Ызбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги


БЎСМ-2 спорт мактаби 13-14 ёшли футболчиларда машғулотнинг ўтказиш конспекти


Download 1.12 Mb.
bet20/22
Sana01.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1315835
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
futbol sport turiga yangi texnologiyalarni tadbiq etish

БЎСМ-2 спорт мактаби 13-14 ёшли футболчиларда машғулотнинг ўтказиш конспекти.
Машғулот вазифаси: 1. Тўпни тўхтатиш техникасини ривожлантириш. 2. Чаққонликни тарбиялаш

Машғ. қисми

Мазмуни

Меъёри

ТУК

Тайёрлов қисми. 15-20 мин

I. Сафлантириш. Машғулот вазифасини тушунтириш
II. Майдон бўйлаб енгил югуриш
III. УРМ
IV. Чегараланган майдонда баскетбол ўйини








о о о о о о
Р
Машқларни бошдан оёқ кетма-кетликда бажариш



Асосий қисм, 60-65 мин

Тўпни тўхтатишни тар-биялаш:
- икки гуруҳга бўлиниб, тўпни гуруҳдаги иштирокчилар бир-бирига узатиш, узатилган тўпни оёқ ички қисмида тўхтатиш
- шуғулланувчилар тўпни тепага отиб, қайтган тўпни тиззада тўхтатиш, оёқ учида тўхтатиш
- жуфт-жуфт бўлиб, тўпни отиш. Тўпни кўкракда, тиззада тўхтатиш

6-8 марта

8-10 марта


8-10 марта

Тўпни тўхтатиш техникасига эътибор бериш
Шуғулланувчилар-нинг бир-бирига ҳалақит бермаслигини таъминлаш

Якуний қисм – 5 мин

Шуғулланувчиларни бир қаторга сафлаш. Майдон бўйлаб енгил югуриш (1 айлана)



Шуғулланувчилар-нинг ютуқ ва кам-чиликларини ай-тиб ўтиш



Ёш футболчиларда чидамлиликни тарбиялашга 12-15 ёшдан бошлаб киришиш мақсадга мувофиқдир. Бу ёшга келиб ўсмирнинг анатомик жиҳатдан шаклланиши тугалланади ва унинг ҳаракат активлигининг ошиши чидамлиликни кўпроқ ривожлантириш имконини беради.
Ёш футболчиларнинг куч имкониятлари оз бўлганлиги учун уларда кучлиликни тарбиялашда жуда эҳтиёткорлик билан, асосан динамик характердаги қисқа вақтли зўр беришдан фойдаланиб олиб бориш керак. Кучни оширишга оид машқлар минимал зўр бериш билан бажарилиши лозимки, бунда бор кучини йиғиш, шунингдек узоқ давом этадиган анчагина зўр бериш мустасно қилинади. Футболчилар билан олиб бориладиган машғулотларда асосан оғирлиги камроқ юк билан катта тезликда бажариладиган машқлар қўлланилади.
3а-жадвалда БЎСМ22 спорт мактабининг мураббийи А.Иноғомов томонидан ўтилган машғулот конспекти кўрсатилган. Машғулот вазифасида 13-14 ёшли футболчиларнинг тўпни тўхтатиш техникаси ва чаққонлик сифатини ривожлантириш мақсад қилинган.
Ёш футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги техник ҳаракатларини ривожлантиришда машғулот ўтказилиш самараси ҳам муҳимдир. Машғулотларнинг самарадорлигини кўрсаткичларидан бири унинг зичлигидир. Машғулот зичлигини бир бутун ёки уни қисмларнинг ўзини алоҳида аниқлаш мумкин. Бу машғулотнинг тайёрлов, асосий, якунлов қисмларида ишни ташкил қилишни бир хил эмаслиги билан боғлиқ.


3а-жадвал

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling