Ызбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги
Download 1.12 Mb.
|
futbol sport turiga yangi texnologiyalarni tadbiq etish
СКАРАБЕЙ
“Скарабей” интерактив технология бўлиб, у ўқувчиларда фикрий боглиқлик, мантиқ, хотиранинг ривожланишига имконият яратади, қандайдир муаммони хал қилишда ўз фикрини очиқ ва эркин ифодалаш махоратини шакллантиради. мазкур технология ўқувчиларга мустақил равишда билимнинг сифати ва савиясини холис бахолаш, ўрганилаётган мавзу хақидаги тушунча ва тасаввурларни аниқлаш имконини беради. у, айни пайтда, турли гояларни ифодалаш хамда улар орасидаги боглиқликларни аниқлашга имкон яратади. “Скарабей” технологияси хар томонлама бўлиб, ундан ўқув материалининг турли босқичларини ўрганишда фойдаланилади: бошида – ўқув фаолиятини рагбатлантириш сифатида; мавзуни ўрганиш жараёнида – унинг мохияти, тузилиши ва мазмунини белгилаш; улар орасидаги асосий қисмлар, тушунчалар, алоқалар характерини аниқлаш; мавзуни янада чуқурроқ ўрганиш, янги жихатларини кўрсатиш; охирида – олинган билимларни мустахкамлаш ва якунлаш мақсадида. “скарабей” технологияси ўқувчилар томонидан осон қабул қилинади, чунки у фаолиятнинг фикрлаш, билиш хусусиятлари инобатга олинган холда ишлаб чиқилган. у ўқувчилар тажрибасидан фойдаланишни кўзда тутади, рефлектив кузатишларни амалга оширади, фаол ижодий излаш ва фикрий тажриба ўтказиш имкониятларига эга. мазкур технологиянинг айрим афзалликлари сифатида идрок қилишни енгиллаштирувчи чизма шакллардан фойдаланишни кўрсатиш мумкин. “скарабей” алохида ишларда, кичик гурухларда хамда ўқув жамоаларида қўлланиши мумкин. РЕЗЮМЕ Бу технология мураккаб, кўптармоқли, мумкин қадар, муаммо характеридаги мавзуларни ўрганишга қаратилган. Технологиянинг мохияти шундан иборатки, бунда мавзунинг турли тармоқлари бўйича бирйўла ахборот берилади. айни пайтда, уларнинг хар бири алохида нуқталардан мухокама этилади. масалан, ижобий ва салбий томонлари, афзаллик, фазилат ва камчиликлари, фойда ва зарарлари белгиланади. бу интерактив технология танқидий, тахлилий, аниқ мантиқий фикрлашни муваффақиятли ривожлантиришга хамда ўз гоялари, фикрларини ёзма ва огзаки шаклда ихчам баён этиш, химоя қилишга имконият яратади. Бу технология умумий мавзунинг айрим тармоқларини мухокама қилувчи кичик гурухларнинг, хар бир қанташувчининг, гурухнинг фаол ишлашига қаратилган. Бу технология мавзуни ўрганишнинг турли босқичларида қўлланилиши мумкин: бошида: ўз билимларини эркин фаоллаштириш; мавзуни ўрганиш жараёнида: унинг асосларини чуқур фахмлаш ва англаб етиш; якунлаш босқичида: олинган билимларни тартибга солиш. Асосий тушунчалар қуйидагилар: аспект билан предмет, ходиса, тушунча текширилади; афзаллик – бирор нарса билан қиёслангандаги устунлик, имтиёз; фазилат – ижобий сифат; нуқсон – номукаммаллик, қоидаларга, мезонларга номувофиқлик; хулоса – муайян бир фикрга, мантиқий қоидалар бўйича далилдан натижага келиш; таълимдан ташқари “Резюме” технологияси тарбиявий характердаги қатор вазифаларни амалга ошириш имконини беради; жамоа, гурухларда ишлаш махорати; муаммолар, вазиятларни турли нуқтаи назардан мухокама қилиш махорати; муросали қарорларни топа олиш махорати; ўзгалар фикрига хурмат; -хушмуомалалик; ишга ижодий ёндашиш; фаоллик; муаммога диққатини жамлай олиш махорати. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling