Ызбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги


Битирув малакавий ишнининг ахамияти


Download 1.12 Mb.
bet3/22
Sana01.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1315835
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
futbol sport turiga yangi texnologiyalarni tadbiq etish

Битирув малакавий ишнининг ахамияти: Футболчиларни техник тайёргарлигини амалга оширишдаги таълим методлари ва педагогик технологиялардан фойдаланиш усуллари ва мохияти аниқланди.
Битирув малакавий ишнинг хулосалари ва тавсияларидан, ўрта махсус ва олий ўқув юртларидаги талабаларга маърузалар ўқишда жисмоний маданият йўналишига оид ўқув адабиётларининг янги авлодини яратишда, жисмоний тарбия дастурини такомиллаштиришда фойдаланиш мумкин.
Битирув малакавий ишнинг мақсади: ўқув тренировка машғулотлари даврида педагогик технологиялардан фойдаланишни ўргатиш мохиятини кенг очиб беришдан иборат.
Битирув малакавий ишнинг вазифалари:
1. Мавзуга оид бўлган илмий, назарий ва услубий манбаларни
ўрганиш, тахлил қилиш муаммонинг долзарблигини илмий жихатдан асослаш.
2. Футболчиларни техник тайёргарлигини амалга оширишда қўлланиладиган метод ва педагогик тенологиялар усулларини аниқлаш.
Битирув малакавий ишнинг объекти ва усуллари:футболчиларни ўқув машғулот жараёни. Назарий тахлил ва умумлаштириш, педагогик кузатиш, сухбат, педагогик тажриба.
Битирув малакавий ишнинг тузилиши ва хажми. Битирув малакавий ишнинг кириш, уч боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат бўлиб, 59 бетни ташкил қилади.


I БОБ. ИЛМИЙ АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ

    1. Иннавацион технологияларни назарий-амалий асослари

Ҳозирги вақтда назарий билим муаммоларига бўлган қизиқиш ошди. Биринчи президент И.А. Каримов томонидан ишлаб чиқилган тамойиллар асосида Ўзбекистон Республикаси мустақил тараққиёт йўлига асосланган уч босқичли тизим тўла ишонч билан босқичма-босқич ўтиб бораётганлиги бунга сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг жисмоний, ижтимоий ривожланишида олиб борилаётган ислоҳатлар таълим тизимидаги барча қатнашчиларда ва шунингдек назарий билимларга эга бўлишни талаб этади.
Ўзбекистон давлатига таълим муассасаларига чуқур билимларга эга, ташаббускор, амалий малака, кўникмаларни эгаллаган, рақобатбардош кадрлар талаб қилинади.
Бу кадрлар тайёрлаш Миллий дастури талабларидан келиб чиққан ҳолда, ўқувчиларда назарий билимларни оширишда инновацион технологиялардан воситасида назарий билимларни ошириш педагогик шарт - шароитларини чуқур ўрганишни тақозо этади.
Жаҳон цивилизациясига ўзининг бебаҳо илмий мероси билан улкан ҳисса қўшган Абу Али ибн Сино, Ал-Хоразмий, Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Аҳмад Фарғоний, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Имом Бухорий, Имом Термизий каби буюк алломалар ватани-Ўзбекистонда мустақиллик шарофати билан улуғ аждодларимиз асос солган ва оламга машҳур бўлган илмий мактабларида замонавий шаклда истиқболли йўналишлар белгиланиб, жаҳон андозалари даражасига етказилмоқда.
«Кишиларнинг умумтаълим ва касбий билим даражасини ошириш, янги талаблар асосида ёшлар саводхонлигини ўстириш, узлуксиз таълим тизимини жорий этиш – энг муҳим масала» – деб таъкидлаган эди Президент И.А.Каримов.
Мавжуд таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ қилиш, уни замон талаблари даражасига кўтариш, миллий кадрлар тайёрлашнинг янги тизимини барпо этиш, келажак учун баркамол, салоҳиятли авлодни тарбиялаш ҳозирги кунда давлат сиёсатининг устувор йўналишидир. Зеро, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»нинг 2-босқичида таълим сифатини ошириш, таълим тизимларида илғор замонавий педагогик ва ахборот технологияларини кенг жорий этиш, таълим-тарбия сифати ва самарадорлигига эришишда турли педагогик услубларни такомиллаштириш устувор вазифалар сифатида белгиланди.
Ушбу талаблар педагог-олимлардан юксак билимдонликни, шахсни ҳар томонлама қобилиятли, баркамол ривожлантиришни талаб этади. Ўқитиш мақсадларини инсонпарварлаштирилиши олий ўқув юртларида иннавацион технологиялар асосида фанига ва мақсадларига, ўқувчиларнинг иннавацион технологиялар таълим услублари ва мазмунига янги ёндошиш зарурлигини талаб этади, бу айниқса иннавацион технологиялар циклдаги ўқув фанларига тааллуқлидир.
Юқорида таъкиблаб ўтилган муаммолар Давлат таълим стандартида белгиланган талаблар даражасида, ҳозирги замон илм-фанида учрайдиган интегратив жараён ва бир томонлама тизимли ёндошув, таълим тизимидаги ўқув фанларининг ўзаро боғланиши қонуниятларидан пайдо бўлаётган турли педагогик технологияларнинг қўлланилиши асосида амага оширилади.
Сўнгги йиллар тадқиқотларида педагогик техналогияларнинг тарбиявий аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилмоқда (Ў.Қ.Толипов., Н.Е.Шуркова., Р.С.Саломов). Фаол фаолият жараёнидагина ахборотларни самарали ўзлаштиришга эришиш мумкин. Шунинг учун иннавацион техналогия ва уларнинг ролини ўқиш жараёнида такомиллаштиришни умуман амалга ошириш бўйича ўқувчиларнинг ўқув - ўрганиш фаолиятларини ўрганиш алоҳида долзарб кўриниш олди.
Иннавацион усуллари фақат ўқувчилар билимлари тизими эмас, балки уларнинг идрок этиш қобилиятларини, фаолликларини, қизиқишларини, ақлий фаолиятларини ривожланишини ҳам таъминловчи дидактик шарт сифатида тушуниш кенг тарқалган (Е.М. Маткулова., М.А.Миродилов., В.М.Монахов). Техналогияларни турли фанлар бўйича ўқув дастурлари ва дарсликлари мувофиқлигини таъминловчи восита сифатида тор услубий тушуниш ҳам мавжуддир.
Шу билан бирга, педагогик техналогияларда мустақил дидактик тамойилга ажралиб чиқиши мустаҳкам тенденцияси кузатилмоқда (Г.К.Селевко. М.С. Ахматов., Н.Азизходжаева.).
Педагогик техналогия муаммолари Ўзбекистон Республикаси олимларининг ҳам тадқиқотларида етакчи муаммо сифатида ўрганилиб келинмоқда. чунончи Ў.Қ.Толипов, Н.Саидахмедов, Ж.Ғ.Йўлдошев ва бошқалар Инннавацион техналогияни турли услублари ва тамойиллари ва уларнинг ўқув жараёнида, фанларни билишда қўлланилишини, таълим тизими компонентларига қўйиладиган талабларни таҳлил қилганлар.
Демак, педагогик техналогия ўқув мавзулари мазмунини атрофлича очиб бериш учун зарур. Муҳим қоидаларни аниқлаш ва амалга оширишда қуйидаги жараёнларга имкон беради:
a) фаннинг муҳим ғояларини очиб беришда муҳим аҳамиятга эга бўлган ўқув фанлари асосий жиҳатларига ўқувчилар эътиборини жалб этиш;
б) доимий равишда идрок этиш масалаларини мураккаблаштириб бориб, ўқувчилари ижодий ташаббускорлиги ва ўқув мустақиллиги кўламини кенгайтириш, кўп томонлама иннавацион технологияларни самарали амалга ошириш учун дидактик воситаларнинг турли хилликларини қўллаш, бўйича босқичма-босқич ташкилий ишларни амалга ошириш;
в) ўқув предметларининг турли воситалари билан, уларнинг узвий бирлигида ўқувчиларда ўрганишга қизиқишни шакллантириш;
с) ўқитувчилар ва ўқувчилар ўртасида ижодий ҳамкорликни амалга ошириш;
Ушбу вазифалар кўламидан маълумки, фанларнинг илмийлигини, ўрганилиш даражасини ошириш кадрлар тайёрлаш Миллий дастури талабларини ҳаётга татбиқ этишга хизмат қилади. Олий ўқув юртлари таълим тизимида ҳар бир фаннинг ўрнини, стандартларини ишлаб чиқишда педагогик техналогия ҳолатига эътибор берилиши шарт. Зеро бугунги кунда барча фанлар назарий ва амалий қисмларга бўлиниб ўрганилмоқда. Эндиликда фанларнинг ўзаро алоқадорлиги даражасини янги педагогик технологик замон талаблари асосида ўрганиш технология ва замон талаблари асосида ўрганиш ва ривожлантириш вақти келди. Бизга маълумки, ҳар бир фаннинг ўқитиш услубиёт ўзига хос мазмунга эга. Ўқитиш услубиёти, аввало фаннинг педагогикаси билан боғлиқдир. Фанларнинг ўзаро алоқадорлиги ҳам педагогик қонуниятлар асосида амалга оширилади. Олий ўқув юртлари таълими тизимида иннавацион усулларни такомиллаштириш, шунингдек, таълим стандартларини, дарслик ва ўқув қўлланмаларини тайёрлашда педагогик техналогия қонуниятларига амал қилиш ҳаёт тақозосидир.
Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, ҳозирги кунгача олий ўқув юртларида иннавацион техналогиянинг мукаммал тизими ишлаб чиқилмаган. Шу билан бирга ушбу тизимнинг зарурияти давр тақозосидир, зеро иннавацион техналогия ўқувчиларнинг билимини, кўникма ва малакаларини маълум бир тизим асосида ўзлаштириш самарадорлигини оширувчи жараёндир.
Иннавацион технологиялар орқали ўқишнинг вазифалари, мазмуни, услублари, воситалари, ташкил этилиши шакллари ва натижаларида ўз аксини топиши керак.
Педагогик техналогияларни амалга ошириш усулларини шакллантирмасдан, уларнинг таълим, тарбиявий ва ривожлантириш вазифаларининг ўзаро боғлиқлигини очиб бермай, бу муаммони тўла тасаввур этиб бўлмайди. Шунинг учун, педагогик техналогиянинг дидактик муаммоси илгари тўпланган ғояларни ва амалий ечимларни синтез қилиш ва умумлаштиришни кўп томонлама ёндошишни талаб этади.
Ўқувчиларнинг амалий фаолиятлари – бу янги фактлар, эмпирик хулосалар ёки фаолиятни ошириш мақсадида илмий билимларни қўллаш йўли билан мавжуд объектларни ўрганиш ва ўзгартиришдир. Ўқувчиларнинг амалий фаолияти аниқ шаклларда амалга оширилади: меҳнат, жисмоний, конструктив-техник, ҳисоблаш - ўлчаш, тажриба, тасвирий, нутқий шаклларда. Амалий фаолиятни ошириш билан ўқувчилар ўз ҳаракатларини малака ва кўникмаларни ўзлаштирадилар.
Ўқувчиларнинг билиш фаолиятларини оширишда педагогик техналогияларнинг аҳамияти бир қатор тадқиқотларда акс эттирилган (Ю.М.Юнусова., Р.С.Саломов., Ф,А., Керимов., Г.А.Асилова., Н.Азизходжаева ва бошқалар). Уларни ўрганиб чиқиш иннавацион техналогия асослари сифатида фаолият турларини ажратиш асосини бир-бирига яқин фанлар учун умумий услублар (кузатиш, тажриба) ва алоҳида фан соҳалари учун ўзига хос амаллар усуллари ташкил этади деган хулосага келишга имкон беради, уларни аралаш фанларга кўчириш таъсири остида ўқувчиларнинг умумлаштирилган малакаларига айланади.
Хозирги кунда педагогик техналогия қуйидаги асосий йўналишларда амалга оширилиши мумкин:
1) ўқувчининг дунё қараши ташкил топиши учун зарур бўлган бир-бирига яқин аралаш илмий соҳалар учун умумий бўлган илмий фактлар, назариялар, қонунлар, ғояларга таяниб тушунчалар тизимини шакллантириш;
2) аралаш, яқин фанлар учун умумий бўлган ва биринчи навбатда фанлар ўртасидаги ғоявий алоқадорликни ўзлаштириш янада мураккаб услубларига асосланган элементар малакаларини шакллантириш
3) умумлаштирилган билимлар ва малакалар асосида фан билимларига тўғри баҳолаш муносабатини шакллантириш, бунда цикллараро алоқалар ва дунёқараш ўқув фанлари алоҳида аҳамиятга эга бўлади.
4) фан асосларини амалиётда комплекс қўллашни талаб этувчи бошқа билимлар ва меҳнат малакаларини шакллантириш.
Ҳар томонлама педагогик техналогияларни амалга ошириш жараёнида асосий педагогик йўналишнинг, умумий тенденцияси, ўқувчилар ҳаракат фаолияти стратегияси ишлаб чиқилади, ўқувчиларнинг билимни ўзлаштиришини ташкил этиш мазмунини, услубини ва шаклини қайта ташкил этади. Конструктив функциялари даражасида замонавий ўқитишда иннавацион усулларнинг аҳамияти мустақил тамойил даражасигача кўтарилди, унинг асосида турли доираларда амал қилувчи педагогик техналогиялар қурилади (ўқув мавзуси, ўқув фани, ўқув муаммоси, ва бошқалар). Умуман олганда улар ўқиш жараёнининг мазмунига замонавий конструктив ёндошади. Ҳар бир ўқув фанининг ўқувчилар томонидан тез ўзлаштирилиши, бунда иннавацион усулларни қўллаш маълум бир услублар асосида шакллантирилади.
Олий ўқув юртлари таълими тизимида педагогик техналогиялар турларга ажратиш ишлаб чиқилмаган. Педагогик техналогия илк маротаба ишлаб чиқилган тури вақт мезонларига асосланган: дастлабки, ёрдамчи ва кейинги (истиқболли) алоқалар (Р.С. Саломов., Н.Азизходжаева., М.Очилов ва бошқалар) кўринишида бўлган.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling