Ызбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги
Download 1.12 Mb.
|
futbol sport turiga yangi texnologiyalarni tadbiq etish
ФИКРЛАР ХУЖУМИ
Бевосита жамоа бўлиб “Фикрлар хужуми” олиб бориш. бу методдан мақсад мумкин қадар катта миқдордаги гояларни йигиш, талабаларни айни бир хил фикрлаш инерциясидан холи қилиш, ижодий вазифаларни ечиш жараёнида дастлаб пайдо бўлган фикрларни енгишдир. бу метод а.ф.осборн томонидан тавсия этилган. бу методнинг асосий тамойили ва қоидаси бахс иштирокчилари ишлаб чиққан гоялар танқидини мутлақ тақиқлаш, хар қандай луқма ва хазил-мутоибани рагбатлантиришдир. бу методдан фойдаланишнинг муваффақияти кўп жихатдан ўқитувчи – машгулот рахбарига боглиқ. “фикрлар хужуми” иштирокчилари миқдори 15 кишидан ошмаслиги керак. машгулотнинг давомийлиги бир соатгача. Ялпи “фикрлар хужуми”. бу метод ж.дональд филипс томонидан ишлаб чиқилган. у катта гурухларда (20 дан 20 тагача бўлган) янги гоялар ишлаб чиқиш самарадорлигини сезиларли даражада оширишни таъминлайди. барча иштирокчилар кичик-кичик 5-6 кишидан иборат гурухларга бўлинади ва хар бир кичик гурух хал қилинадиган ижодий вазифа ва муаммо бўйича 15 дақиқа давомида мустақил равишда ўзаро “фикрлар хужуми” ўтказади. шундан сўнг хар бир кичик гурух вакили ўз гурухларида ишлаб чиқилган гоя хақида ахборот берадилар ва ўқитувчи рахбарлигида жамоа бўлиб унга бахо берадилар ва улардан энг яхшилари, бетакрорлари танлаб олинади. “Фикрларнинг шиддатли хужуми” – деструктив берилган бахо билан диалог. бу метод е.а.александров томонидан таклиф қилинган. г.я.буш томонидан ўзгартирилиб йўлга қўйилган диалогнинг мохияти шундаки, коллектив бўлиб гоялар ишлаб чиқишда иштирокчиларнинг ижодий имкониятлари фаоллаштирилади ва унга зид гоялар қўйилади. машгулот босқичма-босқич қуйидаги тарзда ўтказилади:1-босқич: миқдор ва психологик мулоқоти жихатидан мақбул кичик гурухларни шакллантириш; 2-босқич: вазифа, муаммодан келиб чиқадиган мақсадларни ифодалаш; 3-босқич: тўгридан-тўгри “фикрлар хужуми” қоидасига асосан хар бир гурухда гоялар ишлаб чиқиш; 4-босқич; гояларни тартибга солиш ва таснифлаш; 5-босқич: гояларни деструктивлаш, яъни амалга ошиши имкониятига қараб бахолаш; 6-босқич: аввалги босқичларда билдирилган танқидий мулохазаларга бахо бериш. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling