Й ва ўрта махсус таълим вазирлиги улғайишидаги ўзгаришлари


Download 1.81 Mb.
bet16/42
Sana09.05.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1449658
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   42
Bog'liq
Ulg’ayish fiziologiyasi

^

I
г
аниқлаш мумкин. Бир яшар бола суяк тўқимасидаги органик моддалар ноорганик моддаларга нисбатан кўпдир ва бу ҳол, унинг суякларини юмшоқ ҳамда эластик бўлишини сези — ларли даражада белгилайди. Органик моддалар ва сув уларни чўзилувчанлигини ва эластиктшгини белгилайди.
Одам ўлғайган сари суяк тўқимасида ноорганик мод— даларнинг миқдори ортади ва ўсаётган суяклар мустаҳкам — ланади. Скелет суякларининг шаклланиши якунланганда ўзаро боғлиқ яратилиш ва бузилиш жараёнлари давом этади. Бир хил остеонлар йирик кўп ядроли ҳужайралар — остеокластлар таъсири остида бўшлиқлар ҳосил қилиб пар — чалаиади, бунга параллел равишда бошқа ҳужайралар — остеобластлар янги остеонларни яратади. Тажриба йўли билан аниқланганки, суякнинг ноор1'аник моддаларининг тахминан 29% эпифозларда ва 70% гача диафизларда 50 кун давомида янгиланади. Қайта тузишнинг балансланган жара — ёнлари суяк тўқималарини доимий яигиланиб туришини таъминлайди.
Одам 40 ёшга тўлгандан кейин, суяк тўқималарида ин~ волютив жараёнлар бошланади, яъни остеонларнинг пар — чаланитпи уларни яратилишига нисбатан тез содир бўлади. Суякнинг зичлиги пасаяди. Ёш ўтган сари нафақат суяк моддалари камаяди, балки органик моддалар миқдори ҳам, таркибидаги сув ҳам камаяди. Суяклар нозик ва осон сина — диган бўлиб қолади.
Қари одамнинг суяклари учун бўғинлар юзасини қопловчи, ҳамда умуртқа поғоналари орасидаги дискни ташкил қилувчи тоғай тўқималардан ўсиб чиқадиган суяк чеккаларидаги ўсимталар хосдир. Бундай ҳол, бўғинлар функциясига салбий таъсир кўрсатади. Нормада, суяклар — нинг ёшга оид ўзгаришлари жуда суст ривожланади. Ос — теопороз белгилари, одатда 60 ёшдан кейин билинади лекин у, 70 — 75 ёшда ҳам сезиларсиз даражада намоён бўлиши мумкин.
Турмуш тарзи кам ҳаракатли бўлган одамларда суяк тўқималарини муддатидан олдин қариш ҳолларини кузатиш мумкин. Суякларнинг қариши суяк пластинкалари сонини камайишида, суяк тўқимасини бўшашида ва бир вақтнинг ўзида суяк ўсимталари кўринишидаги орт^иқча суяклар ҳосил бўлишида, бўғинларни, тоғайларни, тутамларни суякка
бирлашган жойларида ишқорланишида намоён бўлади, Суяк моддаларининг атрофияси бўғинлар учидаги дўмбоқчаларни деформацияга олиб келади. Уларнинг шаклидаги думалоқлик йўқолади, қирралари «ўтмаслашади», бурчаклар ҳосил бў — лади. Ишқорни ортиқча йиғилиши оқибатида бўғин те — шиклари тораяди.
МУШАК ТИЗИМИ
Бола туғилишидан олдин эмбрионал ҳаёти даврида со — дир бўладиган узоқ муддатли ривожланиш жараёнининг на — тижаси сифатидаги бир қатор турли ҳаракатларни амалга ошириши мумкин. Ҳаракатлар ҳомила ривожланишининг 3 — ҳафтасида пайдо бўлади ва 5 —ҳафтагача ҳаракатлар тўх — тайди. 6 —ҳафтанинг охирида тўғридан —тўғри электр қўз — Ғдтгич таъсирига алоҳида мушакларни локал қисқаришлари содир бўлиши мумкин.
Ҳомиланинг биринчи рефлектор ҳаракати енгил те — гишларга жавобан ривожланишнинг 7 — 8 ҳафтасида пайдо бўлади.
7,5—10 ҳафтага келиб ҳомиланинг ягона рефлексоген зонаси унинг периорал оғиз атрофлари соҳаси ҳисобланади, кейинчалик 11 — ҳафтада тананинг барча соҳалари, оёқ — Қўлларнинг териси таъсирни сезадиган бўлади, 11 — 12 ҳафталикда кўкрак қафасининг юқори қисмида сезгирлик пайдо бўлади. 13—14 ҳафтада енгил қўзғатгичларга тананинг барча юзаси реакция қилади, бел, бошнинг ёни, юқори ва орқа қисмини туғилганга қадар сезгирлиги бўлмайди.
Биринчи беихтиёр мушак реакциялари ҳомила ри — вожланишининг 8,5 ҳафтасидан бошланади ва бўйиннинг контралатерал турланиши (флекцияси) кўринишида бўлади.
9,5—10,5 ҳафтада, ҳомилада, янги туғилган болага хос бўлган барча асосий рефлексларнинг фрагментлари: сўриш, предметни чангаллаш ва қаттиқ ушлаш қобилияти пайдо бўлади. Охиргиси одам қўллари ҳаракатининг асосийларидан бири ҳисобланиб, одам эволюциясида мустаҳкамланган ва Инсоннинг ўзига хос меҳнат кўникмалари таркибига кирган. Эмбрионал даврда ушлаш рефлекси жуда эрта — Ҳомиладорликнинг 11 — ҳафтасида пайдо бўлади. Бола ҳаёти учун сўриш реакциясининг моҳияти табиийдир. 24 — 25
ҳафтада сўриш реакциясидан далолат берадиган қўзғатгич томонга бошни енгил буриш ва оғизни қийшайтириш ва кейинчалик сўриш ҳаракатларига ўхшаш яхши ифодаланган реакция намоён бўлади.
Сўриш, лаблар ва тил билан ҳаракат қилиб пастки жағни пастроқ тугпириш ва оғиз бўшлиғида маълум миқ — дорда вакуум ҳосил қилиш оқибатида бирмунча суюқликни сўрилишидан иборатдир. У, мос равияхдаги мимика ҳамда қўл ва оёқлар билан ушлаш ҳаракатлари билан биргаликда кузатилади. Ҳомила, сўриб олган суюқликни нафас олишини бузмасдан ютиб юборишга қодир. Сўриш реакциясининг биринчи элементлари ҳомиланинг 9,5 ҳафталик ривож — ланиши даврида пайдо бўлиб, унда лабининг чеккасига қўзғатгич таъсир қилганда оғизни тезда енгил очилигпи юз беради.
Ривож.д.аггашнинг 10,5 ҳафтасида периорал соҳани
қўзғатилишига жавобан ютиш реакцияси кузатилади ва у
12,5 ҳафтадан богплаб доимий бўлиб қолади. Ютиш, ушлаш,
кўзни пирпиратиш рефлексларини анча ёрқин намоён бў —
лжши ва доимийлиги 13—16 ҳафтада кузатилади, 20 — 21
ҳафтага келиб мажмуавий тус олади, 24 —ҳафтада эса, ҳо —
мила анча етарли ривожланган организмга айланади ва янги
туғилган болага хос ҳаракат актларига .'"•га бўлади. (к^
Ушлаш рефлекси ёки Робинзон рефлекси болани к^ф — тига таъсир кўрсатувчи ҳар қандай предметни рефлексив ҳолда чангаллаш ва ушлапг қобилиятида намоён бўлади. Бу, янги туғилган боланинг ёрқин намоён бўладиган реакция — ларидан бир1гдир, Унинг ўзига хос хусусияти шундан ибо — ратки, янги туғилган бола ёки охирги даврда ривож.\анаётган ҳомила кучсиз нимжон бўлишига қарамасдан предметни шундай куч билан чангаллайдики, уни бирга кўтарсангиз, шу ҳолатда бир неча сония ҳавода муаллак ушлаб туриши мум — кин. Ушбу реакция рудиментар ҳисобланиб, инсон томо — нидан ўзига ўхпташ маймунсимон аждО/\ларидан наслий ўтган деб ҳисоблашади.
Ҳомила ривожланишининг 24 —ҳафтасига қадар суюқ — ликни муваффақияту\и ютиши кузатилмайди. Ютиш ва нафас олиш ҳаракатлари мувофиқлаштирилмаганлиги туфайли суюқлик қизилўпгач ўрнига трахеяга ўтади. Ривожланиш —
нинг 24 — ҳафтасидан кейинп^на суюқликни ютиш(айрим ҳолатлардан ташқари) муваффак,иятли ўтади.
Вояга етган одамнинг мимик ва ёки ифодали ҳаракат — лари юз қисмидаги мушакларни мувофиқлашган билатерал ҳаракатлари ҳисобланиб, улар маълум бир руҳий ҳолатга (роҳатланиш, ҳурсаидчилик, қўрқўв, хомушлик мимикаси) мос келувчи бир бутун мураккаб ҳаракат актларини ҳосил бўлишига олиб келади.
Янги туғилган бола тўлиқ намоён бўлган йиғлаш мими — касига эга бўлиб, у, катталарнинг шундай мимикасидан кам фарқ қилади. Бу ҳол, мимик реакцияларнинг қандайдир қисми тўгри эканлигини кўрсатади. Ҳомиланинг ривожла — ниши пайтида унда шундай мимик ҳаракатлар шаклланади — ки, улар қониқмаслггк, дискомфорт ҳисларини намоён қилади. Ўз —ўзидан (спонтан) мимик фаоллик 2—ҳафтадан пайдо бўлади. 22 —ҳафтадан бошлаб пешона терисини ти — риштириш, қошларни ҳаракатлаштириш, ҳар хил товушлар (инграш, ғириллаш, бақириш, йиғлаш) чиқариш тез —тез қайтариладиган реакциялар ҳисобланади. 23 —24 —ҳафтада мимик ҳаракатлар сони кескин ортади, ҳомила тез —тез ва кучли равишда ҳошларини кўтаради ва туширади, .\абларини қимирлатади, кўзларини пирниратади, эснаш, чайнаш, му — ваффақиятли ютиш, кўзларини ва оғзини очиб —юмиш бошланади. Ҳомила, сифат жиҳатдан янги туғилган болада кузатиладигаи мимикага эга бўлади.
Одам ҳомиласи ривожланишини кузатиш, янги туғилган боланинг ҳаракат фаоллиги хаотик ҳисобланмайди, балки боланинг ҳаёти учун зарур, шаклланиб бў,лган футгкционал тизимлар (нафас олиш, сўриш, кўзни пирпиратиш, аксириш, йиғлаш ва б) йиғиндиси деган хулосага олиб кела/\и. Улардан ташқари, келхусида шаклланадиган функционал тизимлар — нинг алоҳида фрагментлари кўринишдаги кўп сонли ҳара — катлар ҳам мавжуд. Масалан, бошни кўтариш ва уни верти — кал ҳолатда ушлаб туриш, гавдани буриш ва уни кўтариш, туриш ва бошқалар шулар жумласидан бўлиб, улар пост — натал ҳаётнинт анча кейинги давр,\арида бутун реакция си — фатида ташкилланади.
Одам вазни асосан гавда тузилиши, жинс ва ёшга боғлиқ бўлиб, одам}шнг жисмоний ривожланганлиги ва соғлиғини белгиловчи нисбий кўрсатгич ҳисобланади. Бо —
лалар ҳаётининг дастлабки йилларида, яъни гавда оғирлиги болаларнинг жисмоний жиҳатидан қай даражада ривож — ланганлигини кўрсатувчи омил бўлган улар учун ёшига қараб қуйидаги вазн нормаси белгиланган (9 — жадвал)
9 — Жадвал. Уч ёшгача бўлган болалар вазни (г ҳисобида).



Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling