Ызбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги


Download 1.12 Mb.
bet6/22
Sana01.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1315835
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
futbol sport turiga yangi texnologiyalarni tadbiq etish

Биринчи гуруҳга ўқитишнинг ўқитувчи доминантлик қиладиган ҳикоя, суҳбат, таснифлаш, тушунтириш ва ҳоказоларни киритади. Бунда ўқувчининг энг асосий вазифаси ўқитувчи тақдим қилаётган категорияларни идрок этиш ва ўқитувчи мулоҳазаларининг мантиқига эргашиш, баён қилинаётган мазмуни тушуниш, эслаб қолиш ва кейинчалик ўрганилаётган материални репродукция қилишдан иборат. Унинг фикри ўқитувчи мулоҳазаларининг тизимига қанчалик яқин бўлса, ўқув материалини ўрганишнинг тавсия этилган йўли шунчалик ишончли бўлади.
Иккинчи гуруҳга ўқитишнинг турли шакллари: машқлар мисоллар ва масалалар, амалий ва мустақил ишлар киради. Бу ўринда, бизнинг фикримизча ўқувчи фаолиятининг ҳарактери тавсия этилган методнинг самарадорлигини белгилайди. Ўқитувчининг ўрни эса педагогик жараённи моҳирона бошқаришдан иборат бўлади.
Коллеж ўқувчиларга назарий таълим беришда «Алпомиш» ва «Барчиной» махсус тестларини муаммоли ўқитиш методлари ҳам самарали натижаларни беради, чунки таълимда муаммоли ёндошиш ўқув дастурларида ҳам, ўқитувчи билимларини баён қилишда ҳам, ўқувчиларнинг мустақил ишларида ҳам ўз ифодасини топади.
Ўқувчиларда назарий билимларни турли-туман муаммоли таълим усулларидан фойдаланиш ижобий натижаларни беради ва жисмоний тарбия масалаларининг ечимини топишда қўл келади.
Инновацион усуллар орқали назарий билимларни ошириш ўқувчиларда билимдонликни ва маданиятни қарор топтиришга қаратилган.
Ўқувчиларда инновацион («янгилик элементлари орқали») назарий билимларни педагогик фаолият, шахснинг шаклланишини ўзига бирлаштириб реал педагогик жараённи вужудга келтиради ва бу жараён турли таълим-тарбия концепциялари, назариялари ёрдамида лойиҳалаштирилиши, таълим тизими муассасаларида тадбиқ этилмокда.



    1. Педагогик технологияларнинг илмий асослари:

Технология – юнон тилидан “tehno”: “санъат, махорат” ва “logos”: “таълимот”
Технология тушунчаси 60-йиллардаги Америка ва Гарбий Европада таълимни ислох қилиниши билан боглиқ равишда кириб келди. Б. Блум, Ж. Королл, П.Я. Галь­пе­рин, В.И. Давўдов, Н.А. Менчинская, З.И. Калмикова, Л.И. Занков технологиялари машхур. Ўқитишни ташкил қилишнинг технологик ёндашувлари В.П. Беспалько, Н.Ф. Талўзина, Л.М. Фридман, Ю.Н. Кулюткина, Г.С. Сухобской, Т.В. Кудрявцев, А.М. Матюшкин, М.И. Махмутов каби аксарият психолог ва дидактикачиларга таал­луқ­лидир.
Технологик ёндашувлар тахлили шуни кўрсатадики, аксарият ўқитиш техноло­гия­лари бўш технологияланганлиги бўйича қолиб кетмоқда. Бир қатор технологияларда назарий асослар кучайтирилган, амалий томони у қадар ойдинлаштирилмаган.
Т.А. Балло технологиянинг бир томонини, яъни ўқитишда топшириқли ёндашувни ёритади. Бошқаларида ё компьютер орқали дастурлаштирилган ўқитиш, ёки ўқитишнинг муаммоли тузилмаси ажралиб туради.
Л.В. Занков, Т.Я. Гальперин, В.И. Давидов тадқиқотларида босқичли ўқитишнинг яхлит технологиялари хақида фикр юритилади.



Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling