Ызбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги


- Академияга қабул қилиш тартиби қандай?


Download 1.12 Mb.
bet16/22
Sana01.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1315835
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   22
Bog'liq
futbol sport turiga yangi texnologiyalarni tadbiq etish

- Академияга қабул қилиш тартиби қандай?
- Ҳар йили етти марта қабул ташкил қиламиз. Ҳамма мураббийларимиз тўпланишиб, келган болаларни синовдан ўтказишади. Одатда юзлаб болалар келишади. Улардан маъқул келганларини саралаб олиб, яна икки ҳафта синаб кўрамиз. Бундай синовлар “Аякс”га Снейдер ва де Йонгларни “топиб” берганмиз. Бундан ташқари, селекционерларимиз бутун Голландия бўйлаб иқтидорли болаларни излаб юришади. Селекция ишларини 1990 йилдан буён таниқли мутахассис Тон Проик бошқармоқда.
- Сизнинг асосий вазифангиз нималардан иборат?
- Мен академияни бошқараман, унинг ташкилий ишларига жавоб бераман. Шу билан бир вақтда “Аякс”нинг ёшлар жамоасига мураббийлик ҳам қиламан.
- Академия қошидаги жамоалар халқаро турнирларда ҳам қатнашиб туришса керак?
- Таклифлар жуда кўп. Япония ва Жанубий Кореядан тортиб, Шимолий ва Жанубий Америкагача доимо чорлаб туришади. Биз ҳам иложи борича кўпроқ жамоалар билан учрашувлар уюштиришга ҳаракат қиламиз. Ҳарқалай турли ёшдаги гуруҳларимизнинг йилига уч-тўрт марта ана шундай турнирларда иштирокини таъмин этамиз.
- Академиянинг бюджети қандай шаклланган?
- Бу ҳақда бир нарса дея олмайман. Харажатлар миқдори менга ноаён, қолаверса, у мени қизиқтирмайди ҳам. Бизда ҳамма нарса худди профессионал футбол клубидагидек аъло даражада ташкил этилган. Академиямиз учун нимаики зарур бўлса, биз уни ола биламиз. Клуб болалар учун керакли ҳамма нарсани муҳайё этиб қўйган.
- Ёш футболчиларга тайёргарлик дастурини ким тузади?
- Мураббийлар машғулотлар дастурини ўзлари тайёрлаб, клуб билан келишиб оладилар.
- Академияда ўз қоидалари борми?
- Бизда биринчи навбатда интизомга эътибор берилади ва у жуда қатъий. Ким қоидани бузса, у билан хайрлашишга тўғри келади.


II БОБ. МАЛАКАВИЙ БИТИРУВ ИШИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ, УСЛУБЛАРИ ВА ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ


2.1. Малакавий битирув ишининг ташкил этилиши
Малакавий битирув иши 2006-2007 йилги давр оралиғида олиб борилди. Унда БЎСМ-2, ёш футболчиларининг жисмоний тайёргарликлари назорат қилинди.
Машғулотларда умум жисмоний тайёргарлик бўйича машқлар тўплами берилиши натижасида тарбияланувчиларнинг ўзлаштириши мунтазам кузатилди.
Спорт мактабларининг 40 дан ортиқ ўқув-машғулотлари ўрганилиб, таҳлил қилинди ва спорт мактабларининг ёш футболчиларни йиллик туркумдаги тайёрлашдаги ўқув-ҳужжатлари ўрганилди.
Малакавий битирув иши давомида малакали мураббийларнинг ёш футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги бўйича фикр-мулоҳазалари тингланди.
Ёш футболчиларни танлаб олиш ва уларнинг жисмоний, техник тайёргарлиги тўғрисидаги маълумотларни олишда интернет тармоғидан ҳам фойдаланилди.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling