Ызбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги
Спортда махсус психологик тайёргарликнинг инновацион ёндашувлари
Download 1.12 Mb.
|
futbol sport turiga yangi texnologiyalarni tadbiq etish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Майдондаги кураш” шароитларига мослаштириш.
1.6. Спортда махсус психологик тайёргарликнинг инновацион ёндашувлари..
Юқорида ижтимоий-иродавий сифатлар хақида айтилган сўзлар, спортчиларда психологик тайёргарликни шакллантиришга замин яратади. Жумладан, қийин ва баъзи холларда хавфли машғулотларда, мусобақаларда ва психологик зўриқиш кўп бўлган ўйинларда бу хол намоён бўлади. Одатда, мусобақалашув шароитларига махсус мослашган психологик тайёргарлик, мусобақалардаги иштирок этишларда шакланади деб хисобланади. Бу ахамиятли омил бўлиши аниқ, агарда, мураббий ўзини шогирдини ўй-қарашларини тўғри ва оқилона старт олдида йўлга қўя-билса, айтилгандек шогирдлар билан ижтимоий-иродавий сифатлар хақидаги сухбатлар катта ахамиятга эга, жумладанюқори мотивация ва мақсадгакучли хохиш билан интилиш, уларда психологик тайёргарликни шакллантиради. Лекин хар доим ёдда тутиш керакки, мураббийи кўрсатмалари спортчини ўзини психологик тайёргарлиги ва ўй-қарашлари бўлмаганда бефойдадир. Психологик тайёргарлик умумий ва махсус кўринишга эга. Бу дегани, хар бир аъло даражадаги умумий психологик тайёргарликка эга бўлган спортчи, барча психологик қийинчиликларни самаралироқ эгиб ўтади. Бу эса махсус тайёргарликка хам ижобий таъсир этади. Лекин асосийси бу-махсус психологик тайёргарликдир. Унда хал қилувчи ахамиятни шундайлар ташкил қилади: майдондаги курашга тайёрлаш, тактик харакатлар орқали психологик вазифаларни хал қилишни ўрганиш, психик хужумларни ривожлантиришда ва ўйин машқларини машғулотларда бажариш жараёнида психик кайфият даражасини ўзгартириш холлари тушунилади. Табиийки, спортчи бундай машғулотлар жараёнида аввал ўзлаштирган иродавий сифатларни, махсус вазифаларни эчишдаги иродавий сифатларни тўлиқ ўзлаштиради. Бу эрда, бир вақтни ўзида фукционал имкониятлар ва харакат сифатларини яхшиланишини хам инобатга олиш керак. “Майдондаги кураш” шароитларига мослаштириш. Йил мобайнида тайёргарликда оптимал шароитларга мос тарзда ва вақти-вақти билан қийин ва ўрта қийин шароитлардаги тайёргарликни олиб бориш керак. Бу билан бирга “майдон кураши” шароитлари моделлаштирилиб борилади. Албатта бу эрда бир қатор шароитларда олдиндан маълум бўлиши мумкин. Масалан, старт пистолети овози, югуриб ўтиш масофаси ва бошқалар. Спортчилар бундай шароитларга одатда тез кўникишади. Лекин асосий мусобақалар яқинлашиши билан барча машғулотлар жараёни мусобақа холатларини таъминловчи шароитларда олиб борилиши керак: кунлик ва соат бўйича дастурлар, денгиз сатхидан баландликда жойлашиши, об-хаво шароитлари, бассейн, стадион, манемс хусусиятлар, ўйин майдонлари қопламаси ва хатто уларни раги, асбоб-анжомлар ва кўпгина бошқа омилар. Булардан ташқари мусобақани барча ташкил қилувчилари моделлаштирилади, разминкадан бошлаб ва нормативларни бажаришгача. Хар бир спорт турида ўзини хусусиятлари мавжуд ва уларга спортчилар олдиндан тайёргарлик кўришлари ва кўникишлари керак. Ахамиятли томонлардан бири бу бўлажак рақибни олдиндан ўрганишдир. Қанчалик рақибхақида кўп маълумотга эга бўлинса, шунчалик шу рақибга нисбатан кураш олиб бориш эгилроқ кечади. Юқори малакали спортчиларни тайёрлашдаги амалий билимлар шуни кўрсатадики, мусобақа шароитларини моделловчи машғулотлар-бу энг асосий ахамиятли омилардан ва умахсус психологик тайёргарликни кескин ошишига сабаблидир. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling