Ызбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги


КИРИШ Битирув малакавий ишнинг долзарблиги


Download 1.12 Mb.
bet2/22
Sana01.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1315835
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
futbol sport turiga yangi texnologiyalarni tadbiq etish

КИРИШ
Битирув малакавий ишнинг долзарблиги Ёш футболчининг жисмоний сифатларини тарбиялаш спорт тренировкасининг муҳим жиҳатларидан бири саналади. Жисмоний сифатлар футболчи организмининг морфофункционал, морфо-физиологик ва биологик хусусиятлари билан боғлиқ. Жисмоний сифатлар шуғулланувчиларнинг жисмоний, техник, тактик тайёргарликларининг такомиллашувига, бутун организм соғлом-лашишига, руҳий эмоционал ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади, футболчилар ҳар бир ҳаракатни тобора ишонч билан бажарадилар, янги ҳаракатларни тезроқ ўзлаштирадилар ва юқори натижали кўрсаткичларга эришадилар.
Ёш футболчининг асосий жисмоний сифатларини ривож-ланиши ҳаракат кўникмаларининг шаклланиши билан узвий боғлиқликда кечади. Ана шу жараёнга хизмат қилувчи машқлар спорт тренировкаси машғулотларига қатъий изчилликда ва кетма-кетликда киришилади. Бугунги кунда футболчиларнинг жисмоний сифатларини тарбиялаш учун махсус воситалардан, машқлар мажмуасидан фойдаланишни тақозо этади, шунинг учун хам биз танлаган мавзу Футбол спорт турига янги технологияларни татбик этиш” ўзининг долзарблиги билан ажралиб туради.
Ўзбекистон мустақил Давлат мақомига эришгандан сўнгги қисқа давр ичида жисмоний тарбия ва спортга катта эътибор кўрсатила бошланди. Шу боисдан хам жисмоний тарбия ва спортга оид Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари хамда Вазирлар Махкамасининг қарорлари шулар жумласидандир. Мазкур меъёрий хужжатларнинг амалга оширилиши ўсиб келаётган авлод саломатлигини мустахкамлашда дастури амал бўлиб хизмат қилади. Жумладан, 2002 йилда қабул қилинган «Ўзбекистонда болалар спортини ривожлантириш тўғрисида»ги Фармон юртимизда ёш авлодни етук, баркамол қилиб вояга етказишда ва келажакда соғлом авлодни тарбиялашда катта ахамиятга эгадир.
Давлатимиз ва жамиятимизнинг бугунги куни, айниқса, келажаги учун ғоят мухим бўлган соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш вазифасини ўз олдимизга қўяр эканмиз, авваламбор, биз яшаётган ХХI аср-интеллектуал бойлик, юксак билим ва салохият талаб этиладиган, айнан шу қадриятлар устувор ахамият касб этадиган аср, деган хаётий хақиқатдан келиб чиққан эдик.
“Соғлом авлодни тарбиялаш - буюк давлат пойдеворини, фаровон хаёт асосини қуриш деганидир”. Биринчи президентимиз Ислом Каримов томонидан мустақиллигимизнинг илк йилларида айтилган бу сўзлар мамлакатимизнинг истиқболдаги бош мақсадини, давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишини белгилаб берган. Ўзбекистон истиқлолнинг дастлабки кунларидан узоқ истиқболни кўзлаб, фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта, бахтли бўлишлари шарт, деган эзгу ниятни ўз олдига асосий мақсад қилиб қўйган.
Мамлакатимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили ” деб эълон қилинган жорий йилда бу борадаги ишлар кўлами янада кенгаяди. Жамиятимизда соғлом турмуш тарзини ва ахолининг тиббий маданиятини юксалтириш, оммавий спортни, айниқса, болалар спортини ривожлантириш борасидаги ишлар изчил давом эттирилади.
Бу масалага янгича қарашни, маъсулиятни янада оширишни талаб этади. Бу хақида сўз борганда, халқимиз қалбидан чуқур жой олган, эзгу даъватга айланиб бораётган бир шиорни эслаш ўринли, деб биламан. Яъни соғлом бола-аввало, соғлом ва ахил оиланинг мевасидир. Спорт ана шундай оилаларни шакллантирадиган энг яхши воситалардан биридир. Спорт билан шуғулланган йигит-қизлар соғлом ва бақувват, фикри тиниқ бўлади. Келгусида фарзандларини хам шу рухида тарбиялайди. Бундай оилалар кўпайса, бутун жамиятимизнинг соғлом мухити янада мустахкамланади, -деди биринчи Президентимиз И.А.Каримов.
Биринчи Президентимиз ташаббуси билан Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, болалар ва ўсмирлар ўртасида спортни оммалаштириш, соғлом хаёт тарзини кенг қарор топтириш, баркамол авлодни шакллантиришнинг ноёб тизими йўлга қўйилди. Болалар спорти таълим-тарбия сохасининг узвий қисмига айланди.
2013 йилда болалар спорти обоектлари, мусиқа ва санъат мактаблари барпо этиш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари изчил давом эттирилди. 113 спорт иншооти ва сузиш хавзаси, 55 болалар мусиқа ва санъат мактаби қурилиб, фойдаланишга топширилди. Ушбу обоектларнинг 132 таси қишлоқ жойларда ишга туширилди. Бу мақсадлар учун 210 миллиард 400 миллион сўм маблағ йўналтирилди.
Барча спорт мажмуалари замонавий спорт инвентарлари ва малакали мураббийлар билан таъминланаётгани туфайли уларнинг қамрови тобора кенгайиб бормоқда. Бугун мамлакатимизда 2 миллионга яқин бола спортнинг 30 дан зиёд тури билан мунтазам шуғулланмоқда. Битта спорт иншоотидан ўртача кунлик фойдаланиш вақти 9,5 соат ташкил этмоқда.
Болалар спорти объектлари, асосан, мамлакатимизда ишлаб чиқилган спорт инвентарлари ва ускуналари билан жихозланмоқда.
Бугунги кунда 120 турдаги спорт инвентарлари ва ускуналарининг 116 таси мамлакатимиз корхоналарида ишлаб чиқарилмоқда.
Фарзандларимизнинг хар томонлама соғлом бўлиб улғайишида жойларда ташкил этилаётган турли спорт мусобақалари мухим ахамият касб этмоқда. Ёшлар орасида спортга қизиқиш, соғлом бўлишга интилиш кучайиб бормоқда.
Бугунги кунда умумтаълим мактабларининг сони 9 600 тани ташкил этадиган бўлса, уларнинг 81 фоизи янгитдан қурилган ва реконструкция қилинган спорт залларига эга.
1 549 та коллеж ва лицейлар замонавий жихозланган спорт заллари билан 100 фоиз таъминланган.
Хозирги кунда халқаро спорт оламида натижалар кескин ўсиб бормоқда. Спорт машғулотлари мобайнида шуғулланувчиларни жисмоний сифатларини ривожлантириш мухим ахамият касб этади. Биз томонимиздан танланган "Футболчиларни техник тайёргарлиги " да янги педагогик технологияларни қўллаш бугунги куннинг долзарб мавзуларидан бири бўлиб хисобланади.
Ушбу муаммо юзасидан Акрамов Р.А. Қўшбахтиев И.А. , Исеев Ш.Т. Нуримов Р.И. ,Махкамжанов К.М., Казаков П.Н., Мирзамахмудов Ш.С., Черепанов П. ва бошқалар йилларда илмий изланишлар олиб борганлар.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling