Ызбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги


Хорижий футбол мактабларининг инновацион ёндашувлари


Download 1.12 Mb.
bet15/22
Sana01.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1315835
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   22
Bog'liq
futbol sport turiga yangi texnologiyalarni tadbiq etish

1.7. Хорижий футбол мактабларининг инновацион ёндашувлари.
Аякс футбол спорт мактаби ҳақида маълумот
Амстердамнинг “Аякс” жамоаси футбол мактаби жаҳоннинг энг машҳур спорт мактабларидан ҳисобланиб, бу ердан энг сара маҳоратли футболчилар етишиб чиқишган. Спорт мактаби келажак (De Toekomst) номи билан машҳур бўлиб, 70-йил ўрталарида ташкил этилган. Спорт мактабидан Марко Ван Бастен, Франк Райкаард, Эндвин Ван Дер Сар, Деннис Беркамп, Эдгар Давис, Патрик Клюйверт, Кларенс Зеедорф каби футболчилар “Аякс” тарбияланувчиларидир. Ҳозир “Аякс” спорт мактабини 39 ёшли малакали футбол мураббийи Ван Дер Бром бошқармоқда. “Аякс” спорт мактаби тарбиялагувчилари ва мактабдаги олиб бориладиган ишлар тўғрисида Ван Дер Бром қуйидагича маълумот беради.
- Академиянгизда неча нафар болалар ва ўсмирлар шуғулланишади?
- 200 га яқин. Кўпчилиги голландияликлар. Бельгияликлар ва бир нафар даниялик бор.
- Бу ерда шуғулланаётганларнинг ёши чегараланмаганми?
- 7 та жамоа бор бизда. 7-8, 9-10, 11-12, 13-14, 15-16, 17-18 ёшлар шу тартибда гуруҳларга бўлиб қўйилган. Бу “занжир”нинг охирида “Аякс”нинг ёшлар жамоаси ҳам ўрин олган. Уларнинг ёши 18-21 ни ташкил этади. Ҳар бир гуруҳ кўрсатган натижаларига қараб яна иккига бўлинади.
- Штатлар тақсимоти қандай?
- Бизда 50 нафарга яқин ходим ишлайди. Унга 15 нафар мураббий, бир неча врач, физиотерапевт, массажчи, диетолог киради.
- Майдонлар етарлими?
- академиянинг 7 та майдони бор. 5 таси табиий, 2 таси эса сунъий қопламали. Шунингдек, бизда спорт ва тренажёр заллари, бассейн ҳам мавжуд. Бу ерда футболчиларимиз тикланиш жараёнини ўтишади ва жароҳатдан кейинги ҳолатларинияхшилайдилар.
- Болалар жамоаларида ҳам “Аякс”нинг анъанавий ўйини ўргатиладими?
- Ҳа, барча гуруҳларда “Аякс”нинг 4-3-3 системаси ўргатилади. Биринчи кунлардан бошлабоқ мураббийлар болаларга аниқ нуқта танлаб беришади. Баъзан ўқув жараёни давомида болалар амплуаларини алмаштиришга ҳам тўғри келади. Бу тажриба тўплашга, бошқа нуқтада ўйнаб кўришга имкон беради. Ҳар бир болакайда ўз паспорти бўлиб, унда ютуқ ва камчиликлари қайд этиб борилади.
- Айтишларича, академия “Аякс” учун ҳар икки йилда 3-5 нафаргача ўйинчи етказиб бериши керак экан. Мактаб олдида ҳам шундай мажбурият борми? Академиянинг битирув-чиларидан неча нафар профессионал жамоларда фаолиятини давом эттириши мумкин?
- Олдимизда бундай вазифаларни қўймаганмиз. Буни олдиндан айтиб ҳам бўлмайди. Тўғри, ўша сиз айтган миқдордаги футболчи етишиб чиқса, биз бекорга ишламаётганимизга амин бўламиз. Битта мисол келтирмоқчиман: ўтган йили “Аякс”га 5 нафар футболчи етказиб бердик. Бу йил эса – билмайман.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling