Ызбекистон Республикаси ички ишлар идоралари


Download 224.5 Kb.
bet6/10
Sana21.04.2023
Hajmi224.5 Kb.
#1376544
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
razmer

а) жиноятларнинг олдини олиш, уларга қарши курашиш ҳамда виктимологик профилактика бўйича:
жиноятлар содир этилиши эҳтимоли бўлган, қидирилаётган жиноятчиларнинг, шунингдек, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларга ҳукм қилинган ёки шартли ҳукм қилинган шахсларнинг пайдо бўлиши ва яшириниши мумкин бўлган жойларни кузатишни амалга ошириш;
фуқаролардан тайёрланаётган ёки содир этилган жиноятлар тўғрисида хабар олинганда, ушбу фуқаролардан жиноятнинг содир этилган аниқ жойи, ким томонидан ва кимга нисбатан тайёрланаётганлиги ёки содир этилганлиги ҳақида ва мазкур жиноятни фош этиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа маълумотларни ёзиб олиш, булар ҳақида дарҳол навбатчига ва бевосита командирига ахборот бериш, жиноят содир этилишига йўл қўймаслик, уни тайёрлаётган ёки содир этган шахсларни аниқлаш ва ушлаш, жабрланганларга ёрдам кўрсатиш, гувоҳларни аниқлаш ҳамда тергов-тезкор гуруҳи етиб келгунига қадар жиноят содир этилган жойнинг қўриқланишини, ашёвий далиллар ва изларнинг дахлсиз сақланишини таъминлаш чораларини кўриш;
жиноят содир этилган жойга тергов-тезкор гуруҳи етиб келганидан сўнг, гуруҳ раҳбарининг кўрсатмаларини бажариш ва бу ҳақида навбатчига ахборот бериш;
патруллик йўналишларида (постларда), айниқса, фуқаролар гавжум бўлган жойларга алоҳида эътибор берган ҳолда қидирувда бўлган жиноятчилар ва бошқа қидирилаётган шахсларнинг белгилари бўйича уларни аниқлаш;
фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига қаратилган, мулкий ва бошқа турдаги жиноятларни аниқлаш, фош этиш, уларни содир этган шахсларни ушлашга қаратилган тезкор-қидирув фаолиятни, шунингдек, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича тадбирларни амалга оширишда ички ишлар органларининг бошқа бўлинмалари ходимларига кўмаклашиш;
тунги вақтларда жиноятчиликни кескин камайтириш ва олдини олиш мақсадида хизмат ҳудудларида жойлашган корхона, ташкилот, муассаса ва бошқа объектлар қоровуллари билан ҳамкорлик ўрнатиш;
хизмат ўташ ҳудудларида кўнгилочар-томоша объектлари, умумий овқатланиш ва савдо корхоналари, шу жумладан алкоголли маҳсулотларни сотиш жойларини белгиланган вақтда ёпилишини қонунчилик ҳужжатларига асосан тадбиркорлар фаолиятига аралашмаган ҳолда назорат қилиб бориш;
хизмат ҳудудидаги пробация ҳисобида турган шахсларни чекловларга амал қилаётганлигини текшириш;
хизмат ҳудудларида автотранспорт билан боғлиқ жиноятлар, қаровсиз қолдирилган моддий-товар бойликлар ўғирланишининг олдини олиш мақсадида аҳоли орасида профилактик, огоҳлантирув, тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш;
б) вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича:
кўчалар ва бошқа жамоат жойларида вояга етмаганлар ва ёшлар томонидан жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, содир этилганларини фош этиш;
назоратсиз ва қаровсиз қолган вояга етмаганлар, шунингдек, алкоголь, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки ақл-ирода фаолиятига таъсир кўрсатувчи бошқа моддалар таъсирида мастлик ҳолатида бўлган вояга етмаганлар аниқланганида, уларни ички ишлар органи навбатчилик қисми ёки таянч пунктига олиб бориш;
ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган вояга етмаганларни, уларнинг гуруҳ бўлиб тўпланиш жойларини аниқлаш чораларини кўриш, бу ҳақда навбатчига ахборот бериш, шунингдек, профилактика (катта) инспекторига хабар бериш;
вояга етмаганларни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар, ҳуқуқбузарликлар содир этишга, шу жумладан қимор ўйинларига, тиламчиликка, спиртли ичимликлар истеъмол қилишга, гиёҳвандлик ёки психотроп ва кишининг ақл-идрокига, иродасига таъсир қиладиган бошқа моддалар ёки воситаларни истеъмол қилишга, қонунчилик ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган айбли қилмишларни содир этишга жалб қилаётган шахслар аниқланганида, бу ҳақда навбатчи ҳамда профилактика (катта) инспекторига хабар бериш;
вояга етмаганларнинг тунги вақтларда жамоат жойларида ота-онаси (бошқа қонуний вакиллари) ёки болалар иштирокида тадбирларни амалга ошираётган шахсларнинг кузатувисиз юришларига (бўлишларига) йўл қўймаслик юзасидан профилактик чораларни кўриш;
в) йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга кўмаклашиш бўйича:
йўл ҳаракати қоидалари ва уни бузганлик учун қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик чораларини билиш;
алкоголь, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки ақл-ирода фаолиятига таъсир кўрсатувчи бошқа моддалар таъсирида мастлик ҳолатида бўлган ёки белгиланган ёшга тўлмаган (ёши сезилиб турган ёки ходимга аён бўлган) шахслар томонидан транспорт воситаларининг бошқарилишига йўл қўймаслик ва йўл-транспорт ҳодисаларига олиб келувчи бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш;
пиёдалар томонидан йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш, шу жумладан йўлнинг қатнов қисмида, шунингдек, пиёдалар ўтиш жойларида ҳаракатланиш чоғида телефондан фойдаланиш, аудио-, видеоматериалларни кўриш (эшитиш), китоб ёки даврий матбуот ўқиш ҳамда эътиборни чалғитадиган бошқа воситалардан фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ва ўз вақтида бартараф этиш;
йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда, бу ҳақда дарҳол навбатчига ахборот бериш ва йўл-патруль хизмати нарядига хабар бериш;
тергов-тезкор гуруҳи ёки йўл-патруль хизмати наряди етиб келгунига қадар жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, йўл-транспорт ҳодисаси юз берган жойни ўзгаришсиз ва ҳодиса изларининг сақланишини таъминлаш, ҳодиса иштирокчилари ва гувоҳларининг шахсини аниқлаш, ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолган транспорт воситасининг русуми, ранги, давлат рақам белгиси ва бошқа идентификация қилиш белгиларини аниқлаш чораларини кўриш;
йўл-патруль хизмати ходимлари билан биргаликда йўл ҳаракатига халақит берадиган тўсиқларни ўз вақтида бартараф этиш;
йўл ҳаракати қоидаларига риоя этмаган, қўпол қоидабузарликлар ёхуд
йўл-транспорт ҳодисалари келиб чиқишига сабабчи бўлган ҳайдовчилар аниқланганда (тўхтатилиб), воқеа жойига йўл-патруль хизмати инспекторлари чақиртирилиб, қонуний чора (билдирги асосида) кўрилишини таъминлаш;
г) транспорт объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича:
темир йўл ва метрополитен объектлари ҳамда аэропортларнинг тавсифини, улар яқинида хизмат ўтаётган нарядлар ва улар билан алоқа қилиш тартибларини, йўловчилар ташиш қоидаларини, йўловчиларнинг транспортдан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар турларини, транспорт ходимларининг асосий хизмат мажбуриятларини билиш;
қидирувда юрган жиноятчиларни, шунингдек, жазони ижро этиш муассасаларидан қочган шахсларни аниқлаш ва ушлаш;
йўловчиларнинг поезд юриб кетаётганда поездга чиқишига ва поезддан тушишига, юк поездларида ўзбошимчалик билан юришига, шунингдек, темир йўлларни белгиланмаган жойларидан кесиб ўтишига йўл қўймаслик;
темир йўл изларига поездлар қатновининг бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ашёларни қўйиш, сигнал бериш, алоқа иншоотлари ва қурилмаларини шикастлантириш ҳолатларининг олдини олиш ва бартараф этиш;
темир йўл станциялари, юк саройлари, контейнер майдончалари, юк ва саралаш паркларининг қўриқланадиган ҳудудларида бегона шахслар юришига йўл қўймаслик, транспорт ходимлари, шу жумладан ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ўқчиларига юклар ўғирланиши ва талон-тарож қилинишининг олдини олишда ёрдам кўрсатиш;
поезд жўнашидан олдин унинг бригадири (бошлиғи) ва машинисти билан алоқа ўрнатиш, йўловчиларнинг поездга чиқиши (тушиши) ва поезд ҳаракатланиши давомида жамоат тартибини сақлаш;
поезд ҳаракатланиши даврида, айниқса тунги вақтларда вагонларда патрулликни амалга ошириш, бунда асосий эътиборни содир этилиши мумкин бўлган мулкий турдаги жиноятларнинг олдини олишга қаратиш;
белгиланмаган жойларда тамаки ва алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилаётган шахсларни аниқлаш ва уларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарлик чораларини кўриш;
поезд бригадаси аъзолари, шу жумладан вагон кузатувчилари билан доимий алоқада бўлиш, фуқаролар уларнинг қонуний талабларини бажаришдан бош тортган ҳолларда уларга кўмаклашиш;
жиноятларни содир этганликда гумон қилинаётган шахсларни аниқлаш, уларни ва бошқа ҳуқуқбузарларни поезд тўхтайдиган навбатдаги станцияда Транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлинмалари ходимларига билдирги асосида топшириш;
вагон жиҳоз ва қурилмалари шикастлантирилишининг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш;
темир йўл транспорти ходимлари ва хизматчилари томонидан мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш (йўловчиларни чиптасиз ташиш ва темир йўл транспортида ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини бузиш билан боғлиқ бошқа) ҳолатларини аниқлаш, бу ҳақда поезд бригадири (бошлиғи)га хабар бериш ва тегишли Транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлинмаси бошлиғига билдирги билан ахборот бериш;
поезд ҳалокатга учраганда, шунингдек, авария, табиий офат, ёнғин ва бошқа фавқулодда ҳодисалар содир бўлганда, бу ҳақда дарҳол энг яқиндаги ички ишлар органига ахборот бериш, одамларни қутқариш, жабрланганларга ёрдам кўрсатиш чораларини кўриш, ҳодиса жойи ҳамда қаровсиз қолган мол-мулк қўриқланиши таъминлаш;
поезд охирги станцияга етиб келганда, йўловчилар, багажлар ва юклар тўлиқ туширилганидан сўнг бригада аъзолари билан биргалакда поезд вагонларини кўздан кечириш, унутиб қолдирилган буюмлар ва бошқа эгасиз мол-мулкни фуқаролар ёки юридик шахслар ихтиёрига топширилгунига қадар уларнинг сақланишини таъминлаш чораларини кўриш ва бу ҳақда навбатчига ахборот бериш.
ППХ саф бўлинмалари ходимлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.



Download 224.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling