансабдор шахслар ППХ нарядларига ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш юзасидан кўрсатмалар бериш, уларни патруллик йўналишидан (постдан) ечиш ёки хизмат ўташ жойини ўзгартириш ҳуқуқига эга.
39. ППХ ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланган формали кийим-бошда хизмат ўтайдилар. Махсус вазифаларни бажаришда уларга фуқаролик кийимида хизмат ўташга рухсат берилади.
43. ППХ ходимлари иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига қирқ соатдан ошиши мумкин эмас, дам олиш кунлари график асосида берилади.
44. Тезкор вазиятдан келиб чиққан ҳолда ППХ ходимлари хизматни ўташга қонунчилик ва Вазирликнинг ички идоравий ҳужжатларига мувофиқ кучайтирилган ёки суткалик режимда жалб қилиниши мумкин.
45. ППХ нарядларининг пост ва патруллик йўналишларида узлуксиз хизмат ўташи ҳаво ҳарорати -15 оС ва ундан паст (исинадиган жой бўлмаганда) ҳамда +40оС ва ундан юқори бўлганда икки соатдан ошиши мумкин эмас. Бундай ҳолларда нарядларнинг алмаштирилиши амалга оширилади.
46. Хизмат ўташга тушаётган ППХ ходимлари қуйидагиларни билишлари керак:
тезкор вазиятни ҳамда патруллик йўналиши (пост)нинг ўзига хос хусусиятларини;
энг яқиндаги ППХ нарядларининг жойлашувини, ички ишлар органлари ва таянч пунктлари жойлашган жойини ҳамда улар билан алоқа қилиш тартибларини;
қидирилаётган шахслар, мол-мулк ва транспорт воситаларининг алоҳида белгиларини;
жиноят содир этилиши эҳтимоли юқори бўлган жойларни;
патруллик йўналишларида жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган, шунингдек, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларга ҳукм қилинган ёхуд шартли ҳукм қилинган шахсларнинг яшаш жойларини;
патруллик йўналишлари (постлар)га туташган кўчаларни, тор кўчаларни, майдонларни, ўтиш йўлакларини.
Шунингдек, хизмат йўналишида кунлик амалга оширилган ишлар бўйича
мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ раҳбарга билдирги орқали ахборот беради.
Хизмат ўташга тушаётган наряд белгиланган вақтда етиб келмаган ҳолда алмашувчи наряд бу ҳақида навбатчига ахборот беради ва фақатгина унинг рухсати билан патруллик йўналиши (пост)ни ташлаб кетиши мумкин.
муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар (дайдилар ва тиламчилар)га;
назоратсиз қолган вояга етмаганларга;
ҳуқуқбузарлар пайдо бўлиши мумкин бўлган жойларга;
бойликлар сақланадиган дўконлар ва бошқа объектлар эшиклари, деразалари ва витриналарининг бутунлигига;
бинолар ва объектлардан чиқаётган тутунлар ёки алангаларга ҳамда шубҳали шовқинларга;
хавф туғдириши мумкин бўлган шубҳали буюмларга;
тунги вақтларда жамоат жойларида ота-онаси (бошқа қонуний вакиллари)
ёки болалар иштирокида тадбирларни амалга ошираётган шахсларнинг кузатувисиз бўлган вояга етмаганларга.
52. ППХ нарядлари хизмат ўташ чоғида ҳушёр бўлиши ва тўсатдан ҳужум қилинишини чекловчи эҳтиёт чораларини кўриши шарт.
54. Ички ишлар органларининг бошқа бўлинмалари ходимлари ва яқиндаги нарядлар билан ҳамкорлик қилиш ёки уларни ёрдамга чақириш учун ППХ наряди алоқанинг барча турларидан фойдаланади ёхуд ҳуштак ёрдамида сигналлар беради, яъни:
“Ушла” – битта узун сигнал;
“Ёрдамга” – иккита қисқа сигнал.
Зарурат бўлганда сигналлар қайтарилади. Охирги зарурат чораси сифатида
ППХ ходими ўзига бириктирилган ўқотар қуролдан юқорига қарата ёки бошқа хавфсиз йўналишда ўқ отиш орқали хавф-хатар сигнали бериш ёки ёрдамга чақириш ҳуқуқига эга.
55. ППХ наряди “Ушла” сигнали бўйича таъқибдан қочаётган (яширинаётган) шахсни аниқлаш ва ушлаш чорасини кўришга, “Ёрдамга” сигнали бўйича эса битта қисқа сигнал билан жавоб берган ҳолда чақирилган жойга ёрдам учун етиб боришга мажбур.
жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш ва уни бартараф этиш;
яширинишга уринаётган жиноятчиларни таъқиб қилиш;
ҳуқуқбузарларни ички ишлар органларига олиб келиш;
ночор аҳволда ёки ҳаёти ва соғлиғи хавф остида қолган шахсларга ёрдам кўрсатиш;
ёнғинларни ёки бошқа фавқулодда ҳодисаларни бартараф этиш чораларини кўриш;
жиноят, маъмурий ҳуқуқбузарлик ва ҳодиса изларининг сақланишини таъминлаш;
кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам олиш;
ички ишлар органларининг бошқа нарядлари, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органларнинг вакиллари ўз зиммаларига юклатилган мажбуриятларини бажаришларида уларга кўмаклашиш.
хизмат кийимларини кийиб юриш қоидаларини бузиш;

Download 224.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling