Ызбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги
Download 1.12 Mb.
|
futbol sport turiga yangi texnologiyalarni tadbiq etish
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.5. Спортда иродавий сифатларни тарбиялашни асосий қонуниятлари.
Бу дастур қуйидагича:
1.Хотиржамлик. 2.Ўз ишларингизда ва сўзларингиздаги тўғрилик. 3.Харакатларни ўйлаб бажариш. 4.Қатъийлик. 5.Ўз хақида керак бўлмаганда бир оғиз хам гапирмаслик. 6.Вақтни бекор ўтказмаслик. 7.Хар куни кечга томон ўз харакатларингиз хақида хисобот қилиш. 8.Хеч хам мақтанмаслик. 1.5. Спортда иродавий сифатларни тарбиялашни асосий қонуниятлари. Шуғулланувчиларни машғулотларида ва бошқа вақтларда, уларга иродавий сифатлар ташки мухит қийинчиликлари билан амалий курашда ва ўз-ўзи билан бўладиган курашда шаклланишини доим ёдларига солиб туриш керак. Иродавий сифатлар хақида айтилган сўзлар, спортчини шахсида қолиши учун, фаол ўз-ўзини тарбиялаш керак бўлади. Бунга эса муррабий ёки ўқитувчи тарбиялаш жараёнини тўғри йўналтириши ва ташкил қилиши керак. Қуйида ўтмишда кучли спортчи бўлган педагогика фанлари доктори, профессор, спорт тайёргарлигининг назарий ва амалий сохаси бўйича йирик мутахассис Н.Р.Озолиннинг спортчиларни иродавий сифатларини ривожлатиришга қаратилган бир қанча асосий қонуниятларини кўрсатиб ўтади. 1.Машғулотларни ташкил қилиниши, тартиб-интизом ва дисциплина-машғулотни самарадорлиги ахамиятли асоси хисобланади. 2.Машғулотни эмоционал кўринишини хам ёддан чиқармаслик керак. Бунинг учун барча воситалардан фойдаланиш керак: гурухга мураббийни таъсир этишидан бошлаб, мусиқа давомийлигигача. 3.Кўпроқ гурухли машғулотларни олиб бориш керак. 4.Агар имкон бўлса, нисбатан кучли спортчиларни машғулотларга таклиф қилиш керак. 5.Тренировка машғулотларида мусобақа усулларини кўпроқ қўллаш керак. Маълум машқларда: техникага, тезликка, эгилувчанликка, кучга қўйилган машқларда шу методдан фойдаланиб туриш керак. 6.Шуғулланувчиларнинг хақиқий имкониятларини хисобга олиб, машғулотларни гандикап усулида олиб бориш (турли масофага югуриш, эстафеталар, штага кўтаришлар, сакрашлар ирғитишларда тўплаган очколарга қараб) керак. 7.Имкон қадар предмет мақсадлиликни қўллаш керак. 8.Кейинги машғулотда шуғуллаувчиларга олдинги машғулотларда, қандайдир машқда эришга кўрсаткичидан юқорироқ кўрсаткичга эришишини вазифа қилиб қўйиш керак. (Кўпроқ марта, оғирроқ юкни кўтариш, масофани тезроқ босиб ўтиш, техник элементни яхшироқ бажариш ва х.к.). 9.Хеч бўлмаганда битта машқни нисбата қийин шароитларда бажаришни машғулотларга қўйиш керак. (қумда вақтга югуриш, тоғга кўтарилиш, тўсиқларни ошиб ўтиш, юмшоқ эрдан, юзадан юқорига сакраб чиқиш ва х.к.) 10.Мусобақага нисбата юқори машқларни хам ёддан чиқармаслик керак. Агар имкон бўлса бундай машқлардан кенг фойдаланиш керак. Бу жуда ижобий таъсир қилувчи омилдир. 11.1-2 хафтада хавфни талаб қиладиган машқларни машғулотларда қўллаш керак. Бу қўрқмаслик ва ботирликни шакллантиради. 12.Тайёрлов босқичида вақти-вақти билан “имкониятгача” усулини қўллаш керак. Бу чидамкорликни ва мушакларни ривожлантиришга кўмаклашади. 13.Маълум кунларда (хафтада 1-2 марта) мусобақа даврида, мусобақа шароитларига мос машғулотларни олиб бориш керак. 14.Ўқув-машғулотларни, ўртоқлик учрашувлари ва ички мусобақаларни хар хил об-хаво шароитида олиб бориш керак. 15.Шуғуллаувчиларни хар бир машғулотда диқатли бўлишларига эътибор беринг. Уларга қачон максимал кучланишни ва чарчашни энгиб ўтишларини айтиб туринг. 16.Машғулотларда ва сухбатларда тез-тез спортчиларни хаётидан жумладан, уларни қўрқмас сифатларидан кўпроқ мисоллар келтириш керак. 17.Мусобақа вақтида шогирдларга кўрсатмалар бериш ва уларга ёрдам бермаслик керак. Улар мураббийни ёрдамисиз ўзларини тарбиялашга харакат қилишсин. 18.Шогирдларни ирода кучини, қўрқмасликни ва бошқа сифатларни намоён қилишганлигида мақтаб қўйишни унутмаслик керак. Талаб қиланаётган меъёрда иродавий сифатларга эга бўлмаган шогирдларга хеч қачон танбех бериш керак эмас. Уларни кичик бўлсада муваффақияти, сизнинг эътиборигизга лойиқ бўлишиши керак. Шундай қилиб, спортчиларни иродавий сифатлари, уларни қийин шароитлардаги иш бажаришларда шаклланади. Ўзини тарбиялаш бу эрда катта ахамиятга эга. Мураббий эса, спортчини тўғри йўналтириш, тарбиялаш жараёнини ташкил қилиши керак холос. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling