Йилларда германия. 1-§. Германияда маъмурий-ҳудудий бошқарув тизими


Download 137.93 Kb.
bet11/15
Sana22.10.2023
Hajmi137.93 Kb.
#1716455
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Германия 1945-2023

ГДРда социализм қурилиши
1949 йил май ойида Немис Халқ Конгресси (НХК) томонидан тасдиқланган Германия Демократик Республикаси Конституцияси Муваққат Халқ палатаси тузилгандан кейин 7 октябрда кучга кирди. 10 октябрда ГСҲМ Совет Назорат Комиссияси (СНК)га айлантирилди. 11 октябрда В.Пик республика президенти этиб сайланди, 12 октябрда эса Халқ палатаси О.Гротеваль раҳбарлигида ГДР ҳукумати таркибини тасдиқлади. 1949 йил 15 октябрда ГДР ва СССР ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди.
1949 йил Конституцияси Шарқий Германияда “пролетариат диктатураси давлати” ташкил қилинганлигини эътироф этди, шу билан бирга Конституция халқ ҳокимияти, давлатнинг демократик тузуми, давлатнинг антифашистик характери каби конституцион тамойилларни ҳам ўз ичига олган эди. Конституцияда расман демократик ҳуқуқ ва эркинликларни, жумладан, сўз, уюшмаларга бирлашиш, матбуот эркинлиги, никоҳ ва оилани, ҳамда кичик миллатлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича давлат жавобгарлиги белгилаб қўйилган эди.
ГДРда кўп партиявийлик тизими сақланиб қолди, аммо у ўзига хос кўринишга эга эди. Барча қонуний партиялар (ГБСП, Миллий демократик партия, Деҳқонлар демократик партияси, ГЛДП, ХДС) Миллий фронтга бирлаштирилди. Халқ палатасига сайловлар ўтказиш учун Миллий фронт барча партияларининг ягона рўйхатини тузиб, ҳар бир партиянинг олдиндан Халқ палатасидаги овозлар ўрнини белгилаб қўйди. (ГБСП учун 117 мандат, қолган партиялар учун 52 мандат ажратилди. Шунинг учун Сайловлар натижаси олдиндан маълум эди. Тўғридан-тўғри умумий сайловлар асосида сайланадиган Халқ палатаси 1949 йил Конституциясига кўра ГДРнинг олий органи эди. 1960 йилда президентлик лавозими ҳам бекор қилинди. 1949 йилдан 1960 йилгача (вафотига қадар) бу лавозимни В.Пик эгаллаган эди. Президентлик лавозими ўрнига давлат раҳбари вазифасини бажарувчи орган - Давлат Кенгаши тузилди. Ижро этувчи ҳокимият Минстрлар Совети бўлиб, у ҳам Давлат Кенгаши каби Халқ мажлиси томонидан сайланар эди.
Шарқий Германия давлат тузумининг шаклланишида ГБСПнинг 1950 йил июлида бўлиб ўтган 111-съезди муҳим аҳамиятга эга бўлди. Съезда ГБСП МК Бош котиби этиб В.Ульбрихт сайланди. СССРнинг социализм қуришдаги ижтимоий, иқтисодий тажрибасидан нусха олишни, ГБСПнинг ҳукмрон партия сифатида мамлакат ҳаётининг барча жабҳаларини назорат қилишини бошлаб берди. Ташкил қилинганидан бошлаб ГДР Социалистик давлатлар доирасида имтиёзли мавқега эга бўлди. ГДРда эришилаётган муваффақиятларга социалистик тузум муваффақиятлари ва афзаллиги деб қаралди. ГДРда амалга оширилаётган ўзгаришларни қўллаб-қувватлаш учун совет ҳукумати 1950 йилда репарация (товон) тўловларини икки марта қисқартирди, хом-ашё ва техника ёрдамини кучайтирди. Урушдан кейинги йилларда яратилган кўпгина совет ҳиссадорлик корхоналари ГДРнинг давлат секторига топширилди. 1950 йил октябрида Прагада бўлиб ўтган 8 та Шарқий Европа мамлакатлари конференциясида илк бор “Германиянинг бирлашган қуролли кучларда иштироки” тўғрисида сўз борди.
1950 йили ГДР ўзаро Иқтисодий Ёрдам Кенгашига қабул қилинди. 1952 йилда ГДРда социалистик тузум асосларини яратишнинг бошлангани расман эълон қилинди. Давлат бошқарувини марказлаштириш даражаси ниҳоятда кучайди. Полицияда ходимлар таркибининг сиёсий тозаланиши ўтказилди. Қишлоқ жойларни мажбурий равишда кооперативлаштириш, саноатни кенг миқёсда давлат тасарруфига ўтказиш бошланди. Аҳолининг турмуш даражаси пастлигича қолаверди. Шахсий ишбилармонлик ташаббусини буғиш, ишчиларга ишлаб чиқиш нормаларини ошириш, солиқлар оширилиши, диннинг таъқиб қилиниши ва “социализм асосларини қуриш”га хос бўлган бошқа ёт жараёнлар халқ учун жуда оғир эди.
Сталин вафоти ГДР раҳбариятига ўз сиёсатига ўзгартиш киритишга имконият туғдиргандек бўлди. Шу муносабат билан 1953 йил 10 июнда ГБСП МК “йўл қўйилган хатолар”ни тузатиш учун “янгича йўл” тутиш тўғрисида қарор чиқарди. Деҳқонлар ва ҳунармандларга нисбатан солиқ сиёсатини юмшатиш чоралари амалга оширилди. Ўз навбатида 16 июнда Берлин ишчиларининг ҳам чиқишига сабаби бўлди. 16 июнда ишчилар иш соатлари ҳажмини қисқартиришни талаб қилиб чиқдилар. 17 июнда бу тўлқин Шарқий Германия шаҳарларини қамраб олди. Бу тарқоқ ҳаракатнинг асосий сабаб ГБСП сиёсатидан норозилик, паст турмуш даражаси ва мамлакат ҳудудида совет қўшинларининг сақланиб туриши эди. Ишчиларнинг чиқишларини бостириш учун совет танк қисмлари ишга солинди, қурбонлар сони 25 дан 300 тагача этди.
17 июн воқеалари ГБСП раҳбариятини ислоҳотлар жараёнига тузатишлар киритишга мажбур қилди. СССР берган қарзлар ва моддий ёрдамдан фойдаланиб, чакана нархларни пасайтириш ва ишчи ходимлар ойлигини оширишга муваффақ бўлинди. Енгил саноат ва уй-жой қурилишига сармоялар оширилди. Қишлоқ хўжалиги кооперативларига ихтиёрий қўшилиш тамойили изчиллик билан амалга оширилди. 3 мингдан ортиқ мусодара қилинган хусусий дўконлар ўз эгаларига қайтарилди.
ГДР раҳбарияти Умумгермания муаммосини ҳал қилиш масаласига нисбатан ўта муросасиз мавқени эгаллади (Ғарбда бу сиёсат “Ульбрихт доктринаси” деб номланди). Умумий битим (1954 йил 26 майда) имзоланиши пайтида ГДР ҳукумати ГФР билан чегара бўйлаб “тақиқланган зона” яратишини эълон қилди. У тиканли сим, чегара пости, патруль ва ҳоказолар билан таъминланган мустаҳкам минтақа қўринишига эга бўлди. Германия муаммосида СССР ва Ғарб мамлакатлари ўртасидаги 1953-1955 йиллардаги музокораларнинг муваффақиятсизликка учраши ГДРнинг социализм системаси блокига ўтиб кетишини таъминлади. 1954 йилда СССР репарациянинг қолган қисмини олишдан воз кечди ва ГДРга ўзига қарашли Шарқий Германия ҳудудидаги саноат корхоналарини топширди. ГДРга иқтисодий дастурларни амалга ошириш учун қўшимча кредитлар берди ва ГДР ҳудудидаги совет ҳарбий қисмларининг таъминоти учун бериладиган тўловларни қисқартирди. 1954 йил март ойида СССР ва ГДР ўртасида ГДРга тўлиқ давлат суверенитетини бериш тўғрисида битим тузилди. СССР фақатгина ГДР хавфсизлиги ва тўрт мамлакат келишувларида кўзда тутилган ташқи сиёсатни назорат қилиш мажбуриятини олди. 1955 йилда ГДР Варшава шартномаси ташкилоти (ВШТ) га аъзо бўлиб кирди.
50-йиллар охиридан ГДР атрофидаги сиёсий вазият янада кескинлашди. 1958 йил 10 ноябрда Совет-Польша дўстлиги митингида сўзлаган нутқида Хрушчев “Берлиндаги оккупацион режим қолдиқлари”дан воз кечиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида баёнот берди. 27 ноябрда АҚШ, Буюк Британия, Франция ГДР ва ГФРдавлатлари бошлиқларига юборилган хатда Ғарбий Берлинни “қуроллардан ҳоли бўлган эркин шаҳар”га айлантириш тўғрисида таклиф киритилди. СССР Ғарбий Берлин ва ГФР ўртасидаги транспорт ҳаракати тартибини қайта кўриб чиқишни таклиф қилди. Шу масала бўйича тўрт мамлакат ташқи ишлар вазирларининг Женева йиғилиши натижасиз якунланди. Американинг жосус У-2 самолётининг СССР осмонида уриб туширилиши билан боғлиқ воқеалар, Париждаги олий мартабали учрашувнинг муваффақиятсизликка учраши ва 1961 йил июнда Хрушчев ва Кеннеди ўртасидаги муваффақиятсиз музокоралар ГДР атрофидаги вазиятни янада кескинлаштириб юборди.
1961 йил ёзидан бошлаб аҳолининг ГДРдан Берлиндаги очиқ чегара орқали Ғарбга кўчиши бошланди. Агар 1959 йилда ГДРни 144 минг киши, 1960 йилда 203 минг киши тарк этган бўлса, 1961 йилнинг фақат июль ойида ГФРга 30 минг, август ойининг биринчи ўн кунлигида 48 минг киши қочиб ўтди. 1961 йилнинг 13 дан 14 августига ўтар кечаси СССРнинг ташаббуси билан Берлиннинг ғарбий ва шарқий секторларини ажратиб турувчи темир бетон девор қад ростлади. Бу тадбирни ГДР ҳукумати давлат чегарасини мустаҳкамлаш ва “ғарб агентлари” ҳаракатларига барҳам бериш учун қўлланилган чора деб шарҳлади. Берлин девори Европани икки қарама-қарши лагерга бўлган “темир парда” рамзига айланди.
60-йилларда ГДРнинг тараққиёти Венгрия ва Чехословакиядаги жараёнларга ўхшаш эди. 1963 йилда ГБСП нинг У1 съезди партия дастурини қабул қилди. Унда ГДРда социалистик тараққиёт босқичи бошланганлиги эълон қилинди, меҳнат унумдорлиги ва халқ хўжалиги комплекси самарадорлигини ошириш, фуқаролар ўртасида “социалистик муносабатлар” ўрнатиш, Германиянинг миллий бирлигини тиклаш вазифалари қўйилди. 1963 йилдан “социалистик бозор” моделини яратишга қаратилган иқтисодий ислоҳотни амалга ошириш бошланди. ГБСПнинг 1967 йилдаги У11 съездининг “ривожланган социалистик ижтимоий тузум”ни яратиш тўғрисидаги қарорни қабул қилди. 1968 йилда қабул қилинган янги Конституция ГДРни “немис миллатининг социалистик давлати” деб эълон қилди. Илгариги давлат тузумини сақлаб қолган 1968 йил Конституцияси ГБСП ролини янада аниқроқ белгилаб қўйди. Ульбрихт ва унинг тарафдорлари мамлакатда партия етакчи мафкуравий-сиёсий куч бўлиши керак, аммо маъмурий бошқарув Давлат Кенгаши қўлида бўлиши керак, деб ҳисоблашарди. ГДР раҳбариятининг 1968 йилдаги “Прага баҳори” воқеаларига муносабати намойишкорона руҳда бўлиб, Ульбрихт Варшава шартномаси ташкилоти (ВШТ) мамлакатларининг Чехословакияга нисбатан қаттиққўллигини қўллаб-қувватлади. ГДРнинг ҳарбий кучлари “Прага баҳори”қатнашчиларини қонга ботиришда иштирок этди.
1971 йил баҳорида Ульбрихт “ўз илтимосига кўра” ГБСП МК биринчи котиби вазифасидан озод қилиниб, партиянинг фахрий раҳбарига айланди. ГДРнинг янги раҳбарияти Эрих Хонеккер бошчилигида СССР сиёсатини қўллаб-қувватлади. Фаол иқтисодий сиёсатни сақлаб қолган ҳолда мавжуд тузум устидан мафкуравий назорат кучайтирилди. ГБСП сафларида бирликни мустаҳкамлаган ва нокоммунистик партияларга тазйиқни кучайтирган Э.Хонеккер турмуш даражасини кўтариш орқали жамиятда ижтимоий тинчликка эришишга ҳаракат қиларди. 70-йилларда ГДРда нархлар барқарор сақланган ҳолда ойлик маош ва нафақа тўловлари ошириб борилди. Дунёдаги ноқулай иқтисодий вазиятга қарамасдан 70-йилларнинг биринчи ярмида мамлакат миллий даромади 33%га ошди.
Хонеккер режими Умумгермания масаласига муносабатни тубдан ўзгартирди. 1971-1972 йилларда Ғарбий Берлин масаласида иккита Германия давлатлари ўртасидаги муносабатларда олдинга силжиш рўй берди. Аммо бу янгиликларни қўллаб-қувватлаган Хонеккер ( ажралиш, айрилиш, узоқлашиш, тўсиқ яратиш) “алоҳидалик” сиёсатини қўллаб бирлашиш масаласига қарши эди. ГДР Конституциясининг янги таҳриридан (1974 й) Германиянинг бирлашишга эришиши давлат сиёсатининг асосий мақсади деган банд олиб ташланди. Ушбу банднинг жойига ГДР - социалистик ҳамдўстликнинг ажралмас қисмидир” ва СССР билан иттифоқчилик муносабатлари абадий ва дахлсиздир деган банд киритилди. Икки немис давлати фуқаролари ўртасидаги алоқалар чеклаб қўйилди. ГФР билан чегаралар бўйлаб, кесиб ўтувчиларни отиб ташлаш ҳоллари тез-тез рўй бериб турди. “Узоқлашиш” сиёсати Шарқий Германия раҳбариятига “маҳбуслар билан савдо-сотиқ қилиш”га халақит бермади: маълум тўлов эвазига ГДРда “давлатга қарши жиноят”да айбланган шахслар озод қилиниб ГФРга сотилар эди. Бу амалиёт 60-йиллардаёқ ГФР ташаббуси билан бошланган эди, аммо бу савдо айнан Хонеккер ҳукмронлиги даврида ниҳоятда кенгайди. 1964-1989 йилларда жами 33 минг кишининг ҳар бири ўрта ҳисобда 95847 дойчмаркадан сотилди.


Download 137.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling