Жанабергенова айсулыу жаксылыковна ахборотлашган таълим муҳитида


Download 3.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/77
Sana19.11.2023
Hajmi3.42 Mb.
#1786658
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   77
Bog'liq
Monograph

такрорлаш ва масалалар ечиш. Такрорлаш ва машқ қилишда педагог 
дарс пайтида олган билимларини такрорлайди, таҳлил қилиб, умумлаштириб, 
фикрлаб кўради, эслаб қолади, амалий топшириқларни бажариш 
кўникмалари ва малакаларини шакллантиради. 
янги билимларни мустақил ўзлаштириш. Бунда талаба ахборот 
манбаларини излаб топиш, улар устида ишлаш, конспектлаштириш
фикрларни изчил баён қилиш бўйича кўникмаларни эгаллайди, мустақил иш 
фаолияти усул ва услубларини ўрганади. 
ижодий характердаги ишларни бажариш. Бунда талаба муаммоли 
вазиятларни аниқлаш, таҳлил қилиш, мустақил равишда қарор қабул қилиш 
кўникмаларини эгаллайди, масалани ҳал қилишга ижодий ёндашишга 
ўрганади, кўргазмали воситалар тайёрлаш, илмий тавсифдаги изланишларни 
талаб қиладиган топшириқларни ҳал қилиш йўллари билан танишади. 
Олий таълим тизимида мустақил иш фаолиятини такомиллаштиришда 
фойдаланиладиган ўқув воситаларини қуйидаги гуруҳларга ажратиш 
мумкин: ташкилий воситалар; ўқув технологиялари, ўқув-методик 


Novateurpublication.org 
28 
материаллар; дидактик материаллар; ахборот, ахборот-коммуникация 
технологиялари; техник ўқув воситалари. 
Дидактик материаллар: етакчи файласуфлар, педагоглар ва психологлар 
томонидан ифодаланган, таърифланган ва шакллантирилган классик 
дидактик тамойиллар; модулли ўқув технологиясида долзарб бўлган махсус 
методологик тамойиллар; талабани ўқитишга ёки ўрганишига йўналтирилган 
илмий тамойиллар. 
Ахборот, ахборот-коммуникация технологияларига қуйидагиларни 
киритамиз: ахборот олиш билан боғлиқ бўлган барча воситалар; кўргазмали 
қўлланма, намойиш этилувчи ўқув материаллари; компьютер ва бошқа 
техник воситалардан фойдаланиш; интернет. 
Техник ўқув воситаларига қуйидагилар киради: компьютерлар; бошқа 
техник воситалар (интерфаол ёзув тахталари; кўпайтирувчи техника ва 
бошқ.). 
Ахборот ва техник ўқув воситаларидан фойдаланиш қуйидаги 
ривожланиб бораётган муаммоларни намоён қилди: 
ўқув жараёнининг ахборотлашуви ва компьютерлаштирилишининг 
тобора кенгайиб бораётганлиги, унинг сифатини назорат қилиш 
шаклларининг ривожланиб бориши; 
ўқув ва ўқитиш технологиясидаги ўзгаришлар; 
компьютер ва телекоммуникация технологияларининг ўқув жараёнидаги 
ахборот таъминотига таъсири. 
Таълим воситаларини Б.Раҳимов ва А.Мавляновлар [104] қуйидагиларга 
ажратади: 
ўқитувчи учун: фаннинг ўқув дастурлари, фаннинг ишчи ўқув режаси, 
ўқув-методик қўлланма, методик тавсия, методик ишланма, дарс 
машғулотининг технологик харитаси, дарс режаси, маъруза матни 
сценарийси. 


29 
талаба учун: дарслик, ўқув қўлланма, жадваллар, тарқатма материаллар, 
йўл-йўриқли технологик хариталар, типик хатолар харитаси, топшириқ 
варақаси, интерфаол усуллар [104]. 
Шундай қилиб, олий таълим тизимида мустақил иш фаолиятини 
такомиллаштиришнинг мақсадини белгилаб олиш, шунга биноан мазмунини 
такомиллаштириш ва ўқитиш сифатини кафолатловчи замонавий усул ва 
услублари ҳамда шакл ва воситаларини белгилаб олиш мустақил иш 
фаолияти ни тўғри ташкил этишга асос бўлади. 
Тадқиқот ишларидан келиб чиқиб мустақил иш шакллари қуйидагича 
таърифланди (1.3-расмга қаранг). 

Download 3.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling