Ызбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги


Ёш футболчиларга машғулотларда қўйиладиган умумий жисмоний тайёргарлигини оширишнинг замонавий техналогиялари


Download 1.12 Mb.
bet12/22
Sana01.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1315835
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   22
Bog'liq
futbol sport turiga yangi texnologiyalarni tadbiq etish

1.4. Ёш футболчиларга машғулотларда қўйиладиган умумий жисмоний тайёргарлигини оширишнинг замонавий техналогиялари
Спортчиларнинг умумий тайёргарлигида, улар танлаган спорт тури учун хос бўлмаган, бироқ спорт фаолиятида муваффақиятга эришиш учун бевосита ижобий таъсир кўрсатадиган ҳар томонлама жисмоний қобилиятларни тарбиялаш назарда тутилади (М.А. Годик, В.Н. Платонов, 1988).
Футболчининг жисмоний тайёргарлиги спорт машғулотининг муҳим таркибий қисмларидан бири ҳисобланади ва жисмоний сифатлар – куч, чидамлилик, эпчиллик, тезкорлик, чаққонликни ривожлантиришга қаратилган жараёндир
Футболчининг умумий жисмоний тайёргарлиги юқори натижаларга эришиш учун пойдевор асос ҳисобланади. У асосан қуйидаги вазифаларни ҳал этишни таъминлайди:
1. Футболчи организмининг ҳар томонлама гармоник ривожлантириши, унинг функционал имкониятларини ошириши, жисмоний сифатларини ривожлантириш.
2. Саломатлик даражасини ошириш.
3. Шиддатли тренировка ва мусобақа нагрузкалари даврида фаол дам олишдан тўғри фойдаланиш. Умумий жисмоний тайёргарлик махсус тайёргарлик учун замин яратади. Яъни танланган спорт турида камол топиш учун зарур шарт-шароит сифатида кучлиликни, тезкорликни, чидамлиликни, эпчилликни, чаққонликни ҳар томонлама ривожланишини таъминлайди.
Сўнгги йилларда нашр этилган спорт адабиётларида спорт машғулотларига спортнинг жисмоний ҳаракатини бошқариш жарёни сифатида қараш кўп бора таъкидланган. Ҳозирги пайтда тестлар спортнинг ҳар хил турларида кенг қўлланилади, улардан тезкор жорий ҳамда оралиқ назоратда фойдаланилади. Футбол соҳасида мутахассислар спортчиларнинг жисмоний тайёргарлигини турли жиҳатдан баҳолашга энг кўп аҳамият берадилар.
Футболчиларнинг ўйин фаолияти фақат сакраш, югуриш ва юришдан иборат эмас, балки уларнинг ҳаракати анчагина мураккабдир. Бу жараёнда улар рақиб билан курашиши, энг катта тезликда югуриши, мураккаб тактик вазифаларни бажаришади. Шунинг учун футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги уларнинг ўйин фаолияти характерини ҳисобга олган ҳолда, техник ва тактик маҳоратини такомиллаштиришга асос бўлсин.
Р.А. Акрамов, А.А. Сучилинлар (1987) футболчининг умумий тайёргарлиги жисмоний қобилиятни ҳар томонлама тарбиялаш, умумий иш қобилиятини ошириш вазифаларини ҳал қилиниши ва умумий ривожлантирувчи машқларнинг шуғулланувчилар организмига умумий таъсир кўрсатувчи спортнинг бошқа турлари билан боғлиқлигини таъкидлайдилар.
Г.А.Лисенчук (2003), В.Н.Шамарадин (1997), А.А. Сучилинлар (1988) умумий тайёргарликни ошириш мақсадида қўлланиладиган кўпгина машқлар организмга ҳар томонлама таъсир кўрсатишини, жумладан, баланд-паст жойларда узоқ муддат югуриш кўпроқ чидамлиликни, қисқа масофаларда жадал югуриш тезликни ривожлантиришга, гимнастик машқлар чаққонликни ўстиришга қаратилишини эътироф этишган.
Умумий жисмоний тайёргарликда мушак-пайларнинг ривожланиши ва мустаҳкамланишига, ички аъзо ва тизимлар функциясини такомиллаштиришга, ҳаракатларни координация қилишни яхшилаш ва ҳаракат сифатларининг умумий даражасини оширишга эришилади.
Кўпгина мутахассислар жисмоний сифатларни ривожлан-тиришга қаратилган махсус машқлар ёрдамида айрим техник усулларни ривожлантириш мумкинлигини ва бунинг учун одатда, бажариш характери тузилишига кўра техник усул ёхуд унинг алоҳида элементларига ўхшаш бўлган махсус машқлар қўллашни тавсия этганлар.
Педагогик нуқтаи назардан жисмоний тайёргарлик умумий ва махсус жисмоний тайёргарликка ажратилади. Умумий жисмоний тайёргарлик (УЖТ) юқорида кўрсатиб ўтилган масалаларни ҳал қилиб, махсус жисмоний тайёргарликка пойдевор ҳисобланади. Футболчи умумий жисмоний тайёргарлигининг асосий воситаси сифатида предметлар билан ва предметларсиз бажариладиган машқлар, гимнастика машқлари, бажариладиган ҳаракатлар интенсивлигини мунтазам равишда алмаштирган ҳолда жуфт-жуфт бўлиб машқ қилиш, ҳаракатли ва спорт ўйинлари, эстафеталар, кросслардан фойдаланилади.
Спортчининг жисмоний қобилияти ёки унинг ҳаракат қилиш имкониятларини куч, тезкорлик, чаққонлик сифатларидан аниқласа бўлади. Жисмоний сифатларни такомиллаштириш асосида организмнинг ўз ишлаш қобилияти даражасидан такрорий ортиқча, жисмоний юкламага бардош бера олиши ётади.
Ёш футболчилар билан ишлашдаги дастлабки тайёргарлик босқичида ҳар томонлама жисмоний тайёргарликни эгаллашга, соғлиқни мустаҳкамлаш ва гармоник ривожланишга, хилма-хил кўникма ва малакаларни эгаллаб олишга, футбол ўйини техникаси ва тактикасининг бошланғич асосларига ўргатишга қаратилган воситалар комплексидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Жисмоний тайёргарликнинг бу вақтдаги вазифаси, аввало, ёш футболчиларнинг ҳаракат функцияларини (куч, тезкорлик, чидамлилик, чаққонлик ва эпчиллик, шунингдек ўз ҳаракатларини вақт оралиғида, ҳавода ва мускулларнинг зўр бериш даражасига кўра бошқара билиш ҳаракат функциясининг асосий компонентларидир) шакллантиришдан иборат бўлади. Ҳаракатлар тезлигини тарбиялашга катта эътибор бериш керак, чунки болалик ва ўсмирлик ёшида ана шу энг муҳим жисмоний сифатни тарбиялаш учун кенг имкониятлар мавжуддир.
Шуни қайд қилиш керакки, дастлабки тайёргарлик ва бошланғич спорт ихтисослашуви босқичларида тезкорлик, чаққонлик билан мустаҳкам боғлиқ равишда тарбияланади, бу эса силжишнинг (бир жойдан иккинчи жойга ўтишнинг) рационал техникасини эгаллаб олиш учун зарур асос яратади. 8-12 ёшлар мобайнида югуришдаги максимал тезликнинг анчагина ортиши ҳаракатлар тезлигининг табиий ўсиши билан боғлик. 12-14 ёшда эса тезлик асосан тезлик-куч сифатларининг ва мускул кучининг ўсиб бориши туфайли ортади.
Шунинг учун тезкорликни ривожлантиришда югуриш суръати ва катта мускул кучини талаб этадиган ҳаракатлар частотасини максимал равишда оширишга ҳаракат қилиш керак. Бунда табиий ҳаракатларга кўпроқ ўрин бериш лозим. Ўйин, мусобақа шаклида бажариладиган спорт ўйинлари ва ҳаракатли ўйинлар, машқлар ҳам жуда катта ёрдам кўрсатиши мумкин.
Ўйин машқларини бажариш ёш футболчиларни ғалабага эришиш учун максимал куч сарфлашга мажбур этади. Ўйин материали машғулотдаги умумий вақтнинг 50% часини эгаллаши керак. Ҳар бир машқ қисқа вақт ичида (10-15 сек) бир неча серияли усулда бажарилади, дам олиш интервали 10-15 мин бўлади. Максимал тезлик билан қайта югуриш муҳим аҳамиятга эга, бу 20 м гача масофада эстафета усулида бажарилади. Машғулотларга эстафеталардан ташқари 10-15 м га югуриш бўйича назорат машқларини киритиш ҳам тавсия этилади. Мураккаб ҳаракат реакциясини ва ҳаракатлар частотасини ривожлантириш учун турли спорт ҳолатидаги югуриладиган тезкорлик машқларидан кенг фойдаланиш керак. Бу машқлар турли хил кўрув сигналларига биноан, югуриш йўналишини ўзгартириб бажарилади. Бу эса ўйин жараёнида вужудга келадиган мураккаб вазиятларни осонлаштириб, сигналларнинг ҳар бирига жавоб ҳаракатлари билан реакция кўрсатиш имконини беради.
Бошланғич спорт ихтисослашуви босқичида кенг кўламдаги ўйинлар, ўйин машқларини қўллашдан ташқари, асосий жисмоний сифатларни, аввало тезкорлик ва кучни ривожлантирувчи махсус тайёргарлик машқлари комплексларидан фойдаланиш мумкин. Бу ҳар томонлама жисмоний тайёргарликнинг мустаҳкам базасини яратиш учун қулай шарт-шароит яратади. Кўпроқ тезкорликни ривожлантиришга қаратилган комплексларни дарснинг асосий қисми бошларида қўллаш керак, шундан сўнг бу сифатни такомиллаштиришга ёрдам берувчи ўйинларни қўллаш лозим. Куч талаб қилувчи тегишли ўйинлар ва ўйин машқлари комплексига, шунингдек чидамлиликни кўрсатишни талаб этадиган ўйинлар комплексларига анча кам вақт ажратилади. Улар тегишлича дарснинг ўртасида ва охирида ўтказилади.
Ўйинлар ва махсус тайёргарлик машқлари комплексларини ўз ичига олувчи воситаларнинг ранг-баранглиги болалар ва ўсмирларнинг умумий жисмоний тайёргарлигини яхшироқ такомиллаштиришга ва унинг заминида уларнинг асосий жисмоний сифатларини махсус равишда ривожлантиришга ёрдам беради.
Машғулот системали равишда олиб борилиши, режа асосида узоқ вақт мобайнида тўхтатилмаслиги керак. Фақат шундагина у футболчилар маҳоратини оширишнинг муҳим омили бўлиши мумкин.
Машғулот жараёнида футболчиларда ижобий эмоционал ҳолат вужудга келтириш учун уларга машғулот ва мусобақаларнинг мақсади, натижаларини тушунтириб бериш зарур. Шунингдек, машғулотнинг турли хил услублари, шакллари ва воситаларини қўлланиш, шароитни ўзгартириш, машғулотга мусобақа элемент-ларини киритиш керак.
Машғулот ва мусобақалар учун қулай шароитлар яратиш зарур. Шу билан бирга футболчи мусобақа жараёнида кўп маротаба турли шароитларга дуч келиши мумкинлигини унутмаслик керак. Шунинг учун у бу шароитларга мослаша билиши лозим, бунга эса махсус машғулот ёрдамида эришилади.
Машғулот жараёнида футболчиларнинг лаёқати ва маҳорати ортиб бориши учун бутун машғулот давомида қатъий равишда педагогик ва врач назоратини йўлга қўйиш зарур. қуйидагилар машғулотни мақсадга мувофиқ тузишнинг асосий шартларидир:
1. Спорт нагрузкаларининг меъёрини белгилашда тадри-жийлик.
2. Мусобақа, машғулот ва дам олишни тўғри навбатлантириш.
3. Спорт фаолиятининг оптимал ритми.
4. Машқлар, машғулот ва мусобақаларни тақсимлашда системалилик ва изчиллик.
Спорт нагрузкалари умумий иш ҳажмини, машғулотлар жадаллиги ва уларнинг давомийлигини ошириш ҳисобига аста-секин кўпайтириб борилади. Бунда қуйидагиларни:
А) ҳар бир машғулот ва мусобақани ўтказишда ишга секин-аста киришишни;
Б) дам олиш, касаллик, жароҳатланиш ва машғулотдаги бошқа узилиш (маълум вақтгача машғулот қилмаслик)дан кейин ишга аста-секин киришишни;
В) йиллик циклларнинг айрим қисмлари, босқичлари, даврларида спорт нагрузкаларини аста-секин ошириб бориш ва камайтиришни назарда тутиш лозим.
Ҳар бир машғулот ва мусобақадан олдин чигил ёзиш машқлари ўтказилади. Унинг мазмуни эса футболчиларнинг ҳолати ва уларнинг индивидуал хусусиятлари ҳамда атроф-муҳит шароитига қараб ўзгартирилади.
Машғулотларида узилиш бўлган ва бу узилиш уларнинг ишчанлик қобилиятига салбий таъсир кўрсатган футболчилар учун махсус машғулот режими тузилади, бу ҳол уларнинг бутун гуруҳнинг тайёргарлик даражасига етиб олгунларига қадар давом этади. Бунда машғулотларни жадаллаштириш эмас, балки машғулот мусобақаларга аста-секин киришиш муҳим аҳамиятга эга.
Машғулот цикллари ва ўйинлар оралиғидаги циклларда мусобақалар ва дам олиш кунларидан машғулотларга, ўртача нагрузкали машғулотдан катта нагрузкали машғулотларга ва аксинча, катта нагрузкали машғулотларга аста-секинлик билан ўтилишига риоя қилинади.
Нагрузкалар икки кун дам олиш оралиғида ўзгартириладиган, кейин эса тахминан дам олгандан кейинги тартибда давом этадиган цикл машғулот қилиш цикли деб аталади. Мусобақа ҳам машғулот воситаси ҳисобланади.
Нагрузкалар икки мусобақа оралиғида ўзгартириладиган, тахминан ҳар бир мусобақадан кейинги тартибда такрорланадиган цикл ўйинлар оралиғидаги цикл деб аталади.
Мусобақалар спорт нагрузкалари даражасини аниқлаш учун ориентир (мўлжал) бўлиб хизмат қилади. Маълумки, улар футболчининг организмига катта таъсир кўрсатиши билан машғулотлардан фарқ қилади. Катта нагрузкали машғулотлар мусобақада қатнашганда кузатиладигандек аниқ ифодаланган реакция ҳосил қилмайди. Бунда қуйидагиларни айтишнинг ўзи етарли, ўртача нагрузкали машғулотдан кейин футболчилар 1 кг оғирлик, катта нагрузкали машғулотдан кейин – 2 кг га яқин, мусобақадан эса – 3 кг оғирлик йўқотадилар. Томир уриш частотаси, қон босими, нафас олиш тезлиги, динамометрия, кўзнинг электр сезувчанлиги ва бошқа кўрсаткичларнинг ўзгариш маълумотларига кўра ҳам тахминан шундай физиологик ўзгаришларни кузатиш мумкин.
Жисмоний нагрузкаларнинг айрим функцияларга, шунингдек тикловчи реакцияларга таъсири қўлланиладиган машқ турлари, уларни бажариш жадаллиги ва давомийлиги, машқларнинг қанча такрорланиши ва улар оралиғидаги паузаларнинг кўп-озлиги билан белгиланади.
Физиологик таъсирнинг йўналиши бўйича машғулот нагрузкалари қуйидаги турларга бўлинади:
кўпроқ аэроб функцияларга (ўпкадан нафас олиш, юрак, қон айланиш аппарати, кислороднинг тўқималарда фойдаланилиши системаси ва ҳоказолар) таъсир этувчи нагрузкалар;
аралаш равишда аэроб-анаэроб таъсир этувчи нагрузкалар (организмнинг ҳам аэроб, ҳам анаэроб функцияларининг ривожланишига стимул берувчи нагрузкалар);
анаэроб-гликолитик таъсир этувчи нагрузкалар;
анаэроб-алактат таъсир этувчи нагрузкалар;
анаболик алмашинув соҳасига кўпроқ таъсир этувчи нагрузкалар (мускул массаси ва кучининг ортишига олиб келувчи оқсил бирикмаларининг синтези).
Футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигига қўйиладиган специфик талаблар характерига кўра нагрузкалар қуйидагилар учун фойдаланилади; яъни:
тезлик-куч тайёргарлиги учун;
умумий чидамлиликни ошириш учун;
тезликка чидамлиликни ошириш учун.
Нагрузкалар ҳажмига кўра катта, ўрта, кичик нагрузкаларга бўлинади. Бунда специфик машқлардан ҳам (техник-тактик машқлар), носпецифик машқлардан ҳам (тўпсиз бажариладиган) фойдаланилади.
Нагрузкаларни режалаштиришда унинг ҳажми машғулотнинг давомийлиги билан эмас, балки жадаллиги билан белгиланишини ёдда тутиш керак. Масалан, минутига 165-180 марта ЧСС билан тўп тепиб бажариладиган 70 минутлик иш – катта нагрузка, худди шунча вақт давомида минутига 130-150 марта ЧСС билан тўп тепиб ишлаш кичик нагрузкали машғулот ҳисобланади.
Турли хилдаги спорт нагрузкаларидан кейин футболчилар организмидаги тикланиш жараёнларининг қонуниятларини билиш жуда муҳимдир. Тикланиш жараёнлари қандай содир бўлиши бир қатор белгилар (қон босими, электрокардиограмма кўрсаткичлари, оғирлик, қўлнинг мускул кучини ўлчаш, қон томирларининг тонуси, юракнинг қисқариш частотаси, кўзнинг электрик сезувчанлиги: қўшимча нагрузкаларга кўрсатиладиган таъсир ва бошқалар) бўйича ўрганилади.
Машғулот ва мусобақа футболчилар организмида чарчашнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади; тўлиқ тикланиш учун, айниқса нерв ҳужайраларининг тикланиши учун организмга етарли бўлган дам олиш имконияти берилмаса, бу чарчаш ҳолдан тойишга ўтиб кетиши мумкин. Дам олиш – машғулотнинг ажралмас қисми бўлиб, бу дам олиш жараёнида футболчи организми ҳар бир машғулот ва мусобақадан кейин ортиб борувчи ишчанлик қобилиятини сақлаб қоладиган қилиб ташкил этилади.
Футболчи фаолиятида дам олишнинг қуйидаги шакллари кузатилади:
1. Машғулотлардаги машқлар оралиғидаги паузалар (микропаузалар).
2. Ҳар кунги дам олиш (кун давомида, ўйинлардаги танаффус вақтида, машғулотларда, уйқуда).
3. Ҳар ҳафталик дам олиш (ҳар бир циклнинг охирида, бошида).
4. Ҳар йилги дам олиш.
Мақсадга мувофиқ тузилган машғулотнинг энг биринчи шарти – машқлар, машғулотлар ва мусобақалар оралиғидаги оптимал давом этадиган дам олиш интервалларига риоя қилишдир. Улар ҳаддан ташқари узоқ давом этмаслиги керак (айни вақтда жуда қисқа ҳам бўлмаслиги зарур). Организмда тикланиш жараёнларининг муваффақиятли ўтиб боришига ёрдам бериш билан бир вақтда, дам олиш аввалги ишларнинг изини, яъни машғулот натижаларини йўқотиб юбормаслиги лозим.
Дам олишнинг давом этиши ва мазмуни ундан олдинги ўтказилган машқлар, машғулотлар ёки мусобақаларнинг жадаллигига ҳамда футболчининг машқ кўрганлик даражасига қараб белгиланади. Машқ кўрганлик даражасининг ўсиши билан организмда тикланиш жараёнлари тезроқ ўтиб боради, бинобарин, тикланиш учун ҳам кам вақт керак бўлади, дам олиш интерваллари ҳам қисқа бўлиши мумкин.
Тренер билан врач турли хил машғулотлар, мусобақалар ва ўйин оралиғидаги цикллардан кейин тикланиш жараёнлари қандай ўтиб боришини ўрганадилар ҳамда футболчилар дам олишининг оптимал интервалларини аниқлайдилар. Бу спорт нагрузкалари юқори бўлган ва мусобақалар тез-тез бўлиб турадиган шароитда организмнинг толиқиб қолишининг олдини олишга ҳамда машқлар, машғулотлар ва мусобақалардан футболчиларнинг спорт соҳасидаги ишчанлик қобилиятини ошириш ва улар маҳоратининг ўсиши учун яхшироқ фойдаланишга имкон беради.
Дам олишнинг мазмуни қатъий индивидуаллаштирилган бўлиши керак. Ҳар ҳафталик ва ҳар йиллик дам олишнинг ташкил этилишига алоҳида эътибор берилади, чунки кўпинча бундай дам олиш пассив шаклда ўтади, бу эса футболчиларнинг ишчанлик қобилиятини жуда ҳам пасайтиради.
Мусобақалар организмга биринчи навбатда, асаб тизимига, катта нагрузка билан бажариладиган машғулотларга қараганда ҳам юқорироқ талаб қўяди. Шунинг учун мусобақалардан кейинги дам олиш интерваллари, машғулотлардан кейинги дам олишга нисбатан кўпроқ бўлиши керак. қатор мусобақалардан сўнг дам олиш зарур. Дам олиш мусобақа шароитларига кўра спортчиларни юқори спорт нагрузкасидан чалғитадиган тарзда бўлиши мумкин (машғулотлар жадаллигини пасайтириш, бошқа характердаги машғулотга ўтиш, қўшимча дам олиш ва ҳоказолар).
Бундан ташқари, футболчилар организмида тикланиш жараёнининг муваффақиятли ўтиб бориши учун махсус тиклаш тадбирлари (ҳаммом, массаж, витаминлари кўп бўлган овқатлар истеъмол қилиш) амалга оширилади. Шунингдек, футболчиларнинг уйқу ва овқатланиш режимига, шахсий гигиенаси ва ҳоказоларга ҳам эътибор бериш керак.
Сизнинг ўқувчиларингиз, спортда, ўқишдан, мехнатдаги ютуқлари кўп жихатдан уларни ижтимоий-иродавий сифатлари билан белгиланишларини билишлари керак. Айнан шу сифатлар, мехнацеварликни, қийинчиликларни энгиб ўтишни, ғалабага интилишни таъкидлаб беради. Сизнинг ўқувчиларингиз ўз хохишларида биринчи навбатда ижтимоий сифатларни кўришни ўрганишсин. Жамоадаги хулқ атвори, ишдаги, ўқув-жараёнидаги машғулотлардаги харакатлари, шерикларга бўлган муносабати ва бошқа кўпгина омиллар ижтимоий сифатларни белгилаб беради.
Алохида вазиятларда эса, масалан катта мусобақаларда, айнан ижтимоий сифатлар мамлакат учун, юқори мақсадларга эришишга туртки бўлади. Шунда инсонни кўринмас кучлари намоён бўлади ва у оддий шароитларда бажараолмайдиган нарсаларни хам бажариши мумкин бўлади.
Ижтимоий сифатларни тарбиялашда амалий маслахатлар.
Юқори ижтимоий сифатлар ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Улар тарбиялаш натижаларидир.
1.Авваламбор сиз мураббийсиз ва сиз тирик мисол бўлишингиз керак (ижтимоий нуқтаи назардан). Бу борада мураббийга катта талаблар қўйилади. Бу сизнинг очиқ кўнгиллигингиз, самимийлигингиз, педагогик ёндошув ва камтарлик. Яна бу сизнинг ташқи кўринишингиз хамдир. Албатта чекмаслик ва спиртли ичимликлар истеъмол қилмаслик. Охир оқибатда ўз тарбияланувчиларингизни қандай кўришни хохласангиз, ўзингиз шундай бўлинг, уларда эса сизга ўхшашлик иштиёқини уйғотишингиз керак.
2.Сўнгги маълумотлар билан яқиндан таниш бўлиш (газета, илмий мақолалар, телевидения).
3.Тарбияланувчилар билан ишлашда, сизнинг таъсирингиз нафақат ўқув-машғулотлар ва мусобақаларда, балки бундан ташқари вазиятларда хам давом этиши керак.
4.Тарбияланувчилар билан сухбатлашиш чоғида уларда машғулотлардан сўнг бўладиган ахвол, кайфиятлари, ўқишдаги ютуқлар, уйдаги янгиликлар, керакли деб хисоблаётган мақола ёки адабиётни ўқидингми?-дея, уларни эътибори шу мақола ёки адабиётга қаратиш ва бошқа шу каби маълумотлар билан қизиқиш керак. Албатта, қисқа учрашувни фақат сўровга айлантирмаслик керак. Асосийси, сизнинг ўқувчингиз сиз хақингизда хақиқатдан хам қайғураётганини сезиши кеарк.
Юқори ижтимоий принциплари, спортчиларни характерини ва иродасини шакллантиради. Бу борада машхур педагог К.Д.Ушинский томонидан таклиф этиладиган ўзини такомиллаштиришни қисқа дастури ўринли бўлади.



Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling