Ызбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги


Download 1.12 Mb.
bet4/22
Sana01.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1315835
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
futbol sport turiga yangi texnologiyalarni tadbiq etish

Ақлий тарбия орқали ўқувчиларда табиатдан берилган ақлий сезгилар, руҳий ҳолатлар, билувчанлик ва фаолият эркинлигини ривожлантириш натижасида инсонда мустақил фикр юритиб, олдига мақсад қўя олиш ҳамда кўзлаган мақсадига етишиш қобилияти шакллантирилади.
Инглиз мутафаккири Жон Локк ўзининг «Табиат қонуни борасидаги тажрибалар асарида» «Агар ҳиссиётдан ақлга нарсалар қиёфаси етказиб берилмаса, у ҳолда тафаккур учун ҳеч қандай материал берилмаган бўлади ва ақл билишни тараққий эттириши борасида тош, ёғоч, қум ва ҳоказо қурилиш материалларисиз меъмор бино қуришда қанчалик иш қила олса, шунчагина иш бажаради»-, деб таъкидлайди.
Экологик тарбия. Орқали ўқувчиларга ташқи муҳит ва вужуд орасида узвий боғлиқлик мавжудлигини ҳис эттириш, табиий ва ижтимоий ҳаётга нисбатан оқилона муносабатда бўлиш каби кўникмалар ҳосил қилинади. (Э. Турдиқулов, К. Ярашев, А. Тўхтаев, Ш. Авазов).
Ислом Каримовнинг: «Маънавият ҳақида гап кетар экан, мен, аввало, инсонни руҳий покланиш ва юксалишга даъват этадиган, инсон ички оламини бойитадиган, унинг иймон - иродасини, эътиқодини мустаҳкамлайдиган, виждонини уйғотадиган қудратли кучни тасаввур қиламан» дейишида чуқур назарий ва илмий маъно бор (Каримов,2000). Шу фикрлардан келиб чиқиб, жисмоний таълим-тарбия қуйидагича белгиланади.
«Ўзбекистон Республикасида «Педагогика таълим концепцияси»да мактабларда ишлаши лозим бўлган ўқитувчи идеали қўйидагича тасвирланган: «Ўзбекистон Республикаси мактабларида ишлаш учун тайёрланаётган ўқитувчилар педагогик фаолиятга қобилиятли, ижодкор, умуминсоний ва миллий-маданий қадриятларни, дунёвий билимларни, ихтисосга доир билим, кўникмаларни, психологик-педагогик билимлар ва кўникмаларни эгаллаган, диний илмлардан хабардор, маънавий баркамол, Ўзбекистоннинг мустақил давлат сифатида равнақ топишига ишонган, ватанпарварлик, фуқоролик бурчини англаган, ўқитувчилик касбини ва болаларни севадиган, инсонпарвар, талабчан, адолатли, педагогик одобли, ўқувчиларнинг баркамол шахс бўлиб етишишларига кўмаклашадиган бўлмоғи керак».
Аниқ бир мақсадга қаратилган назарий билимнинг самарадорлиги ўқитувчининг қандай методлардан фойдаланишига боғлиқ. Шу сабабли, классик усуллар билан бир қаторда замонавий усуллардан ҳам оқилона фойдаланиш тарбия жараёнида самарали натижаларга олиб келади.
Метод-лотин тилидан олинган бўлиб, «йўл», «усул», деган маънони англатади. Қуйида педагогикада мумтоз деб аталиб, инновацион ҳисобланмиш методлар тўғрисида фикр юритилади.
Таълим методи - таълим жараёнида ўқитувчи якка ўқувчи ёки синф жамоаси манфаати йўлида бирон-бир масалани ҳал қилиш учун ўқувчиларнинг ёш ва индивидуал хусусиятларини, билимдонлик даражаларини, педагогик вазият характерини ҳисобга олган ҳолда таъсир этиш шаклларининг мажмуасидир. Ахборотни узатиш ва қабул қилиш характерига қараб таълим усуллари қуйидаги турларга бўлинади.
Жисмоний тарбия таълими мураккаб жараён бўлиб, унинг методлари, восита ва омиллари асрлар давомида шаклланиб такомиллашади, ўзини оқлаган урф-одатлар анъанага айланади.
Халқ педагогикасида турли таълим усуллари ва воситаларидан фойдаланилади, бу усул ва воситалар ниҳоятда ранг-барангдир. Булар илмий педагогиканинг шаклланишига ҳам ўз таъсирини ўтказди
Педагогикада назарий билим олиш методлари қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
- ижтимоий онгни шакллантирувчи усуллар;
- фаолият жараёнида ижтимоий тажрибаларни шакллантириш усуллари;
- мустақил билим олиш усуллари;
- рагбатлантириш ва жазолаш усуллари.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling