Йилларда германия. 1-§. Германияда маъмурий-ҳудудий бошқарув тизими


Бирлашган Германиянинг сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий тараққиёти


Download 137.93 Kb.
bet14/15
Sana22.10.2023
Hajmi137.93 Kb.
#1716455
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Германия 1945-2023

Бирлашган Германиянинг сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий тараққиёти.
Германиянинг бирлашиши мамлакатнинг халқаро мавқеини анча мустаҳкамлади. Аммо дунё сиёсати тизимидаги янги мавқе ГФРга имтиёзлар бериш билан бирга зиммасига буюк давлатга хос янги сиёсий, молиявий ва ахлоқий мажбуриятларни ҳам юклади. 1990 йилнинг январидаёқ Г.Коль ГФРнинг халқаро майдондаги муаммоларни ҳал қилишдан, можароларни бартараф этишдан четга қола олмаслигини таъкидлаган эди. Бу жуда рамзий баёнот эди, чунки унинг эълон қилиниш вақти БМТ байроғи остида Форс кўрфази минтақасида ҳарбий ҳаракатларнинг бошланиши даврига тўғри келди. Гап ГФР ҳарбий доктринасини тубдан ўзгартириш тўғрисида бораётган эди. Узоқ давом этган баҳс-мунозаралардан сўнг федерал Конституциявий суд “Германия барқарорлиги ва бирлигига зарар келтириши мумкин бўлган можаро ва кризисларни бартараф этиш учун” Бундесверни ГФР ва НАТО аъзолари ҳудудларидан ташқарида ҳам ишга солиш қонунийлиги тўғрисида қарор қабул қилди. Қуролли кучлар таркиби ҳам қайта тузилди. Бундесвер таркибида 54 минг кишидан иборат “инқирозли вазиятларда ҳаракат қилувчи кучлар” тузилди. Кейинги йилларда ГФР НАТОнинг халқаро хавфсизликни таъминлаш стратегияси, жумладан, бу блокни Европа шарқига қаратиб кенгайтириш режаларини қўллаб-қувватлаб келди. Бундесвер учун биринчи синов Босния ва Герцоговинадаги “тинчликпарварлик” операциясида қатнашиши бўлди.
ГФРнинг НАТОдаги сиёсий мавқеининг ўзгариши унинг иттифоқчилари томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланди. АҚШ президенти катта Ж.Буш Шимолий Атлантика блоки раҳбариятида ГФРнинг иштирокини кўзда тутган ҳолда “тенг ҳуқуқли раҳбарлик” ғоясини илгари сурди. Аммо Г.Коль ташқи сиёсатда Россия билан ҳам дўстона алоқаларни сақлаб қолишга уринди. Бу йўналишда ҳал қилувчи қадам 1992 йил декабрда Москвага ташрифи давомида қўйилди. Ельцин ва Кольнинг 1992 йил 16 декабрдаги қўшма Баёноти ўзаро алоқаларини мустаҳкамлади. Баённотда: Россия томони Россия (собиқ СССР) Ғарбий гуруҳ қўшинларининг кучмас мулкига даъвосидан Германия эса Россия қўшинлари жойлаштирилган ерларда атроф-муҳитга етказилган зарарни қоплаш бўйича даъвосидан воз кечди дейилганди. Россия қўшинларининг Германиядан чиқарилиши 1994 йил 31 августда якунланди. Кейинчалик, Коль ва Ельцин ўртасидаги муносабат дўстона характерга эга бўлди. 90-йилларнинг ўрталарида Россия-Германия сиёсий мулоқотининг халқаро муносабатлар тизимдаги ривожланиши 80-йиллардаги Совет-Америка муносабатларини эслатар эди.
Г.Коль раҳбарлиги даврида Германия ташқи сиёсатидаги энг устивор йўналиш Ғарбий Европадаги интеграция жараёни бўлиб қолди (Турли мамлакатлар иқтисодий ҳаётининг ягона иқтисодий сиёсат асосида ўзаро боғланган ҳолда ривожланиш формаси). Мамлакат бирлашуви келтириб чиқарган улкан иқтисодий қийинчиликларга қарамасдан, ГФР Маастрихт келишувлари асосида интеграцияни чуқурлаштиришнинг фаол тарафдорларидан бўлди. 1995-1996 йилларда Франциянинг янги президенти Ж.Ширакнинг бу масалада босиқлик билан сиёсат юритишидан фойдаланиб, Г.Коль Европа интеграцияси жараёнида етакчилик ролини ўз қўлига олди. 1996 йилда Париж ва Бонн Европа Ҳамжамиятлари таъсис ҳужжатларидаги бир қатор низомларни ўзгартириш ва Маастрихтда баён қилинган интеграция дастурларига аниқлик киритиш бўйича ташаббус билан чиқдилар. Гап энг аввало Европа пул бирлигига ўтиш механизмларини ишлаб чиқиш ва Европа Иттифоқининг келажакда кенгайиши масаласини ҳал этиш тўғрисида борарди. Г.Коль санаб ўтилган барча масалаларни муҳокама қилишда ва ЕИнинг ХХ1 аср бошида ривожланиш стратегиясини белгилаб берган 1997 йил Амстердам шартномасини тайёрлашда ҳал қилувчи роль ўйнади.
Бирлашган Германиянинг Европа иттифоқида етакчилик қилиш даъволари фақатгина унинг раҳбарияти даъволаридан эмас, балки янги геополитик вазиятда ҳам кўринарди. Германия у билан ҳамкорлик қилишни мўлжаллаган қўшни давлатлар ва Европа бозорлари марказида турар эди. Бенилюкс Иттифоқи (Белгия, Нидерландия, Люксембург) мамлакатлари, Австрия ва ЕИга кирган Скандинавия мамлакатлари билан биргаликда Марказий Европа ядросини ташкил этар ва Германия дипломатиясининг узоқ йиллик орзусини ифодаларди. Германия Шарқий Европада ҳам фаоллашиб Венгрия, Чехия, Польша, Болтиқ денгизи мамлакатларини жалб этувчи стратегик иттифоқчига айланди. 1991 йилда ГФР ҳукумати Югославиядан биринчи бўлиб ажралиб чиққан иккита Словения ва Хорватия республикалари суверенитетини тан олди. Г.Кольнинг бу қадами федерацияга қаттиқ зарба бўлса-да, бироқ Германиянинг Словения ва Хорватиядаги халқаро мавқени мустаҳкамлади.
Германия бирлашишининг ички оқибатлари анча мураккаб кечди. Турлича ижтимоий тузумда ўнлаб йиллар давомида яшаш, бир миллатни бўлиб ташлаб бир-бирига қарама-қарши қўйган ташвиқотнинг фаоллиги, ижтимоий муносабатлар, ҳаётий ва миллий қадриятларни турлича қабул қилиш, тарихан шаклланган психологик хусусиятлар - бунинг ҳаммаси ягона немис миллатининг қайта шаклланишини қийинлаштирди. Бирлашиш жараёнида ўзаро қарама-қаршилик, жирканиш, менсимаслик ва Ғарбий Германиядаги ишбилармон ва сиёсий доиралар томонидан шарқий немисларни яширинча камситишлар рўй берди. ГДР аҳолисининг илгариги сара гуруҳи-ҳарбий хизматчилар, спортчилар, маданият ходимлари ва зиёлилардан саноқли кишиларгина ўзларига яраша арзигулик иш жойига эга бўлишди. Германия бирлашишининг мўъжизавий иқтисодий самараси ҳақидаги умидлар хом-хаёл бўлиб чиқди. Ижтимоий-иқтисодий тизимларни бирлаштириш стратегик режалаштиришсиз, синовлар ва хатолар йўли билан амалга оширилди. Олдинги ишлаб чиқариш ва савдо инфратузилмасининг барбод бўлиши, тузилмавий қайта қуришнинг бошланиши “янги ерлар”да ишлаб чиқаришнинг кескин пасайиб кетишига олиб келди. Бу ерда ишчи ўринларининг 50%дан кўпроғи йўқ қилинган эди. Ишсизлик, 30%ни ташкил этди. 1990 йил июлида пул ислоҳотининг ўтказилиши Шарқий Германия учун кутилмаган ҳол бўлди. ГДР маркалари дойчмаркаларга алмаштирилди. Ўтиш даврида ойлик маоши, стипендиялар, нафақалар, яшаш жойи учун ижара тўловларининг олдинги ҳажми сақлаб қолинди ва аҳоли учун алмаштириш 1:1 коэффицент билан болаларга 2 минг маркагача, катталарга 4 минг маркагача ва нафақахўрларга 6 минг маркагача амалга оширилди. Бундан ортиқ маблағлар 1:2 нисбатда алмаштирилди. Аммо тез орада Шарқий Германиядаги маҳсулот бозори издан чиқди ва бу ерларда аҳоли турмуш даражаси ниҳоятда пасайиб кетди.
Шарқий Германия саноатини маъмурий қайта қуришга уриниш ҳам қийин ва самарасиз кечди. Ғарбий германиялик мутахассислар ҳисобига маъмурий ходимларни ёппасига янгилаш муаммоси, мутлақо бошқа ишлаб чиқариш маданияти, асбоб-ускуналарнинг технологик қолоқлиги, анъанавий бозорларнинг издан чиқиши ва бошқалар катта ишлар қилиш кераклигини билдирди. Бунинг ҳаммаси ГФР ҳукуматини шарқий ерларни янгилаш федерал дастурларини узоқ муддат ичида сақлаб туришга мажбур қилди. Земелларга молиявий маблағлар қўйиш 1991 йилда 140-млрд, 1992 йилда - 152 млрд ва 1993 йилда эса 182 млрд. маркани ташкил этди. ГФР эса бу даврда янги иқтисодий кризисни бошдан кечираётган эди.
90-йилларнинг бошида Ғарбдаги етакчи мамлакатлар иқтисодий таназзулга дуч келди. Германия иқтисодиёти ҳам энг оғир аҳволда эди. Инқирознинг энг юқори нуқтаси 1993 йилга тўғри келди, унда ЯИМ ўсиши 1,1% ни ташкил этди. Машинасозликнинг етакчи тармоқларида ишлаб чиқаришнинг пасайиши 20-25%ни ташкил этди. Ишсизликнинг турғун ўсиши бошланди, у 1991 йилда 5,5%ни, 1993 йилга келиб эса 8,9%ни ташкил этди. Бундай жиддий иқтисодий инқироз сабаблари қисман бирлашиш муаммолари билан боғлиқ эди. Шарқий Германия иқтисодиётини янгилаш дастурларини амалга ошириш Ғарбий Германия иқтисодиёти барқарорлиги пойдевори бўлган молиявий тизимнинг зўриқишига сабаб бўлди. Бюджет мувозанати издан чиққан эди. Бу ҳолат кейинчалик ҳам, бутун 90-йиллар давомида ҳам сақланиб қолди. Давлат қарзлари ўсиб борди, инфляция белгилари пайдо бўла бошлади. Ҳукумат солиқларни ва банклардаги фоиз кўрсаткичларини оширишга мажбур бўлди. Аммо бу тадбирлар, молиявий йўқотишларни кам миқдорда қоплаб, ишбилармонлик фаолиятини пасайтирди ва ишлаб чиқаришнинг қисқаришини янада чуқурлаштирди.
1994 йилда иқтисодий аҳволнинг жонланиши кўзга ташланди. ЯИМнинг ўсиши 2,8%ни ташкил этди. Аммо 1995-1996 йиллардаёқ янги инқироз бошланди. Ишлаб чиқаришнинг кескин пасайиши рўй бермаган бўлса-да, барча макроиқтисодий кўрсаткичлар тизимда жиддий номутаносибликлар сақланиб қолганидан дарак берарди. 1997 йилга келиб ишсизлар иқтисодиётдаги фаол аҳолининг 11,3%ини ташкил этди. Ўн йиллик бошида ЯИМ 40%ини ташкил этган давлат қарзлари ҳам мунтазам ўсиб борди ва 1996 йилга келиб ЯИМнинг 60%дан ошиб кетди. ЯИМ ўсиши билан бирга юз берган 1997 йилдаги инқирозни енгиб ўтиш асосан экспортнинг ошишига боғлиқ эди. Бундай шароитда ҳукумат ўз сиёсатига тузатишлар киритиши керак эди. Асосий шиор ҳар томонлама иқтисод қилиш бўлиб қолди. Г.Коль ҳукумати умумий иш ҳақининг ярмидан кўпроқ даражасигача солиқларни оширишга, давлат хажаратларини, жумладан шарқий ерларни иқтисодий қўллаб-қувватлаш учун ажратилган харажатларни кескин камайтиришга мажбур бўлди. “Меҳнатга кўмаклашиш тўғрисдаги қонун”га мувофиқ (1996 й) малака ошириш, қайта тайёрлаш учун маблағлар, ва ишсизлик нафақаси анча қисқартирилган эди. Соғлиқни сақлаш ва нафақа учун тўлов харажатлари камайтирилди. Бундай чораларнинг қўлланилиши ҳукумат обрўсининг тезда тушиб кетишига сабаб бўлди.
Германияда 90-йилларнинг биринчи ярмида сиёсий вазият барқарор эди. Кузда рўй берган мамлакатнинг бирлашиш жараёни унинг ташкилотчиси - христиан демократлар устунлигини мустаҳкамлашга хизмат қилди. Бу 1994 йили Г.Коль партиясига навбатдаги тантанани туҳфа этди. Май ойида мамлакат президенти этиб, ХДС вакили, 1987 йилдан ГФР Конституцион суди раиси вазифасида ишлаб келаётган 60 ёшли ҳуқуқшунос Р.Херцог танланди. 1994 йил кузида Бундестагга навбатдаги сайловлар бўлиб ўтди. Мухолифот ўз мавқеини анча мустаҳкамлашга муваффақ бўлди. ГСДП 36,4% овоз ва 252 мандатга эга бўлди. Шунга қарамасдан ҳукумат коалицияси парламентда кўпчиликни ташкил этди. ХДС 34,2% овозга (244 мандат), ХСИ - 7,3% овозга (50 мандатга) эга бўлди. Қийин иқтисодий аҳволни ҳисобга олганда, бу ютуқ Г.Кольнинг катта шахсий муваффақияти эди, Колнинг Германияни бирлаштиришдаги хизматларини немис халқининг қадрлаши деб эътироф этилди. Навбатдаги 1998 йилги Бундестаг сайловларигача ўтган тўрт йил мобайнида христиан демократлар на ўз обрўларини оширишга ва на дастурларини янгилашга муваффақ бўлишди. Фақат 1998 йил давомида иқтисодий кўрсаткичларнинг ўсиши сайлов компаниясининг омадли бўлишига умид туғдирарди холос ЯИМнинг ўсиши дастлабки 8 ой ичида 2,2% ни ташкил этди. 1998 йил сайловлари арафасида социал-демократларнинг обрўси ошганлиги кўриниб турарди.
1998 йил сайловлари социал демократларга узоқ кутилган ғалабани ҳадя этди. ГСДП 40,8% овоз ва 298 мандатга эга бўлди. Парламент сайловларида ғалаба қилиш учун “алвон-яшил коалиция” ташкил қилинди. 67% овоз ва 47 мандатга эга бўлган “Иттифоқ-90 яшиллар” блоки унинг аъзоси бўлди. Биринчи марта ДСП 5%ли тўсиқни ошиб ўтди (5,1% ва 35 мандат). ХДС/ХСС блоки 35,3% овозга (245 мандатга), ЭДП эса-6,2% овоз (44 мандатга) эга бўлди. Герхард Шредер Германиянинг янги канцлери бўлди. Шредер ҳукуматда ташқи ишлар вазири “Иттифоқ-90 яшиллар” блоки етакчиси Йошка Фишер бўлди. 1999 йил май ойида социал-демократлар муваффақиятли равишда президент сайловларини ўтказди. Бу лавозимни Йоханнес Роу эгаллади.
Ички сиёсатда Шредер “неоконсерватив тўлқин” позициясида турган янги сиёсатчилар Блеер ва Жоспен тажрибасидан фойдаланди. Устивор йўналишлар: компаниялар солиқларини камайтириш, меҳнат бозори эгилувчанлигини таъминлаш ва иш куни давомийлигини ўзгартириш, меҳнатга ҳақ тўлаш учун чегирмаларни қисқартириш, иқтисодиётдаги ижтимоий секторни янгилашдан иборат бўлди. Ижтимоий бозор, иқтисодиёт тизимини тубдан қайта тузиш амалга оширилмади, аммо иқтисодий ўсиш давридаги мақбул сиёсат жуда самарали бўлиб чиқди. Давлат харажатларни тежашга асосан земеллар бюджетлари ҳисобидан эришилди. 1999 йилда ҳукумат таълим соҳасини кенг миқёсда ислоҳ қилиш қарорини маълум қилиб, бу соҳага бўлган харажатлардан оқилона фойдаланиш рационаллаштириш ва унинг самарадорлигини оширишга харакат қилди. Истиқболли илмий-техник тадқиқотлар учун қўшимча маблағлар ажратила бошланди.
Ташқи сиёсатга ҳам Шредер катта тузатишлар киритди. 1999 йилда Германия ЕИнинг раиси бўлишига қарамасдан, валюта иттифоқини шакллантиришга қаратилган Умумевропа дастурлари лойиҳаларини маъқуллашга шошилмади. Германия интеграция жараёнига қатнашишга тайёр эканлигини намойиш этди, аммо бошқа мамлакатлар учун маблағ тўлашдан бош тортди. 1999-2000 йилларда Германия НАТО таркибида фаолроқ бўлди. Шредер Косовадаги можарога нисбатан ўта муросасиз йўл тутди. Россия билан ўзаро муносабатларда эса совуқлик даври бошланди. Охирги парламент сайловлари вақтида Россия президенти Ельцин томонидан Колнинг очиқчасига қўллаб-қувватланиши Москванинг янги ҳукумат билан яқинлашишига тўсқинлик қилди. 2000 йилда шу йўналишда Германия дипломатияси Россиянинг ташқи қарзлари масаласида етарлича муросасиз йўл тутди.
Ҳозирги ГФР ялпи миллий маҳсулоти миқдори бўйича Европада биринчи, жаҳонда 3-чи ўринда туради. ЯММ миқдори 1 трлн 950 млрд.доллар; жон бошига 30150 доллар; (2005й) йиллик ўсиш 2,6 фоиз (2008 йил). ГФРга жаҳон ЯММнинг 7,8 фоизи, ЕИЯИМнинг 28 фоизи тўғри келади. ГФР жаҳон саноат маҳсулотининг 6,8 фоизини бермоқда. Мамлакат саноатида металлургия, кимё, электро техника, машинасозлик соҳалари, қурилиш саноати юқори даражада ривожланган.Йилига 43 млн тонна пўлат, 6 млн. Дона автомобиль (“Оппель”, “Мерседес Бенц” машиналари ҳаммага яхши маълум.) ишлаб чиқаради 780 млрд. кВт.соат электр энергия ишлаб чиқаради. Атом энергияси 20 фоизни ташкил этади. Энергия манбаи тошкўмир (35 фоиз). Унинг заҳиралари 20 млрд.тоннага тенг.
Мамлакат ниҳоятда унумли қишлоқ хўжалигига эга бу соҳада ЯММ нинг 15 фоизи тўғри келади. Бу соҳада аҳолининг 5 фоизи банд. Ички истеъмолнинг 90 фоизи шу ҳисобдандир. Аграр соҳада чорвачилик етакчи ҳисобланади. Маҳсулотнинг 67 фоизи шу тармоққа тўғри келади. Йил давомида жон бошига ўртача 97 кг гўшт маҳсулотлари истеъмол қилинади. Мамлакатнинг ғарбий ўлкаларида гектаридан 65-67 центнер, шарқий ўлкаларда эса 52-54 центнердан ҳосил олинади.
ГФРдаги транспорт тизимида асосан давлат тасарруфидаги федерал темир йўллар етакчилик қилади. Уларнинг умумий узунлиги деярли 41 минг километрдан ошиқ бўлиб, шулардан 50 фоизи электрлаштирилган. Автомобиль транспорти ҳам яхши ривожланган, жами 50 млн.га яқин автомашина бор, шулардан 40,5 млн.енгил автомобиллардир. Автомобиль йўлларининг умумий узунлиги 224 минг км. Савдо флотида 110 дан ортиқ кема бор.Давлатнинг ташқи савдо айланмаси 1 трлн.350 млрд маркадан ошиқ, шундан экаспорт 700 млрд.маркани ташкил этади. Савдо шериклари асосан Европа иттифоқи мамлакатларига тўғри келади(айланманинг 51 фоизи). АҚШ, Россия МДҲ, шу жумладан, Ўзбекистон билан ҳам савдо, техникавий, илмий ва амалий муносабатлар ўрнатган. Сайёҳлик ГФР иқтисодиётида салмоқли ўринни эгаллайди. Бу соҳа йилига 17-18 млрд.марка даромад келтиради. Айниқса, Болтиқбўйи қирғоқлари, Саксония Швейцарияси, Баден кўли, Альп тоғ ёнбағрлари сайёҳларнинг севимли масканлари ҳисобланади. Давлат бюджети камомади 2008 йилда ЯММнинг 4 фоизини, инфляция даражаси 4-4.5 фоизга яқин бўлди. Жами ишсизлар сони 5,2 млн. Федерал банкнинг олтин заҳиралари 13,500 млрд марка.
Германиянинг иқтисодий тараққиётидаги бош омил унинг халқидир. Миллий анъаналар, ёшликдан сингдириладиган урф-одатлар туфайли аниқ ҳисоб-китоб, меҳнатсеварлик, тозалик ва покизаликка интилиш асосий рол ўйнайди. Қонун-қоидаларга сўзсиз амал қилиш ниҳоятда ибратлидир. Йўлда ҳеч қандай транспорт бўлмаса ҳам йўловчилар йўлни фақат яшил чироқдагина кесиб ўтишади. Агар бирор сабаб билан қўшни ўз атрофини ифлослантирса (масалан, сафарда бўлса), ён қўшниси бундан ор қилиб, яширинча тозалаб қўяди. Шу ўринда бир савол туғилади. Хўш, 16 йил давомида ҳукуматни бошқариб келган, икки немис давлатининг бирлашишида буюк сиёсий роль ўйнаб, Германия тарихида ўчмас из қолдирган “улкан амаки” Гельмут Кольнинг 1998 йил ноябрдаги парламент сайловларида мағлубиятга учрашига нима сабаб бўлди. Қолаверса, Шредер дастурининг қайси жиҳатлари Коль ҳукуматига нисбатан афзалроқ бўлди. Шунингдек, 2002 йилги сайловларда Шредернинг 2-марта канцлерликка сайланишига нималар сабаб бўлди? Шуни айтиш жоизки, немис халқи тарихий бирлашув шараф-шонига, унга айтилган мадҳиялардан чарчади. Гарчи бу воқеа давлат тарихида қанчалик аҳамиятли ва қимматли бўлмасин, аниқ ўлчовни севадиган немисларни бошқа муаммолар ташвишлантирарди. Мазкур муаммолар халқ хўжалигининг турли йўналишларида бўлиб, уларнинг энг асосийларини қўйдагича изоҳлаш мумкин.
Биринчидан, ишсизлар муаммосидир, Коль ҳукумати қанчалик уринмасин, уларнинг сонини қисқартираолмади. Аксинча, уларнинг сони мамлакатнинг шарқий қисмида иқтисодий ислоҳатларнинг салбий меваси сифатида пайдо бўлган ишсизлар ҳисобига янада ортиб кетди.
Иккинчидан йирик муаммо-бу иммиграция масаласидир. Иммиграция, яъни хориждан доимий ёки вақтинча яшаш учун Германияга келаётганлар мамлакатда жуда кўплаб ташвишларни юзага келтирди. 1998 йилда Германияда 7,5 миллиондан зиёдроқ чет эл фуқаролари бўлиб, уларнинг сони йил сайин ортиб борди. Энг ачинарли ва хавфли томони чет элликларнинг мамлакатга тўхтовсиз оқиб келиши бу ерда миллатчилик кайфиятларни ҳам авж олишига сабаб бўлди.
Учинчидан солиқлар билан боғлиқ муаммо. Сайловчиларнинг аксарият қисми учун бу энг аҳамиятлидир. Чунки ривожланган бозор иқтисодиёти шаклланган мамлакатларда давлат хазинаси учун “Кимдан қанча олиш керак” масаласи ғоят муҳимдир. Сайловдан олдин бу борада барча партиялар ўз дастурларини сайловчилар ихтиёрига тақдим этган эдилар. Шредер ҳукумати бу соҳада ҳам уларнинг кўнглини ола билди. 2002 йилги парламент сайловларида ҳам Социал Демократик партия кўп овоз олиб Шредер иккинчи марта канцлерлик лавозимини эгаллади.Бироқ, Шредер ҳукумати мамлакатдаги мавжуд муаммоларни тўлиқ бартараф қилолмади. 2006 йилги Бундестагга бўлган сайловларда ХДС ва унга иттифоқчи бўлган партиялар ғалаба қозонди. А.Меркел ГФР канцлерлиги лавозимини эгаллади. У 2010 йилги парламент сайловларида ҳам ғалаба қилиб, навбатдаги муддатга қайта сайланди. 2008 йилда АҚШда дастлаб молиявий инқироз сифатида бошланган сўнгра иқтисодий соҳани ҳам қамраб олган инқироз дунёнинг ривожланган мамлакатларини, шу жумладан ГФРни ҳам қамраб олди. Саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш қисқарди, ишсизлар сони 8 млн. кишидан ошди, ташқи савдо қисқарди. Қишлоқ хўжалиги издан чиқди, ўнлаб банклар синди. Аҳолининг даромад қуввати камайди. Шунга қарамай ГФР Европа Иттифоқида етакчи давлатлигича қолмоқда.



Download 137.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling