2.2. Битирув малакавий ишининг илмий услублари
Малакавий битирув ишининг вазифаларини амалга оширишда қуйидаги услублардан фойдаланилди:
1. Илмий адабиётлар таҳлили.
2. Педагогик назорат.
3. Педагогик кузатиш.
4. Математик-статистик услуб.
2.3. Битирув малакавий ишининг мақсади ва вазифалари
Малакавий битирув ишини олиб боришда ёш футбол-чиларнинг жисмоний тайёргарлигини ривожлантиришни мақсад қилиб олдик.
Малакавий битирув ишининг мақсадини амалга оширишда қуйидаги вазифалар белгилаб олинди:
1. Ёш футболчиларнинг умумий жисмоний тайёргарликларини тарбиялашдаги машғулот жараёнини ўрганиш.
2. Жисмоний тайёргарлик бўйича тест синовларини қабул қилиш.
3. Спорт мактабида олиб борилаётган ёш футболчилар машғулотларининг мотор зичлигини текшириш.
2.4. . Битирув малакавий ишининг педагогик назоратда тест талаблари
Ёш футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини баҳолашда қуйидаги тест талабларидан фойдаланилди:
1-тест. 30 метрга югуриш: бу асосда ёш футболчиларнинг тезкорлик жиҳати баҳоланди.
2-тест. Жойдан узоқликка сакраш: ёш футболчиларнинг оёқ мушакларининг тезкор-куч жиҳати баҳоланди.
3-тест. Тўпни икки қўллаб узоқ масофага отиш: ёш футболчиларнинг қўл кучи жиҳати баҳоланди.
4-тест. 6 минутлик югуриш: ёш футболчиларнинг чидамкорлик сифати баҳоланди.
Ёш футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини машғулотлар жараёнида мунтазам баҳолаб бориш катта аҳамиятга эгадир. Жисмоний меъёрларни назорат қилиш ўқув-машғулот режасини тўғри тузишга аниқ йўналиш ҳисобланади.
2.5. Битирув малакавий ишининг олинган натижалари ва уларнинг тахлили
Малакавий битирув ишида футболга ихтисослашган БЎСМ-2
БЎСМ 34 БЎСМ 3спорт мактаблари шуғулланувчиларининг дастлабки тайёргарлик (10-11 ёш футболчиларнинг) ва футбол ихтисослиги бўйича 2-3 йил шуғулланган (13-14 ёш) футболчиларнинг жисмоний сифатлари баҳоланди.
Бизнинг текширишларимиздан маълум бўлдики, спорт мактабларининг 10-11 ёшли (дастлабки тайёргарлик) футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги бўйича ўтказилган тест талабларида олинган натижаларда ҳеч қандай фарқ сезилмайди (1-жадвал).
Спорт мактабларининг 13-14 ёшли футболчиларида жисмоний тайёргарлик бўйича ўтказилган тест нормативларида анча фарқланиш кузатилди.
БЎСМ-2 спорт мактаби 13-14 ёшли футболчилари 30 метрга югуришда ўртача хқ4,5 секунд, жойдан туриб узоқликка сакрашда хқ211 см тўпни узоқликка отишда хқ15 м, 6 минутли югуриш давомида хқ1300 м.ни босиб ўтилган. Бу тест нормативларини топширишда БЎСМ-2 мактабининг 16 та аъзосидан 9 таси юқори кўрсаткичга эриша олганлар.
БЎСМ-2 БЎСМ 34 БЎСМ 3 ,спорт мактаби тарбияланувчилари ҳам жисмоний тайёргарлик тест нормативлари кўрсаткичи бўйича яхши натижаларга эришдилар.
1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |