Ызбекистон Республикаси ички ишлар идоралари


-боб. Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати саф бўлинмаларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, ваколатлари ва жавобгарлиги


Download 224.5 Kb.
bet4/10
Sana21.04.2023
Hajmi224.5 Kb.
#1376544
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
razmer

4-боб. Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати саф бўлинмаларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, ваколатлари ва жавобгарлиги


1-§. ППХ саф бўлинмаларининг хизматни ташкил этишдаги
ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги

17. Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ППХ саф бўлинмалари қуйидаги ҳуқуқларга эга:


ички ишлар органларининг бошқа бўлинмаларидан ППХ саф бўлинмалари зиммасига юклатилган тадбирларни амалга оширишда кўмаклашишни талаб қилиш;
бошқарув қарорларини қабул қилиш, ахборот-таҳлил ва ҳисобот маълумотларини тайёрлаш учун ички ишлар органларининг бошқа бўлинмаларидан ҳамда бошқа давлат органлари ва ташкилотлардан зарур бўлган ҳужжатлар (уларнинг нусхалари), маълумотлар ва бошқа материалларни сўраб олиш;
ППХ саф бўлинмалари зиммасига юклатилган вазифаларни ҳал қилиш мақсадида ички ишлар органлари маълумотлар базасидан фойдаланиш;
фуқароларни уларнинг розилиги билан жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш ишларига жалб этиш;
ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабаблари ва уларга имкон берувчи
шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича давлат органлари ва ташкилотларининг мансабдор шахсларига бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномаларни киритиш;
жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини бузувчи турмуш тарзи, ҳаракати ёки ҳаракатсизлигини ёхуд ўзининг ғайриижтимоий хулқ-атвори хавфлилиги туфайли ҳуқуқбузарлик содир этиш эҳтимоли ҳолатида бўлган фуқарони аниқланган жойнинг ўзида расмий огоҳлантириш;
махсус автомобилларни, чет эл делегацияларини, автомобиль колонналарини, қимматбаҳо ва хавфли юкларни кузатиб боришни амалга ошириш;
зарур бўлганда кўчалар ва автомобиль йўлларидаги транспорт воситалари ҳамда пиёдалар қатновини чеклаш ёки тақиқлаш;
зарур ҳолларда транспорт воситаларини тўхтатиш ва ҳайдовчиларнинг транспортни бошқариш ҳамда фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларини, йўл варақалари ва ташиб кетилаётган юкларининг транспортдаги юкларга ҳамда ҳужжатларга мос келишини текшириш, транспорт воситаларидан ноқонуний мақсадларда фойдаланганлиги гумон қилинганда, маст ҳолатдаги, шунингдек, транспорт воситасини бошқариш ва фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари бўлмаган шахслар аниқланганида йўл-патруль хизмати ходимларига хабар бериш;
жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга доир ишларда иштирок этиш.
ППХ саф бўлинмалари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
18 ППХ саф бўлинмалари қуйидагиларга мажбур:
жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасига оид қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларини билиш ва уларга амал қилиши;
ички ишлар органларининг бошқа бўлинмалари ходимларига, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакилларига улар зиммасига юклатилган мажбуриятларнинг бажарилишида кўмаклашиш;
жамоат жойларида ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш;
жамоат тартибини бузган ва бошқа ҳуқуқбузарларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган чораларни кўллашда, уларга ушбу чоралар қандай ҳуқуқбузарлик учун ва қайси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ қўлланилаётганлигини тушунтириш;
жиноят, ҳуқуқбузарлик содир этган ёки содир этганликда гумондор шахсларни қўлга олиш вақтида уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, содир этган ноқонуний хатти-ҳаракатлари билан таништириш;
жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳар қандай ҳодиса ҳамда техник ёрдам кўрсатиш ва авария хизматларини жалб этиш зарурати тўғрисида ҳудудий ички ишлар органлари ҳамда навбатчилик қисмларига хабар бериш;
фуқароларнинг қаровсиз қолдириб кетилган мол-мулклари аниқланганда яқин орадаги ИИБларга топшириш ҳамда кўча ва жамоат жойларида фуқаролар томонидан маст ҳолатда ўзаро жанжаллашиш, бир-бирларига турли даражадаги тан жароҳатлари етказиш ва безорилик каби жиноятлар содир этилаётган жараёнда ППХ нарядлари иштирок этиб, ушбу ҳолатлар олдини олганлиги юзасидан навбатчилик қисмига билдирги орқали ахборот бериш.
ППХ саф бўлинмалари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
19. ППХ саф бўлинмалари ўз зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавобгардир.
20. ППХ саф бўлинмаси ходими ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги, шунингдек, хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги ёки хизмат интизомини бузганлик учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
21. ППХ саф бўлинмаси ходимининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги туфайли жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарар, белгиланган тартибда қопланади, ушбу сумма кейинчалик айбдор шахсдан ундириб олинади.



Download 224.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling