Ызбекистон Республикаси ички ишлар идоралари


-§. Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати саф бўлинмалари ходимларининг “Е-патруль” тизимидан фойдаланиш тартиби


Download 224.5 Kb.
bet8/10
Sana21.04.2023
Hajmi224.5 Kb.
#1376544
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
razmer

8-§. Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати саф бўлинмалари ходимларининг “Е-патруль” тизимидан фойдаланиш тартиби




142. ППХ саф бўлинмалари ходимларининг замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
143. “Е-патруль” тизими орқали фуқаронинг шахсига доир маълумотлари (фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш манзили, туғилган санаси) ҳамда ҳуқуқбузарлик ёки бошқа (судланганлиги, қидирувдалиги ёки профилактик, пробация ёхуд маъмурий назорат ҳисобида туриши ва ҳоказо) маълумотлари жойида текширилиб, тезкорлик таъминланади, ортиқча оворагарчиликка йўл қўйилмайди.
144. “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ, ходимга бириктирилган планшет орқали маълум бўлган шахсга доир маълумотлар ошкор этилишига йўл қўйилмайди.
145. Ходим қуйидаги ҳолларда фуқароларни тўхтатиши ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатлари ёки “Е-патруль” тизими орқали уларнинг шахсини аниқлаши мумкин:
шахс жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган ёхуд қидирувда
деб гумон қилиш учун асослар мавжуд бўлганда;
шахсни содир этилган жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида маълумотга эга деб ҳисоблаш мумкин бўлганда;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ шахсни ушлаб туриш учун бошқа қонуний асослар мавжуд бўлганда.
146. ППХ саф бўлинмалари ходимлари шахсни тўхтатиб, ундан шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши ва “Е-патруль” тизими орқали унинг шахсини аниқлашни талаб қилганда шахсга уни тўхтатганлик ҳамда ундан шахсини аниқлаш талаб этилаётганлигининг сабаб ва асосларини тушунтириб бериши шарт, бунда хизмат доирасидаги маълумотлар мустасно.
147. Ёнида шахсни тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган фуқаро қуйидаги ҳолларда шахсига аниқлик киритиш учун ички ишлар органларига олиб борилади:
унинг шахсини планшет орқали аниқлаш имкони бўлмаган ҳолларда;
қидирувда бўлган ёки бедарак йўқолган шахслар аниқланган ҳолларда;
шахсига аниқлик киритиш жараёнида қаршилик кўрсатган ҳолларда;
жамоат жойларида ҳуқуқбузарлик содир этиш вақтида ушланганда (жойида маъмурий баённома тузиладиган ҳоллар бундан мустасно).
148. Ходимлар томонидан “Е-патруль” тизими орқали фуқароларнинг шахсини аниқлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
фуқаро билан суҳбатлашишдан олдин ходим ўзини таништиради ва хизмат гувоҳномасини кўрсатиш талаб этилган ҳолларда ходим томонидан хизмат гувоҳномаси фуқарога тўлиқ танишиб бўлгунга қадар кўрсатилади (бироқ гувоҳномани фуқарога бериш тақиқланади);
фуқаронинг шахсига аниқлик киритишда, муомала маданиятига риоя қилган ҳолда “Е-патруль” тизими орқали идентификациялаш учун планшет ёрдамида шахснинг бармоқ излари планшетнинг махсус сканери ёрдамида, агар бармоқ изи билан идентификация қилиш имкони бўлмаса, унинг юз тузилиши (юзнинг олд томони) расмга олиш орқали текширилади;
мулоқотга киришаётганда ходим ҳушёрликни йўқотмасдан, ўзини оғир, вазмин тутиб, ҳар қандай кутилмаган ҳаракатга тайёр туриши лозим;
суҳбат жараёнида ходим шахсга нисбатан ҳурматсизлик деб қабул қилиниши мумкин бўлган ножўя хатти-ҳаракатларни содир этиши, шу жумладан уяли алоқа воситаси орқали суҳбатлашиши мумкин эмас;
тақдим этилаётган ҳужжатларни эҳтиёткорлик билан кўздан кечиради, ҳужжатларни текшираётганда унинг ичида ишга тааллуқлиги бўлмаган буюмлар бўлса, уларни эгасига қайтаради (муомалада бўлиши тақиқланган ёки чекланган нарсалар бундан мустасно).
149. Ходимларга бириктирилган планшетлар доимий равишда соз, батарея қуввати тўлдирилган ва дастурий-техник таъминоти ишчи ҳолатда бўлиши лозим.
150. Ходим ўзига бириктирилган планшетни иш вақти тугаганидан сўнг (ёхуд бошқа сабабларга кўра планшетдан фойдаланиш зарурати мавжуд бўлмаган ҳолларда) ички ишлар органи раҳбари белгилаган жой (масъул ходим)га топширади ҳамда ушбу жой (масъул ходим)дан қабул қилиб олади.
151. ППХ саф бўлинмалари ходимларининг “Е-патруль” марказлаштирилган электрон тизимидан фойдаланиши:
ходим томонидан фуқароларнинг шахсига аниқлик киритиш тўғрисидаги қонуний талабларини барча давлат органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонунга асосан амалга оширилади;
фуқароларнинг шахсига доир маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми ва туғилга санаси)ни планшет орқали “Е-патруль” тизимига тўғри киритилишига ходим масъул ҳисобланади;
ходим “Е-патруль” тизимидаги шахсга доир маълумотларни учинчи шахсларга ошкор этилмаслиги ҳамда ушбу маълумотлардан ғаразли мақсадда фойдаланмаслик учун жавобгардир;
ходим планшет ёки бодикамерасидан эҳтиёткорона фойдаланиши керак, шунингдек, уни ўзга шахсларга бериш мумкин эмас;
бодикамеранинг носозлиги ёки қуввати тугаганлиги ходимга маълум бўлганда, ходим ушбу ҳолат юзасидан навбатчилик қисмига ахборот бериб, низоли ҳолатлар ёхуд ҳуқуқбузарликлар аниқланиш ҳолатларида бошқа видеоёзув ускуналаридан фойдаланган ҳолатни акс эттириш чоралари кўриши лозим;
планшет ёки бодикамера ходимнинг масъулиятсизлиги оқибатида йўқолган, учинчи шахсларга берилган, қасддан нобуд қилинган, унга ўрнатилган дастур
ва иловалар қасддан яроқсиз ҳолга келтирилган тақдирда, етказилган зарар бириктирилган ходим ҳисобидан тўлиқ қопланади.
152. Планшет ва бодикамерадан фойдаланиш борасида ушбу Низомда назарда тутилмаган масалалар қонунчилик ҳужжатлари ва Ўзбекистон Респуликаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли буйруқларига мувофиқ тартибга солинади.
168. Ҳар бир йўналишда хизматни ўташ хусусиятлари мазкур йўналиш паспортида белгиланади.
Йўналиш паспортида қуйидагилар кўрсатилади:
патруллик йўналиши, унинг масофаси, пост чегаралари ва маркази, характеристикаси, алоҳида хусусиятлари, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг таҳлиллари;
хизматни ўташ вақти;
алоҳида эътибор талаб этадиган жойлар;
йўналиш бўйича ҳаракатланиш тартиби ва хизматни ўташнинг асосий тактик усуллари;
нарядларнинг жиноятлар ва жамоат тартиби бузилишларининг олдини олиш ҳамда бартараф этишдаги, шунингдек, тезкор вазият мураккаблашган ҳолатлардаги алоҳида вазифалари;
қўшни нарядлар, ички ишлар органларининг навбатчилик қисмлари, профилактика инспекторлари, жамоатчилик тузилмалари, фидокор ёшлар билан ўзаро ҳамкорлик ва алоқа қилиш тартиби ва усуллари.
169. Йўналиш паспорти икки нусхада тайёрланади ва бир нусхаси ППХ саф бўлинмасининг навбатчилик қисмида сақланади, иккинчиси эса нарядга хизматни бошлашдан олдин туман (шаҳар) жамоат тартибини сақлаш бўлинмалари, ППХ саф бўлинмалари (отряд, гуруҳ) командири томонидан берилади.
170. Нарядларнинг тури ва уларнинг таркиби бириктирилган ҳудуднинг хусусиятлари ҳамда тезкор вазиятдан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Бунда автопатруль, мото, пиёда ва отлиқ патруллар сонининг мутаносиблиги (пропорция) эътиборга олиниши керак.
Патруллардан нарядларнинг доимий бўлиши шарт бўлмаган, кўриниши чекланган ҳудудларда фойдаланилади.
Постлар кун давомида ёки маълум бир вақт мобайнида нарядлар томонидан узлуксиз кузатув олиб бориш талаб қилинадиган жойларга қўйилади.
Қўйилган вазифаларни бажаришга бир нафар ички ишлар ходими имконияти бўлмаган жойларга жуфт нарядлар қўйилади (одамлар оммавий йиғиладиган жойларда, маҳаллаларда, поездларни кузатиб боришда ва ҳ.к.).
Патруль-пост нарядлари постлар ва патруллик йўналишларида хизматни профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси, фидокор ёшлар, Миллий гвардия билан ҳамкорликда ўташади.
171. Тезкор вазиятдан келиб чиққан ҳолда ички ишлар органлари нарядлари учун ҳар бир пост ва патруллик йўналиши бўйича алоҳида вазифалар белгиланади:
пост ва патруллик йўналишида хизматни қачон, қаерда ва қайси вақтларда ўташ;
нималарга алоҳида эътиборни қаратиш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича ёки улар тўғрисида хабар олганда қандай ҳаракатларни амалга ошириш;
хизмат йўналиши бўйича ҳаракат қилиш тартиби ва хизмат ўташнинг тактик усуллари;
қўшни постлар ва патруллик йўналишлари, тезкор хизматлар таркиби, профилактика инспекторлари, профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси билан ҳамкорлик қилиш ва алоқа ўрнатиш тартиби, навбатчи билан алоқани боғлаб туриш усуллари.
172. Ички ишлар органи нарядларига хизматни ўташ учун битта босқич мобайнида бир ёки бир нечта йўналишлар бириктирилиши мумкин. Бундай ҳолларда патрулга тегишли варақалар берилади. Уларда бир йўналишдан бошқасига ўтиш навбати ва тартиби, йўналишларнинг чегараси, маркази ҳамда ҳар бир йўналиш бўйича наряднинг алоҳида вазифалари кўрсатилади.
Қўшимча патруллик йўналишини қўйиш зарурати туғилганда, уларда хизматни ўташнинг алоҳида хусусиятлари йўриқномада айтиб ўтилади ва хизмат дафтарига ёзиб қўйилади.
173. Тезкор вазият кескин ўзгарганда, фавқулодда ҳолатлар юзага келганда, оммавий тадбирлар, махсус ва алоҳида тадбирлар ўтказилганда аниқ вазифаларни ҳал қилиш учун ўтказиладиган тадбирларнинг миқёси ва аҳамиятига қараб махсус режалар, буйруқлар ишлаб чиқилади.
174. Пост ва патруллик йўналишларидаги тезкор вазиятни чуқур ўрганиш, ходимлар томонидан ўз олдиларига қўйилган вазифаларнинг тўлиқ бажарилишига эришиш мақсадида шахсий таркиб бир пайтнинг ўзида 2-3 та пост ва патруллик йўналишларига бириктирилади, заруратсиз бошқа йўналишларга хизматга жалб этилмайди.
Ҳаракатдаги гуруҳлар таркибига махсус тайёргарликдан ўтган ходимлар тайинланади.
175. Жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қарорларни қабул қилишда, Жамоат тартибини сақлаш хизматига жалб этиладиган куч-воситалардан комплекс фойдаланиш ва бошқариш режасига мувофиқ муайян суткалар учун тезкор вазиятдан келиб чиққан ҳолда ички ишлар органи бошлиғи ва ППХ саф бўлинмаси командирининг мазкур Низомнинг 8-иловасига мувофиқ қарори (кейинги ўринларда – қарор) қабул қилинади.
Патруллик йўналишларида жамоат тартибини сақлаш, хавфсизликни таъминлаш, жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш мақсадида мазкур қарорларни туман (шаҳар) ички ишлар бўлими бошлиқлари томонидан ҳудуддаги тезкор вазиятдан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқишга ва унга тегишли ўзгартиришлар киритишга рухсат берилади.
Маҳаллалар кесимида тезкор вазиятдан келиб чиққан ҳолда “Қизил”, “Сариқ” ва “Яшил” ҳудудларда патруль-пост наряларининг куч ва воситаларини кунлик дислокацияси ўзгартириб борилиши мумкин.
176. Заруратдан келиб чиққан ҳолда ички ишлар органи бошлиғи (туман, шаҳар ИИБ бошлиқлари) ва ППХ саф бўлинмаси командири қарор қабул қилишдан олдин ўз ўринбосарлари ва бошқа масъул ходимлар иштирокида рекогносцировка (патруль-пост хизмати ўталадиган жойда ўрганиш) ўтказадилар. Бунда сафарбар этиладиган куч ва воситаларнинг сони, постларнинг жойлашуви, патруллик йўналишларининг чегараси, ППХ нарядининг тури, сони, таркиби ва мажбуриятлари, хизмат ўташ тартиби ва вақти, захиранинг жойлашуви ва вазифаси белгиланади.


6-§. Электрошок қурилмаларини қўллаш тартиби


193. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан электрошок қурилмаларини ишлатиш, қўллаш ва улардан фойдаланиш “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


194. Фуқароларнинг ёки ички ишлар органи ходимининг ҳаёти ва соғлиғига бевосита хавф туғилса ички ишлар органи ходими қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ электрошок қурилмасини қўллаш нияти ҳақида огоҳлантирмаслик ҳуқуқига эга.
195. Ички ишлар органи ходимлари қуйидаги ҳолларда электрошок қурилмаларини қўллаш ҳуқуқига эга:
фуқарога ёки ички ишлар органи ходимига қилинган ҳужумни қайтаришда;
гаровдагиларни озод қилишда;
жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарликка чек қўйишда;
ички ишлар органи ходимларига қаршилик кўрсатилишига чек қўйишда;
жиноят содир этиш чоғида ёки уни содир этганидан кейин дарҳол кўриб қолинган, яширинишга уринаётган шахсларни ушлашда;
ушлаб турилган, қамоққа олинган, маъмурий қамоққа олинган шахсларни, озодликдан махрум қилинган шахсларни, қўриқ остидаги шахслар ва маҳкумларни олиб бориш, қўриқлаб бориш, қўриқлашда ва назорат қилиш давомида уларнинг қочишга уриниши, атрофдагиларга ёки ўзига зарар етказишини бартараф этиш мақсадида, шунингдек, ушбу шахсларни куч ишлатиб озод қилишга бўлган уринишларга чек қўйишда;
зўравонлик билан ушлаб турилган шахсларни, эгаллаб олинган биноларни, хоналарни, иншоотларни, транспорт воситаларини ва ер участкаларини озод қилишда.
196. Ички ишлар органи ходими қонунчилик ҳужжатлари билан ўқотар қурол ишлатишга рухсат этилган барча ҳолларда ҳам электрошок қурилмаларини қўллаш ҳуқуқига эга.
197. Ички ишлар органи ходими электрошок қурилмасини қўллагандан сўнг қуйидаги ишларни амалга оширади:
фуқарога нисбатан электрошок қурилмаси қўлланилганда билдирги орқали бевосита командирлари, ҳудудий ички ишлар органи раҳбарларига ҳамда ўрнатилган тартибда прокуратурага хабар берилади;
фуқарога тан жароҳати етказилса ёхуд у ҳалок бўлса, бу хақида имкон қадар қисқа, лекин йигирма тўрт соатдан ошмаган вақт ичида ушбу фуқаронинг қариндошлари ёки яқин шахсларига хабар бериш;
ҳодиса жойини ўзгаришсиз сақлашга қаратилган чораларни кўриш;
тан жароҳати олган фуқароларга ва маҳкумларга биринчи ёрдам кўрсатиш.



Download 224.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling