Ызбекистон Республикаси ички ишлар идоралари


Download 224.5 Kb.
bet3/10
Sana21.04.2023
Hajmi224.5 Kb.
#1376544
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
razmer

транспорт объектлари – темир йўл ва ҳаво транспорти ҳамда метрополитен объектлари;
ҳуқуқбузарлик – содир этилганлиги учун маъмурий ёки жиноий жавобгарлик назарда тутилган айбли ғайриҳуқуқий қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик).
2. ППХ саф бўлинмалари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонуни ва бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруқлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
3. ППХ саф бўлинмалари ўзларининг зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда, ички ишлар органларининг жиноят қидирув, терроризмга қарши курашиш, йўл ҳаракати хавфсизлиги, ҳуқуқбузарлик профилактикаси, пробация хизматлари ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Миллий гвардия бўлинмалари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорлик қилади.
4. ППХ саф бўлинмалари Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ҳамда ўзининг тўлиқ номи ёзилган бланк ва муҳрга, шунингдек, фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини акс эттирадиган ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан таъсис этиладиган ўз рамзига эга бўлиши мумкин.
3-боб. Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати саф бўлинмаларининг
асосий вазифа ва функциялари

15. Қуйидагилар ППХ саф бўлинмаларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
хизмат ҳудудларида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни кўриш;
хизмат ҳудудларидаги криминоген вазиятни таҳлил қилган ҳолда ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шароитларини аниқлаш, уларни бартараф этиш ҳамда мавжуд куч ва воситалардан самарали фойдаланиш;
экстремал вазиятларда, айниқса, террорчилик ҳаракатлари ва бошқа оғир жиноятлар содир этилганда жамоат тартибини сақлаш бўйича доимий жанговар шайликни таъминлаш;
ижтимоий-сиёсий, маданий-оммавий ва бошқа тадбирларни ўтказишда, шунингдек, содир этилиши мумкин бўлган оммавий тартибсизликлар, турли намойиш (митинг)лар вақтида фуқаролар хавфсизлигини таъминлашнинг юқори мобиллиги ва самарадорлигини ошириш, ҳуқуқ-тартиботнинг гуруҳлар томонидан бузилиши ва оммавий тартибсизликларни бартараф этиш;
постлар ва патруллик йўналишларида ички ишлар органларининг бошқа бўлинмалари, давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва аҳоли билан ҳамкорликни таъминлаш.
16. Ўз зиммасига юклатилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда ППХ саф бўлинмалари қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) хизмат ҳудудларида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган чора-тадбирларини кўриш бўйича:
фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, уларнинг ҳаёти ва соғлиғини жиноий ҳамда бошқа тажовузлардан ҳимоя қилиш;
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аниқлаш ва бартараф этиш, шунингдек, уларни содир этган шахсларни ушлаш чораларини кўриш мақсадида кўчалар, маҳаллалар, турар жой массивлари, даҳалар, микроҳудудлар, кўнгилочар масканлар (тунги клублар, ресторанлар, кафелар, барлар, чойхоналар), саноат ва ишлаб чиқариш ҳудудлари, аэропортлар, метро, темир йўл, авто вокзалларида, шунингдек, майдонлар, истироҳат боғлари ва хиёбонлар атроф ҳудудлари ва бошқа жамоат жойларида патрулликни амалга ошириш;
патруллик йўналишларида (постларда) терговга қадар текширув (суриштирув), тергов органларидан, суддан яшириниб юрган, жиноий жазони ва маъмурий жазони ўташдан бўйин товлаётган, шунингдек, бедарак йўқолган шахсларни аниқлаш;
ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни белгиланган тартибда ички ишлар органига ёки ички ишлар органининг ҳуқуқ-тартибот масканлари ва таянч пунктларига олиб бориш;
жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, шу жумладан кўчалар ва бошқа жамоат жойларида вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш;
ҳуқуқбузарликлардан жабрланган фуқароларга ёрдам кўрсатиш ҳамда уларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солаётган таҳдидларни бартараф этиш;
б) жавобгарлик ҳудудларидаги криминоген вазиятни таҳлил қилган ҳолда ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шароитларини аниқлаш, уларни бартараф этиш ҳамда мавжуд куч ва воситалардан самарали фойдаланиш бўйича:
кўчалар ва бошқа жамоат жойларидаги ҳодисалар ва ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ахборотларни йиғиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш, шунингдек, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шароитларини бартараф этиш бўйича таклифлар киритиш;
патруль-пост нарядларига бириктирилган маҳаллаларни жиноят, ҳуқуқбузарликлар салмоғи жиҳатидан “Қизил”, “Сариқ” ва “Яшил” ҳудудларга ажратиш ва мавжуд куч ва воситалар тақсимотига ўзгартиришлар киритиб бориш;
жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳолатининг жорий ва истиқболдаги ривожланишини прогноз қилиш, мавжуд ва юзага келиши мумкин бўлган таҳдидларни белгилаш, уларни бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
патруллик йўналишларида (постларда) содир этилган жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шароитларини аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
патруллик йўналишларида содир этилган жиноят, ҳуқуқбузарликлар ва бошқа ҳодисаларни “иссиқ изидан” фош этишда видеокузатув мосламалари ҳамда бошқа турдаги маълумотлар базасидан кенг фойдаланиш;
ҳуқуқбузарлик содир бўлган жойга дарҳол етиб бориш, ғайриқонуний қилмишларга чек қўйиш, фуқароларнинг хавфсизлигига таҳдидларни бартараф этиш, жиноят, маъмурий ҳуқуқбузарлик ва ҳодиса изларининг сақланишини таъминлаш;
кўчалар ва бошқа жамоат жойларида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида мавжуд куч ва воситаларни қайта тақсимлаш, улардан самарали фойдаланиш чораларини кўриш;
ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, содир этилганларни иссиқ изидан фош этишда ички ишлар органларининг тегишли хизматлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан якдилликда хизматни ташкил этиш;
хизмат ҳудудларида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида профилактик ҳисоб, маъмурий назорат ва пробация назоратидаги шахсларни текширишда ҳудудий ҳуқуқбузарликлар профилактикаси (катта) инспекторлари билан ҳамкорликда хизматни ташкил этиш;
в) экстремал вазиятларда, айниқса, террорчилик ҳаракатлари ва бошқа оғир жиноятлар содир этилганда жамоат тартибини сақлаш бўйича доимий жанговар шайликни таъминлаш бўйича:
ППХ саф бўлинмаларининг инфратузилмасини такомиллаштириш, моддий-техник ва ўқув-техник базасини мустаҳкамлашга доир чора-тадбирларни амалга ошириш;
ППХ саф бўлинмалари ходимларининг касбий ва жанговар тайёргарлигини ошириш юзасидан таклифлар киритиш;
ҳуқуқбузарликларни, айниқса, террорчилик ҳаракатлари ва бошқа жиноий тажовузларни аниқлаш ва бартараф этиш, шунингдек, оммавий тадбирларни ўтказишда ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш бўйича ички ишлар органларининг бўлинмалари ҳамда бошқа ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда ўтказиладиган машқ ва ўқув машғулотларида бевосита иштирок этиш;
йўл-транспорт ҳодисалари, фалокатлар, ёнғинлар, табиий офатлар ва бошқа фавқулодда вазиятларда аҳолини хабардор қилиш, одамларни қутқариш, уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, ёнғинларни ўчириш, ҳудуднинг зарур участкаларини ўраб олиш (тўсиш) юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўриш, шунингдек, фавқулодда вазиятларда қаровсиз қолган мол-мулкни қўриқлаш;
оммавий тадбирларни ўтказиш чоғида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқ-тартибот бузилишининг олдини олиш ҳамда уни ўз вақтида бартараф этиш;
оммавий тадбирлар ўтказиш объектларида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ўта хавфли ва махсус юкларни қўриқлаш бўйича шартномавий-ҳуқуқий асосда хизматлар кўрсатиш;
оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектларга кириш жойларида замонавий техник воситалар, шунингдек, психологик-визуал кузатув усуллари ёрдамида шахслар ҳамда автотранспортларни кўздан кечиришни ташкил этиш;
оммавий тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш чоғида ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларни ушлаш чораларини кўриш;
кўчалар ва бошқа жамоат жойларида, оммавий тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш чоғида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашга жалб этиладиган ички ишлар органлари бўлинмалари ва бошқа манфаатдор идоралар билан ҳамкорликни ташкил этиш;
ППХ саф бўлинмалари фаолияти тўғрисида жамоатчилик фикрини ўрганиш;
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш, айниқса, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олишда яқиндан ёрдам берган ва ўрнак кўрсатган фуқароларни рағбатлантириш бўйича таклифлар киритиш;
ички ишлар органларининг бошқа бўлинмалари томонидан тезкор-қидирув фаолиятининг ҳамда жиноятларнинг олдини олиш, уларни фош этиш ва жиноятчиларни ушлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича бошқа тадбирларнинг амалга оширилишида ўз ваколатлари доирасида уларга кўмаклашиш;
ички ишлар органларининг бошқа бўлинмалари, давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, фуқаролик жамияти институтлари ва аҳоли билан ахборот алмашиш ҳамда ҳамкорликдаги тадбирларда иштирок этиш.
ППХ саф бўлинмалари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Download 224.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling